Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:13

Ғарбда Valentine Day, Ўзбекистонда эса Bobur Day нишонланмоқда


Актриса Дилноза Кубаева
Актриса Дилноза Кубаева

14 феврал тушликдан кейин Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига айлантириш ҳаракатига тушдилар.

Ушбу акцияда иштирок этмоқчи бўлганлар, Twitter фаоллари #BoburDay ҳештегини ишлатган ҳолда пост қолдиришлари мумкин.

Ушбу акция Ўзбекистонда "Авлиё Валентин куни" муносабати билан ўтказиладиган "Севишганлар куни" номли концертларнинг тўхтатилиши ортидан кузатилмоқда.

Шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини ўзбек санъаткорлари ҳам қўллаб-қувватлай бошлашган.

Бир кун муқаддам ўзбекистонлик таниқли хонанда Лола Йўлдошева Бобур таваллуди муносабати билан Тошкент кўчаларида ўзига хос акция ўтказиб, #BoburDay ҳештегини реклама қилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистондаги олий ва ўрта таълим муассасаларида талабаю ўқувчилар "Авлиё Валинтин куни"ни нишонлашнинг оқибатларидан огоҳлантирилган.

Бундан ўн етти аср муқаддам қадимги римликларнинг байрамларидан бири бўлган бу байрам, “маънавий севги” ифодаси ўлароқ, ҳар йили 14 февраль куни нишонланади.

Асосан ғарб ёшлари байрам қиладиган “Авлиё Валентин куни” – “Севишганлар куни” мустақиллик йилларида ўзбекистонлик ёшлар учун ҳам урфга айланди.

2012 йилдан бошлаб Ўзбекистонда "Авлиё Валентин куни" норасмий тарзда тақиқлаб қўйилган.

Айнан ўша йили "Авлиё Валентин куни"га бағишланган тадбир ва концертлар бекор қилинган эди.

2012 йилнинг январида Республика “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан тайёрланган “14 февраль Севишганлар куни эмас” номли махсус тарғибот буклети талабалар орасида тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG