Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

OzodlikOnline: Тошкент диний экстремизмга қарши курашини экстримлаштирмоқдами?


ИШИДчи ўзбеклар Сурия армияси зобитларини оммавий қатлга олиб кетаëтганлар орасида.
ИШИДчи ўзбеклар Сурия армияси зобитларини оммавий қатлга олиб кетаëтганлар орасида.

Озодликка келаëтган хабарларга қараганда¸Сурия ва Ироқдан қочаëтган жангарилар Афғонистоннинг Марказий осиëга туташ ҳудудларига кўча бошлаган бир пайтда¸ Ўзбекистон бўйлаб ИШИД таҳдидидан огоҳлантириш иддаоси билан кенг кўламли тадбирлар кўпайган. Тошкентда МХХ ва милиция ходимлари одамларнинг уйига кириб¸ диний китоблар бор-йўқлигини текшираëтган бўлса¸ вилоятларда ўғли бир неча йилдан бери хорижда юрган оилаларни чақиртириб¸ уларни тазйиқ остига олмоқда.

Озодликка 11 март куни бир-биридан мустақил қатор манбадан етиб келган маълумотларга кўра¸ МХХ, милиция, имомлар ва маҳалла фаолларидан иборат гуруҳ диний айбловлар билан қамалган ва шу айб билан қидирувда бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларини сазойи қилаяпти. МХХ бошчилигидаги ушбу гуруҳ оила аъзоларини бир жойга йиғиб, уларни ҳақоратлаш, шарманда қилиш орқали уларга фарзандлари учун “жазо” бераяпти. Шунингдек, уларга маҳалладан кўчириб юбориш таҳдиди қилиниб, маҳалла-кўйга улар билан борди-келди қилмаслик тайинланаяпти.

4 март куни Озодлик ëритган хабарда айтилишича¸ Тошкентнинг қатор маҳаллалари¸ хусусан¸ Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” маҳалласида шаҳар МХХ ва ИИБнинг Террорчиликка қарши кураш бошқармаси вакиллари уйма-уй кириб¸ диний адабиëтларни “кўздан кечирмоқда”. Уйидан хорижда нашр этилган диний китоблар¸ хусусан Қуръон чиққан хонадон эгалари махсус суҳбат учун расмий идораларга олиб кетилмоқда.

Ўтган ой Тошкентнинг Ракат, Салом чойхона, Себзор, Жар Ариқ маҳаллаларида яшовчи ўндан ортиқ АҚШда ишлаб қайтиб келганўндан ошиқ одам салафийликда айбланиб МХХ томонидан ҳибсга олинди.

OzodlikOnline: Тошкент диний экстремизмга қарши курашини экстримлаштирмоқдами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:55 0:00

Бу тадбирларнинг қай қисмидир “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Бу қарор¸ кузатувчиларга кўра¸ МХХ ва милиция ходимларига “шубҳали шахслар”ни аниқлаб, жавобгарликка тортиш борасида янги¸ аксар ҳолда¸ қонунчиликда кўзда тутилмаган ваколатлар берган.Айтилишича¸ Тошкент шаҳрида Наврўз арафасида паспорт режими кучайтирилиб, пойтахтга “сабабсиз” келган вилоятликлар аниқланиб, ортга қайтарилмоқда¸ шубҳалилар эса¸ расмий айб қўйилмасдан¸ дастлаб 15 суткалик ҳибсга олинмоқда.

“Ҳозир бутун шаҳар бўйлаб кучайтирилган паспорт режими жорий этилган. Шахсий таркибнинг 30-35 фоизи кучайтирилган казарма ҳолатига келтирилган. Жума намозига шаҳардаги барча масжидларга катта куч ташланади. Улар шубҳали шахсларни текширмоқда. Паспорти йўқлар бўлимга олиб келиниб, текшириляпти. Пропискаси ҳам йўқлиги аниқланса, “дайди”, деб расмийлаштирилиб, камерага ёпиб қўйилади. Ёнида паспорти бўлмаган тошкентликлар ҳам милиция таянч пунктларига олиб келиниб, шахси аниқлангунига қадар, ушлаб турилади, хабардор қилинган яқинлари паспортини олиб келгач қўйиб юборилади.

Ҳар куни кечқурун туман бўлимлари маҳалла посбонларини йиғади. Кейин маҳаллаларда юриб, хонадонлар текширилади. Ҳар бир участка нозири, посбонлар иштирокида амалга оширишади бу ишни. Бунинг учун нозирларга ёрдам учун туман бўлимларидан қўшимча куч ажратилган. Уйма-уй паспортлар текширилмоқда, у ерда ҳам пропискаси йўқлар аниқланиб, протокол тузилмоқда. Фуқаролар ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортса, ҳокимият вакилига бўсунмаслик сифатида расмийлаштирилиб, камерага ёпиб қўйилади”, деди ўтган ҳафта Озодлик мухбири билан микрофонсиз гаплашган Тошкент милициясига яқин манба.

Ҳуқуқ тизимларининг ўзбекистонликларнинг конституцион ва қонуний ҳақларига аксар ҳолда зид бўлган бундай ҳатти-ҳаракатлари нафақат Наврўз байрами олдидан¸ балки умумиятла тинчлик ва барқарорликни сақлаш иддаоси билан оқланмоқда.

OzodlikOnline: Тошкент диний экстремизмга қарши курашини экстримлаштирмоқдами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:39 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон расмийлари¸ Сурия ва Ироқдаги террорчиларга қарши ҳарбий амалиëтлар кучайса¸ улар кўпчилиги¸ хусусан¸ ИШИД ва бошқа қуролли гуруҳлар сафидаги марказий осиëликлар Афғонистоннинг минтақага туташ ҳудудларига қайтиши ва бу ердан туриб Ўзбекистондаги хавфсизликка таҳдид солишини айтиб келади.

Ўзбекистон бўйлаб кучайган турли тозалаш тадбирлари¸ ИШИД таҳликасидан огоҳлантирув ва хориждагилар яқинларига нисбатан тазйиқларни ана шу эҳтимолнинг олдини олиш ҳаракати сифатида баҳолаш мумкинми?


Экстремизм¸ хусусан¸ диний экстремизмга қарши курашда ўта кескин усуллар ўзини оқлайдими (оқлаганми)?

Диний экстремизмга қарши кураш иддаосида Ўзбекистон махсус хизматлари қўллаëтган айрим экстрим ҳатти-ҳаракатлар ўзбекистонликлар орасидаги радикал ғояларга қизиқишни камайтира оладими?

Душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлади.

Ўзбекистон ташқарисидагилар бу суҳбатга OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали¸ Ўзбекистон ичкарисидагилар эса фир пайтида эWhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724

971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG