Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Тошкент вилоятликлар учун ëпиқ қўрғонга айландими?


Вилоятлардан Тошкентга меҳмонга келганлар милиция ҳисобида турмаса, жаримага тортилиши ҳақидаги 1 апрелдан бошлаб амалга ошган қарор ва унинг эҳтимолий оқибатларини Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига кўра, эндиликда Тошкентдаги санаторийларга дам олиш учун келганлар ҳам милиция ҳисобида туришлари мажбурий қилиб белгиланган.

Бу тартибни бузганлар жаримага тортилади ва Тошкентдан мажбуран чиқариб юборилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи таниш-билиши ёки қариндошиникига меҳмонга келган вилоятликлар эндиликда пойтахтда фақат 5 кун мобайнида яшашлари мумкин. 5 кундан узоқ қоладиган одам милиция бўлимига бориб ҳисобга туриши лозим.

Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш Республика бўлими (халқ тилида ОВИР)дан олинган маълумотга кўра, вилоятлардан келганлар ҳисобда туриш учун 5 кун муддат ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча турган жойидаги милиция таянч пунктига бориб, ҳужжат топшириши шарт.

Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан амалга тадбиқ қилинмоқда.

1 апрелдан бошланган ушбу тартибни Eltuz.com рассоми ҳажв қилди.

Тошкент вилоятликлар учун ëпиқ қўрғонга айландими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:34 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG