Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:44

BahsOnline: Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?


Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Дмитрий Тихоновнинг тазйиқлар ортидан мамлакатни тарк қилиши қабатида ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси яна жамоатчилик эътиборига тушди.

"Нега тазйиқ остидаги фалончи Ўзбекистонни тарк этмадию пистончи тарк этди?" деган гап-сўзлар урчиди.

“БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги конвенциясини суиистеъмол қилиб¸ Ғарбдаги яхши ҳаëтга шерик бўлиш илинжида ўзини Ўзбекистонда сиëсий ва диний тазйиққа учраган қилиб кўрсатаëтганлар сони кўпаймоқда”, деган иддаолар ҳам пайдо бўлди.

Шарқий Европа мамлакатларида эса баъзи ташкилотлар шу кунларда қочқинларни обрўсизлантиришга қаратилган тадбирлар ўтказмоқда.

BahsOnlineнинг бу сонида "Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?" деган савол жавобини қидирамиз.

Ëлғон маълумотлар билан қочқинлик мақоми олишдан ким зарар кўради?

Бир ўзбекнинг ëлғон маълумот эвазига бўлса ҳам Ғарбда яхшироқ ҳаëтга интилишида нима қусур бор?

BahsOnline: Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:25 0:00

Бу саволларга жавобларингиз бўлса ëки шу савол Cизни ҳам ўйлантираётган ва бу борада жамоатчиликка айтишни истаган фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат қилиб, баҳсимизга қўшилинг!

Қочқинлик муаммосига ечим излаган конвенция

1951 йил 28 июл куни Женевада қабул қилинган Қочқинлар ҳақидаги конвенция ўз юртларида сиëсий қарашлари¸ диний эътиқоди¸ ирқи ëки жинсий ориентациясига кўра тазйиққа учраганларга хавфсиз мамлакатлардан бошпана беришни тақазо қилади.

BahsOnline: Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:10 0:00
Бевосита линк

Айни конвенция жорий қилинганидан бери ҳақиқий мазлумлар билан бирга яхши ҳаëт илинжида бўлган¸ аммо ўз юртида жиддий муаммога дуч келмаган авантюристларнинг ҳам қочқинлик мақоми олганлиги айтилади.

Ҳар қочган Фурқат эмас...

Ўзбекистоннинг яқин тарихида сиëсий қарашлари боис мамлакатдан қочганлар ҳақида ҳикоялар кўп.

Улардан энг машҳури Туркистон генерал-губернаторининг адъютанти Николай Грандук ҳажв қилинган шеърини беш-олти нусха кўчиртириб, ҳар ерга ёпиштириб чиққанидан кейин ўлим хавфи билан юзма-юз бўлган Фурқат ҳикоясидир.

Осиб ўлдирилиш хавфидан қўрққан Фурқат 1890 йил охирида Тошкентдан қочиб, Бухоро, Марв, Ашхобод, Боку, Тбилиси, Ботуми орқали Истанбулга ўтади.

1891 йил декабридан 1892 йил мартига қадар Болгария ва Грецияда, сентябрида эса Ҳиндистонда бўлади. Қолган умрини Шарқий Туркистоннинг Ëркентида ўтказади.

Агар Фурқат ҳозир яшаганида¸ унинг ҳикояси билан танишган БМТ Қочқинлар идораси унга қочқинлик мақомини берган бўлар эди.

Ўз ватанида ўлим хавфига дуч келган Фурқат каби қочқинлар сонининг 2016 йилга келиб 50 миллиондан кўпроқ экани айтилади.

Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта рақамдир.

Аммо улар орасида ëлғон маълумот эвазига мақом олган қочқинлар ҳам кўплиги иддао қилинади.

Европанинг қочқинлар лагерларида "ўзбек мухолифати фаолиман" деб иддао қилаëтган сохта илтижочилар борлиги айтилади.

Озодлик тасарруфидаги материалларга кўра¸ кейинги йилларда умрида намоз ўқимаган ўзбекистонликларнинг "диндорлигим учун таъқиб остидаман"¸ дея қочқинлик сўраш ҳоллари¸ айниқса¸ урчиган.

Бу борада жамоатчиликка айтишни истаган фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат қилиб, баҳсимизга қўшилинг!

BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сони чоршанба, 7 апрель, Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланади!

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

SKYPE: Ozodskype, Ozodlikonline, Ozodovoz

XS
SM
MD
LG