Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:14

Наманганлик ҳамширалар устама маошларнинг тўланишини талаб қилмоқда


Намангандаги кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникаси
Намангандаги кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникаси

Наманган шаҳридаги кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникаси ҳамширалари 2014-2015 йилларда устама ойликлар берилмаганидан OzodMikrofon орқали шикоят қилдилар.

Кўплаб ҳамкасблари номидан арз қилаётганини айтган ҳамшира Феруза Ҳайдарованинг иддао қилишича, икки йил муқаддам поликлиника маъмурияти ҳамширалар номига 150 миллион сўмга яқин устама маош ва премияларни ўзлаштириб олган.

У ўз пайтида вилояти прокуратураси айни иш юзасидан текширув ишлари олиб боргани, бироқ устама маошлар ҳамшираларга ҳамон тўланмаганини айтди.

Бу тўғрида ўша пайтда тафтиш бўлди, қайгадир мурожаат қилинди, етказилди. Вилоят прокуратураси бунинг орқасига тушди, текширувлар ўтказилди. Лекин ўшанда кадрлар бўлими бошлиғи ва .... бўйнига илинди бу нарса. Бош врач сувдан қуп-қуруғ чиқиб кетди. Яна ҳозир вилоят соғлиқни сақлаш бошлиқларидан бўлиб юриптилар.... Лекин бизнинг ойлигимиз, ўша пайтдаги премияларимиз бизга ҳеч қанақасига ҳал қилиб берилгани йўқ”, деди Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси Феруза Ҳайдарова.

Ҳайдарова билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Феруза Ҳайдарова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:09 0:00
Бевосита линк

---------------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG