Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:50

Ўзбекистон Россия қуролларини учинчи давлатларга экспорт қилади


Ислом Каримов ва Владимир Путин Москвадаги учрашув пайтида, 26 апрель 2016 йил.
Ислом Каримов ва Владимир Путин Москвадаги учрашув пайтида, 26 апрель 2016 йил.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москва сафари доирасида Ўзбекистогн ва Россия ўртасида 5 та ҳужжатни имзоланди. Имзоланган ҳужжатлар орасида энг асосийси Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳага оид маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси бўлди.

Ўзбекистон Россия қуролларини учинчи давлатларга экспорт қилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00

Россия президенти матбуот хизмати 27 апрелга ўтар кечаси президент Ислом Каримовнинг Москва сафари доирасида имзоланган шартномалар ва ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.

Кремль маъмуриятининг билдиришича, 26 апрель куни Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий соҳага оид маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси, маданий-гуманитар, бадан тарбия ва спорт соҳаларида ўзаро ҳамкорлик дастури ҳамда икки давлат Ташқи ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги дастури имзоланган.

Президентлар Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Тошкент темир йўл инжинерлиги институти ўртасида ўзаро илмий ҳамда академик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ҳам имзолаган.

Экспертлар Ислом Каримовнинг Владимир Путин билан учрашуви чоғида Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтиши тўғрисидаги масала ҳам кўтарилишини башорат қилган эдилар. Бироқ Кремль тарқатган маълумотда бу масала муҳокама қилингани ҳақида айтилмаган.

Айни пайтда Ислом Каримов Владимир Путин билан музокаралардан сўнг ўтказилган брифингда Ўзбекистон ва Россия аъзо бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий конфликтга жалб этилмаслиги лозимлигини алоҳида таъкидлаган.

Таҳлилчилар фикрича, ислом Каримовнинг Москва сафари доирасида имзоланган энг асосий ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳага оид маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси бўлди.

Россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенгауэрнинг айтишича, Ўзбекистоннинг бугунги кунда Россиядан қурол сотиб олиш эҳтимоли озроқ. Бироқ Ўзбекистон учинчи давлатларга Россия қуролларини сотишда ҳамкор бўла олиши мумкин.

- Ўзбекистон бундан аввал ҳам Россиядан қурол сотиб олган. Бугунги кунда Ўзбекистон Россиядан қандай қурол сотиб олиши ҳақида нималар айтилганини билмайман. Бироқ асосий гап сотиб олинган қуролларга пул тўлаш масаласидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам газ ва нефть нархлари арзонлаши ортидан Россиядаги каби қийинчиликлар пайдо бўлган. Бундан ташқари Ўзбекистон Россиядан жуда катта миқдорда қурол сотиб олишга ҳам ожизлик қилади, - деди Павел Фельгенгауэр.

Москвада нашр этиладиган “Независимая газета” таҳлилчиси Виктория Панфилованинг айтишича, ғарб санкциялари ортидан иқтисодий таназзулга юз тутган Россия учун бугунги кунда қурол сотиш асосий даромад манбаларидан бирига айланган ва Кремль учун бу соҳадаги ҳамкорларнинг кўпайиши ўта манфаатлидир.

Россия Тоғли Қорабоғ ҳудуди учун уруш ҳолатида бўлган Арманистон ва Озарбайжонга ҳам қурол сотишни тўхтатаётгани йўқ. Бу икки давлат Россиянинг яқин ҳамкорларидан ҳисобланади. Марказий Осиё минтақасида эса Россия Ўзбекистон билан муносабатлари яхши бўлмаган Тожикистон ва Қирғизистон армиясига замонавий қуролларни сотиш билан шуғулланиб келади.

Ислом Каримовнинг Москва сафари 25 апрель куни бошланиб, 26 апрель куни ниҳоясига етган эди.

XS
SM
MD
LG