Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:20

Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлардан аҳолини кўчира олмаяпти


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара бекати.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара бекати.

Ўш шаҳри яқиндаги “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегара пунктининг нейтрал ҳудудида жойлашган қирғиз фуқаролари яшовчи 34 хонадонни бузиш ва одамларни бошқа жойга кўчириш масаласида маҳаллий аҳоли ҳамда ҳукумат ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Қирғизистон ЕврОсиё иқтисодий иттифоқига қўшилганидан сўнгчегара ҳудудида яшовчи аҳолини бошқа жойларга кўчириш масъулиятига эга бўлган. Шу сабабли ҳукумат Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларда жойлашган ҳовли-жойларнисотиб олиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Айни пайтда маҳаллий аҳоли ҳукумат томонидан уйлар арзон баҳоланганини айтиб, чегара ҳудудидан бошқа жойга кўчишга рози бўлмаяпти.

Уйи бузилиши керак бўлганлардан бири Раҳимжон Нурматов. Унинг 12,5 сотихли ҳовлиси 27 минг долларга баҳоланмоқда. Бу эса бозор нархидан бир неча баробар арзондир.

Раҳимжон отанинг ўғли Одилжон Нурматовга кўра, улар уйларининг бозор нархида баҳоланишини талаб қилишаяпти:

-Нурматов Раҳимжоннинг 12,5 сотихли уйига 1 миллион 824 минг пул белгилашган. У пулга биз қуруқ ер ҳам ололмаймиз. Бизни ёнимизда уйлар, қуруқ еригина 5 сотихи 15 минг доллар бўлаяпти. Биз берган пулига уйни ташлаб чиқиб кетсак, қуруқ ер олишимиз мумкин, бироқ уй қура олмаймиз. Биз бозор нархида сотиб олишсиз деяпмиз. Ўртача ҳисобда мен ўз уйимни 10 миллон сўмга баҳолаяпман, - дейди Одилжон Нурматов.

Муштарийга тушунарлироқ бўлиш учун айтиш жоизки, 100 АҚШ доллари тақрибан 6800 қирғиз сўмига тўғри келади.

"Дўстлик" чегара бекати Қорасув туманининг Қизилқишлоқ деган ҳудудида жойлашган. Бузилиши режаланган 34 уй ҳам шу қишлоқ ҳукуматига қарашли. Шу сабабли “Дўстлик” чегара бекати Божхона хизмати расмийлари уйларни сотиб олишга 55 миллион қирғиз сўми таклиф қилиб, аҳолини кўчириш мажбуриятини қишлоқ ҳукуматига топширган.

Қишлоқ ҳукуматининг ер масалалари бўйича мутахассиси Ҳамидилло Мадалиевга кўра:

- "Дўстлик" чегара бекати мустақил баҳоловчи ширкатни ёллаган. Улар чегара бекатидаги 34 уйнинг умумий баҳосини 55 миллион сомга баҳолаган. Ҳозир божхона хизмати шу 34 уйни тўлалигича сотиб олмоқчи бўлаяпти. Уй эгалари бу пулларни олиб, бошқа ердан уй ёки ер сотиб оладими уларнинг иши. Биз уларга ер беролмаймиз. Негаки экин ерларини трансформациялашга мораторий киритилган. Қишлоқ ҳукуматида ер йўқ.

Унга кўра, Қирғизистонда ҳусусий уйларни давлат томонидан сотиб олиш қонун-қоидалари шу кунгача ишлаб чиқилмаган. Аҳоли билан ҳукуматнинг икки йилдан буён ҳал бўлмай келаётган талаш масаласига эндиликда “Интербилим” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ҳам аралашди.

Марказ раҳбари Гулғақи Мамасалиева гапиради:

- Менимча мулкни баҳоловчи компания Божхона хизмати буйруғинигина бажармоқда. Уйларни ҳолис баҳолашмаган. Бундан ташқари давлат фақат уй ва ерни баҳоламай, уни кўчириш, бошқа уй қуришга сарфланувчи ҳаражатларни, уй қурилгунича яшаш учун кетувчи чиқимларини ва мавжуд боғларнинг йил сайин берувчи мевасини ҳам қўшиб ҳисоблаши керак эди. Биз мазкур 34 оилага бепул юридик маслаҳатлар ва судда улар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи адвокатлар берамиз. Давлат ҳусусий уйларни сотиб олишида қонун доирасидан чиқмаслигини суд орқали бўлса ҳам талаб қиламиз. Ҳозир Божхона хизмати таклиф қилаётган пул миқдори билан аҳоли сўраётган пулнинг фарқи уч баробар бўляпти, - дейди Гулғақи Мамасалиева.

Қирғизистон Божхона хизмати мулкларни баҳолашни "Славянский Восток" компаниясига топширган. Компания эса чегара бекатида жойлашган 34 уйнинг ҳар бирига ўртача 1,5 миллон сўмдан нарх белгилаган.

Айтиш жоизки, “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегарасининг Ўзбекистон томонидаги уйлар бундан уч йил аввал бошқа ҳудудларга кўчирилган.

XS
SM
MD
LG