Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:12

Прокуратура коллеж ўқувчиларнинг тўйини тўхтатди


“Бухорода коллежни тугатмай оила қураётган ёшларнинг тўйи тўхтатилди”

Гала Осиё қурилиш касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган йигит ва қизнинг тўй тўхтатилди.

Бухоро туман прокурори Алижон Қиличевнинг “Ҳуқуқ” газетасида ёзишича, йигит ва қиз коллежни тугатмай турмуш қураётгани ҳақида маълумот олингач, уларнинг ота-онаси прокуратурага таклиф этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хабарга кўра, натижада йигит ва қизнинг ота-онаси фарзандларини вақтли оила қуриши нотўғри эканини тушуниб етган ва тўй қолдирилган.

“Тошкент кадастр идораси ходимларининг ноқонуний ҳаракатига йўл қўймаслик мақсадида ишонч телефони жорий қилинди”

Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси жисмоний

ва юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқани таъминловчи ишонч телефони жорий этди (“Тошкент оқшоми”, 11 май).

Ишонч телефони кадастр тизими ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик, фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги учун амалга киритилди.

Эндиликда кадастрга оид шикоятлар билан фуқаро ва ташкилотлар 239-35-21 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

“Ёлғон гапириш соғлиққа зарар экани исботланди”

Олимлар ёлғон сўзлаш шахсий муносабатларни бузибгина қолмай, соғлиққа ҳам зарар эканини исботлашди (“Истеъмолчи”, 11 май).

Тадқиқотчилар икки гуруҳ кўнгиллилар ўртасида тажриба ўтказган. Биринчи гуруҳдагиларга нима бўлганда ҳам рост гапириш тавсия этилган. Ўн ҳафтадан кейинги ўрганишлар асносида рост гапирганларда бош, томоқ оғриғи, стресс ҳамда хавотирланиш каби салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

Ёлғон гапирганларда эса акс ҳолат кузатилган. Шунга асосан олимлар ёлғондан четда бўлиш, иложи бўлса, умуман ёлғон гапирмасликни маслаҳат берган.

XS
SM
MD
LG