Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:02

Чақалоғини туғибоқ, бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 11 йилга қамалди


 Kamola Davranova
Kamola Davranova

Тулада шаҳар туман судиянги туғилган чақалоғини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик аёлни айбдор, деб топди. 27 ёшли Камола Давронова 11 йиллик қамоқ жазосини умумий колонияда ўтказади.

Тергов давомида аниқланишича, "27 ёшли муҳожир аёл Туланинг Пролетар туманида яшаб келган. 2015 йилнинг 16 августида у маҳаллий туғруқхонада фарзандли бўлган. 20 август куни шифохонадан кўчага чиққан Камолани бола боқиш ва ўстириш ўйи хавотирга солиб қўяди. Шу куниёқ у Тула шаҳрининг Яблочкова кўчасидаги овлоқ жойга ўтиб, болани бўйнидан бўғиб ўлдиради".

Камола жиноят изларини йўқотиш мақсадида ўша куниёқ кечки пайт бола жасадини Кимовский туманидаги Шахтинский қўрғонидаги мусулмонлар қабристонга кўмиб келади.

Тула шаҳар 2-сонли болалар шифохонаси участка педиатри бир неча кундан кейин болани режа асосида кўришга борди ва аёл яшаётган жойдан уни топа олмади. Давронованинг бола ҳақида маълумот бермаётгани тиббиёт мутахассисини хавотирга солади ва у Криволученский полиция бўлимига бу ҳақда билдиришнома ёзиб беради.

Камола терговчиларга ҳам ишлаб, ҳам болага қарашнинг иложи йўқлиги туфайли жиноятга қўл ургани тўғрисида кўрсатма берган.

11 йилга озодликдан маҳрум қилинган Камола Давронова жазони умумий режимли колонияларидан бирида ўтайди.

XS
SM
MD
LG