Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:22

Тошкент саммити: Эронни ШҲТга қабул қилиш бўйича якдиллик йўқ


Тошкент саммитида иштирок этаётган президентлар (чапдан ўнгга) А.Атамбаев, Н. Назарбоев, М. Ҳусайн, И. Каримов ва И. Раҳмон.
Тошкент саммитида иштирок этаётган президентлар (чапдан ўнгга) А.Атамбаев, Н. Назарбоев, М. Ҳусайн, И. Каримов ва И. Раҳмон.

Тошкентга йиғилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари, Россия илтимосига қарамасдан, Эронни ташкилотга аъзо сифатида қабул қилиш масаласи бўйича бир қарорга келолмадилар.

Москва ва Пекин ШҲТдан Марказий ва Жанубий Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун платформа ўлароқ фойдаланиб келади. Аммо, Россиядан фарқли ўлароқ, Хитой ШҲТга очиқдан-очиқ аксилғарбча тузилма тўни кийдирилишини унча истамайди.

Эрон анчадан буён ШҲТга аъзо бўлиш ҳаракатида. Россия Теҳрондан Ғарб санкциялари олиб ташланганидан кейин Эрон ташкилотга аъзо бўлиши лозимлигини уқтириб келади.

Россия президентининг ШҲТдаги махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов бу борада Россия позицияси аниқ эканини – Москва Эроннинг тўхтовсиз ташкилотга олиниши тарафдори эканини билдирди.

Ҳакимовнинг бу баёноти Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити очилган куни, яъни 23 июнда янгради. Эроннинг ШҲТга қабул қилиниши юзасидан изоҳ бераркан, Ҳакимов бу масалада “принципиал эътирозлар йўқ”лиги, бу жараённи қачон бошлашга оид “техник нюанслар” борлигини қайд этди, бироқ гап қанақа нюанслар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.

Хитойлик дипломатлар бу борадаги музокаралар юзасидан изоҳ бермаяптилар, бироқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И “Пекин бошқа масалаларга киришишдан олдин ШҲТга Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилинишига диққат жамлашни истаётгани”ни айтган.

Ҳозирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. Тошкент саммитида ШҲТга Покистон ва Ҳиндистон қабул қилиниши кутилмоқда.

ШҲТнинг асосий вазифалари барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, террорчилик, айирмачилик, экстремизм, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш, илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш экани айтилади.

XS
SM
MD
LG