пайшанба, октябр 02, 2014 маҳаллий вақт 11:22

Блогистон

"Қандоқ қилиб айтамиз?"

Бугун ўзбек йигитлари дунёнинг турли чеккасидан Озодликка қўнғироқ қилиб, Ўшда зўрланган қизларга уйланиш нияти борлигини билдирмоқдалар. Ўшда эса айрим онахонлар номуси ўз ихтиёрига қарши топталган қизларни хор қилмоқда.

x
Ўшда зўрланган қизлар ҳақида илк бор радионинг Прагадаги бош қароргоҳида ишлаб турган пайтим эшитган эдим. Уч опа-сингил ўз уйида зўрланганлигини ўзбек-қирғиз чегарасида жон сақлаётган опалар гапириб берганди. Ўшанда улар қизларнинг исм-фамилиясини ҳам берган эди.

Сентябр ойида Ўшга қилган сафаримда Рўзихон исмли ўзбекнинг жонкуяр опахонларидан бири менга ҳамроҳ бўлди. Шу опа сабабли зўрланган аёллар, қизлар билан кўришишга муваффақ бўлдим.

Ўшнинг ўзбек маҳалласида қариндошиникида ўша уч опа-сингилни кўрдим. Аниқроғи, шулардан иккисини. Учинчи, энг кенжа зўрланган қиз меҳмонлар билан учрашмас экан. Ҳали 18 га ҳам кирмаган бу қиз ҳануз карахт ҳолатда.

Қизларнинг ҳикояси мен бир неча ой олдин эшитган ҳикоядан оз фарқ қилади. Баъзи бир ваҳшийлик усуллари ўшанда қўшиб айтилганлигини ҳисобга олмаса, воқеа ўша-ўша.

Улар ҳақида радио учун репортаж қилиш нияти билан борган бўлсам-да, бу ниятдан тезда қайтдим. Қизлар исташмади, уларнинг аяси истамади. Менда ҳам уларнинг ярасига туз сепиш нияти йўқ эди. 

Ҳозир синглимдек бўлиб қолган ўртанчаси билан телефонлашиб тураман, баъзан интернет орқали ҳам хат ёзиб туради.

Сайтимизга келаётган уйланиш ниятини билдираётган йигитларнинг фикрини ўқиб, яна қўнғироқ қилдим. Чунки бокирадан-да бокира қизларга илиндим шундай мард йигитларни.

- Билмадим. Қандоқ қилиб айтаман? Ахир уларнинг кимлигини билмасам? Кейин, опа, мен энди фақат карьера қилишни ўйлаяпман. Пешанамда шундай ёзилган бўлса керак, - деди хўрсиниб тутинган синглим.

Бу қизникига совчилар келиб туришган экан. Бир марталик совчилар. Ўшлик совчи аёллар опа-сингилларнинг қаерда яшаганини эшитиб, “ээ, сизлар ҳалигиларми?” деб, иккинчи бор келмаётган экан.

- Унақа деманг. Мана, бизга яхши, мард йигитлар ёзаяпти. Сиздек хўрланган қизларга бахт бор, - деб овутишга уриндим.

Шу билан бирга, "беш бармоқ бир эмас"лигини ўйладим. Наҳотки, шундай ваҳшийлик кўрган ўшликлар яна совчиликка келиб, шундай қилиқ қилса?

Аям раҳматли: “Совчилар олдин маҳалладан қизни сўраб, кейин ҳовлига киради”, дер эди. Урф-одатни рўкач қилаётган совчи аёллар шу одатни қилса бўлмасмикин¸ уч қизини ваҳшийлардан ҳимоя қилишга кучи етмаган ота-онани эзмасдан? Бокира қиз қидираётган ўшлик онахонлар Ўш қирғинини, ўша кунги даҳшатни унутдими?

Бу каби саволларни беравериб, жавобсизлигидан чарчадим. Ўшда ўз дардини ичига олиб яшаётган опа-сингиллар бир-бир кўз олдимга келади. Улар балки уялганидан, “мен мана, ўша зўрланган қизлардан бири” дея айта олмас...

Ишонаман, бу опа-сингиллар¸ албатта¸ бахтли бўлади. Чунки бир неча ваҳшийлар томонидан зўрланганлар ўша азобни бугун унутишга ҳаракат қилаяпти. Улар ҳаётини давом эттираяпти. Шунинг ўзи бу сингиллар, бу опаларнинг қанчалик кучли эканини кўрсатмайдими?
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: sanjarbek қаердан: turkiye
16.11.2010 12:42
salom ozodlik. hodimlari u kizlar hohlasa agar men turkiye da man antaliy da ishley man uylangan man kegin ajrashgan man hohlasalar turkiye ga kelsin men yordan beraman hohlasa boshka euro ga chikib ketish ham imkoni bor erga tekgish ni hohlasa bollar ham bor ishlab oz hayatiga ozgina rohatlik kiritaman desa undey imkoniyat ham bo meni no +9531 299 04 45 sanjar sizlar dan olloh rozi bolsin ishlariz da olloh hamisha yor bolsin

муаллиф: sanjarbek қаердан: turkiye
16.11.2010 12:32
salom hammani iyd kurbon hayit bilan tabrikley man. osh jalal abad da bolib otgan bundey zorovon lik lar ga va zorovon lik dan keyin. oshlik ogil bollar biz jihot kilamiz ollohdi yolida oz shanimi zi himaya kilolmadik endi jihod man yenggamiz degan di sen jihod nima ligini bilasan mi oshlik erkek lar ga aytyab man jihod dan oldin zorlangan opa singgillar ga yor dam bersalaring bolmeydi mi ulardi hor la gandan kora u ayol kiz lar di kong lini totarib hursant kilmey sanlar mi u kiz lar seni openg seni sing ling ahir biz musulmon miz ku olloh musulmon deb yarat gtan sen islom dinida tugulganing ga shukur de va u kiz lar ga yordam ber

муаллиф: ok! қаердан: amerika
08.11.2010 15:42
Ассаламу алайкум!Субханаллоҳ Тавба ...бу аёлларни тушунмисан одам..!Ўзларини қизлари йўқ бўлса керакда.Ха бу Ўшдаги анча мунча аёлларга кам бу кўргиликлар...Мен хам Ўшданман лекин манашу урф,одатларидан жуда зерикканман!шунинг учун юртимга бормай қўйдим Лекин манашу ерда ўша аёлларга айтадиган анчагина гапларим бор..Ўзбек қизларни ўзларингиз хорладингизлар 3..4..хотинликка 17..18..ёшдаги қизларингизни хам бериб,сиз хорлаган қизларни бошқа миллатлар хорламайдими?эркакларимиз кўниб қолишганда 1таси ёқмаса 2чисини ҳам бокира олиб у хам ёқмаса 3..4..кетаверади!!!!!Эркак бўлиб бокира танларкансан ,ана ўша опа сингилларни ака-укаси бўлмаса сени вазифанг эди химоя қилиш!Қирғиндан кегин чиқиб бокирасини истамасдан,ОПАЖОНЛАРИМ АЛЛОХНИ ЎЗИ СИЗЛАРГА САБР БЕРСИН,УСТИНГИЗДАН КУЛГАНЛАРГА РОББИМНИ ЎЗИ КИФОЯ ҚИЛСИН!!

муаллиф: murodjon қаердан: karea
06.11.2010 17:57
assalomu aleykum mening ismim murodjon men osha osh vokeyasida jabirlangan kizlar rozi bilishsa uylanaman olloh hammanarsani korguvchidur u kizlar ollohning oldida pokdur mailimga jabob yozinglar murodjon3385@mail.ru kareyaga kelishi hamma rasshodlarini ozimi boynimda olloh uchun albatta yoshim 23da

муаллиф: Абдусамад қаердан: москва
04.11.2010 23:24
Ассалому алайкум биродарлар бу дуне хаммамиз учун синовдир. бу ишни килганларга оллохнинг азоби бор! муслима опа сингилларимизга оллох сабр берсин. кимлардур огзига кучи етмаганларнинг гапи хеч нарсани узгарта олмайди

муаллиф: Давронбек қаердан: Ош
04.11.2010 18:47
Ассалому алайкум азиз ватандошлар. Мана опаларимизиям тили чаги очилиб хех сиз халиги фалончимисиз дейдигон булиб копти. Ха опаларима ахир уйламадиларми сизларнинг хам кизларингиз бор шуларни урнида уша кизларингиз булса нима килардиларинг? Уйламадилар яхши киласизлар уйламасдан ахир бунака нарсаларни уйледигон вакт эмасда ахир хозир солдат келиб ук отме турган булса уйларимизга ут куйишмаяткан булса махаллаларимизда "зачистка" бумаяткан булса тугрими уйланиб нима киласилар сизлар учун бу нарса тугадида Аллохдан золимларни жазосини беришни сурашни урнига К.Ботировни яхшилаб битта каргесилар булди бор дардилар чикиб кетади. Эх Аллохим бу сукир кузларимизни узинг очгин бу кузлар шунча офатилардан кегин хам очилмадими? Бизга яна хам каттарог офат керак эканда унда а? Мана бир чиройл туйларимиз хам аввалги холига кайтябди 600 мерсларда загсга чикябмиз ха баракалла. Уша мерсда загсга чикмаса нима булади дейсизми, ахир уша мерсда загсга бормаса келин куёв бахтли булолмай коладику кегин загс хам 600 мерсда келмабсизлар деб хайдаб юборадида мана сизга жавоб ха миллатдошлар уйнаб уйнаб олинглар ахир тинчиб колдику тугрими ахир хозир загсга 600мерсларда чикмаселар яна бирор нарса булса (Худо курсатмасин) афсусланишга бахонамиз колмайдику эх ушанда мерсда загсга чикишни урнига фаалоондака нарса олсам булмасмиди деёлмай коламизу малладес узбегим ящавор шунака афсусланишларинга борманда яхудийлар айтаркан узбекни аттанги булмаганда дунёда энг акллиси шулар булар эди деб тугрида ахир биз узбекмиз узимизга бекмиз тугрими? Илтимос тулик холда чикаринг Аллох барчамиздан рози булсин.

муаллиф: asel қаердан: kirgizston
04.11.2010 18:35
Aziz opa-cingillar boshga tushganni koz korar ekan,boshka iloj yok,lekin cizlar kuchli bolinglar engacizlar,biron boshka yurtga ketishni ilojici bolca xarakat kilib ketinglar,oshdagi mentalitet cizlarni tugatadi,ogirlangan kelin bechorani takdirini okib ancha xafa boldim.xozir raxm kilib kelin kilgani blan keyinchalik yuzga coladiganlar bor.yaxshici ketib xayotda oz yolilarni topilar.

муаллиф: БобиржонМ қаердан: Домбытa, Уш
04.11.2010 12:05
Ассaлому aлaйкум Озодлик мaъмурияти. Илтимос сизлaрдaн, ёзгaнимни чоп этинг.Хaр куни сизлaрни сaхифaлaрингизни укиб турaмaн. Асли Ушлик булгaним б-н хозир Москвaдaмaн. Ушa вокeaлaрдa Ушдa эдим. Бу Ушликлaргa бeрилгaн бир синов булди. Сизлaр ёрдaмингиздa бир якин дустимни топишгa ният килдим. Чунки юкоридaги макола, уч опа сингилларни уртанчиси уша мени дустим хакидалигини кунглим сезиб турибди...
Ушдa хорлaнгaн, тaхкирлaнгaн aёл-кизлaр ичидa мeнгa якин булгaн инсон борлигини эшитиб, видeо лaвхaлaрини куриб бугзимгa нимaдир тикилгaндaй булганди. Анчa йиглaб узимгa кeлолмaдим, хa йиглaдим. Чунки у киз ('aртист-полициaчи' мен шундай чакирардим, исмини aйтмaганим мaъкул,узи тушуниб олaди) мeн учун aзиз эди. У б-н aлокa урнaтишни иложи булмaй колди. Илтимос кaдрдоним, сузлaримни укиб, мeни тaнигaн булсaнгиз почтaмгa хaт ёзинг. Кутaмaн.
bob_bad_boy@mail.ru
Бaрчaмизгa Аллох Тaоллох САБР кaноaт aто этсин. ИРОДАли булинглaр aзиз хaмшaхaрлaрим.
Жавобан

муаллиф: Басира қаердан: Бишкек
04.11.2010 13:51
Илтимосингизни етказдим.

муаллиф: Бобиржон қаердан: Уш Домбытa
04.11.2010 02:39
Артист- полициaчи.
Ассaлому aлaйкум Озодлик мaъмурияти. Хaр куни сизлaрни сaхифaлaрингизни укиб турaмaн. Асли Ушлик булгaним б-н хозир Москвaдaмaн. Ушa вокeaлaрдa Ушдa эдим. Бу Ушликлaргa бeрилгaн бир синов булди. Сизлaр ёрдaмингиздa бир якин дустимни топишгa ният килдим. Ушдa хорлaнгaн, тaхкирлaнгaн aёл-кизлaр ичидa мeнгa якин булгaн инсон борлигини эшитиб, видeо лaвхaлaрини куриб бугзимгa нимaдир тикилгaндaй булди. Анчa йиглaб узимгa кeлолмaдим, хa йиглaдим. Чунки у киз ('aртист-полициaчи' узи тушуниб олaди) мeн учун aзиз эди. У б-н aлокa урнaтишни иложи булмaй колди. Илтимос кaдрдоним, сузлaримни укиб, мeни тaнигaн булсaнгиз почтaмгa хaт ёзинг. Кутaмaн.
bob_bad_boy@mail.ru
Бaрчaмизгa Аллох Тaоллох САБР кaноaт aто этсин. ИРОДАли булинглaр aзиз хaмшaхaрлaрим.
Жавобан

муаллиф: robiya қаердан: krasnoyarsk
14.11.2010 23:28
assalomu alekum bobirjon iltimos usha uch opa singllarni urtanchi kizni topsangiz menga ham emailini yozib yuborishingizni iltmos kilardim u kiz menig ham yakin dugonam va opamday edi iltimos robiya-sb@mail.ru kutaman

муаллиф: Умиджон қаердан: Россия
03.11.2010 21:31
агар иложи булса уша опа-сингилларни интернет манзилини мени манзилимга жунатинг илтимос.хар тамонлама ёрдам бераман.уйланмаганман.куп нарсани ёзмокчимасман ва киладиган ёрдамимни хам мардлик эмас балки Узбеклик бурчим деб биламан..хозирги кунларда россиядаман.опа-сингилларни кимиси булса хам +79292698929 номерига телефон килишса хам булади...кутаман...
Жавобан

муаллиф: Басира қаердан: Бишкек
04.11.2010 11:35
Умиджон, телефон рақамингиз ва шарҳингиз учун раҳмат. Кун давомида сиз билан боғланаман.
Оллоҳ рози бўлсин

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида