пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 15:11

Блогистон

Диккенс туғилган кундаги мутолаа

45 ëшли ўзбек ëзувчиси Исажон Султон ëзган ҳикоя Чикагодаги адабиëт совринига лойиқ топилди.

x
Матн катталиги - +
Кўлмакдаги тилла балиқ

Ўзбек ëзувчиси  Исажон Султонинг АҚШда адабий мукофот олган "Қисмат" ҳикоясини сешанба куни  иш орасида ўқиб чиқдим.

Бу китобни ўқиëтиб, янгиликлар лентасида  ëзувчи Чарлз Диккенс туғилганига 200 йил тўлганини кўриб қолдим.

Диккенс асарлари викториян даврида миллат тафаккури учун хитоб бўлган эди.

Диккенс китобини ўқиган инглизлар тобутсозлар зулмидан зада бўлган болаларга ичи ачиб¸ чандон мутаассир бўлган эди.

Ўзбек ëзувчиси Исажон Султоннинг "Қисмат" ҳикоясига қайтсак.

Аввалига зерикарли ва анъанавий туюлган бу ҳикоя¸ бутун бир ўзбек миллатининг қисмати борасида ишоратдай туюлди.

Бу ҳикоя бир қашшоқ ўзбек оиласининг сўнгги 90 йил ичидаги тақдир занжирларидан иборат.

Ҳикоя қаҳрамонларидан бири ўлиб кетган ота. У отасини намоз ўқигани учун ҳаммани кўз олдида тутиб олиб урган.

Отасини уриб кўзини кўр қилгани учун қарғиш олган¸ эккани унмайдиган бахил ва бағритош золим.

Ҳикоянинг яна бир қаҳрамони кўзи кўр бева аëл.

Умри бўйи эридан калтак еб, хор- зор бўлган бир муштипар.

Кичик ўғил. Зовурда тилла балиқ кўриб суюнган бир орзуманд.

Ўртанча ўғил¸ отасининг руҳи балиқ ичига кириб келганига ишонган соддадил.

Катта ўғил. Отасидан калтак еб зада бўлган ва отасини балиқ каби дўзахда қовурулишини истаган жабрдийда қасоскор.

Ҳикоядаги тилла балиқ эса бир вақтнинг ўзида армонга айланган орзу¸ зулмга қарши қасос ва кўз очилиши учун дармон дори образида намоён бўлади.

Бу ҳикоя Айтматовнинг "Оқ кема" қиссасига ҳам¸ АҚШ ëзувчиси О’ Генри ҳикояларига ҳам менгзайди.

Ҳикоянинг постмодерн ëзилиш услуби эса турк ëзувчиси Ўрхон Помуқнинг “Менинг исмим қирмизи” романидаги  ëзилиш услубини эсга солади.

Мутолаа пайтида ҳикоянинг услубидан кўра ички руҳи кучлироқ кўринди.

Ҳикоя  бугунги ўзбек адабиëти учун янгилик бўлган  аксил тоталитаризм руҳига йўғрилганини кўрамиз.

Отасини калтаклаб кўр қилган¸ хотини ва болаларини хўрлаб, қашшоқликка мубтало қилган ота ҳикоядаги бир балиқ образига кириб, қозонда обдон қовурилади.

Золим мазлумнинг ошқозонидан ўрин олади.

Янги Зеландия аборигенлари ўз душманларини ўлдириб, гўштини ейишгани каби бир манзара.

Мазлумнинг золимдан қасос қолиши каби абадий орзу бу ҳикояда ижобат бўлади.

Ҳикоядаги ўғил монологи¸ Ойбекнинг "Қутлуғ қон"романида қотилдан қасос олган Ëрмат монологига ўхшайди.

"…Ана энди қозонда жизиллаб куйяпсан, ота. Дўзахда шунақа куйишингни орзу қилган эдим. Худои таоло шунга белги қилиб сени жўнатди, жўнатгандаям оловда қовуриладиган қилиб жўнатди.

Энамни урганларингда қўлингга ёпишганларим эсингдами? Мана сенга! Жизилла, жизиллайвер!

Ичиб келиб, ҳаммани тумтарақай қилганларингда-чи? Менга кетмон отганингда елкамни ўпириб юборувдинг, изи ҳалиям бор, ҳалиям қони силқиб турипти, елкамда эмас, ичкарида, юрагимда!.."

Ҳикоя қаҳрамони мурод мақсадига етади.

Мурод мақсадга етишиш учун эса  кўлмакдаги тилла балиқни қовуриш лозим.

Бундан олдин эса золим шуурида ўзгариш юз беришини кутиш керак.

Ҳикояда ўзгариш бирдан юз бериши айтилади.

"Ўзгариш тўсатдан рўй берди. Осмон ёрилди... йўқ, аввал шамол эсди, попилтириқлар ҳамма ёқни тутди, кейин қамишлар синди, илдизидан суўурилиб учиб кета бошлади....."

Пировардида барчани даҳшатга солган золим тилсиз махлуққа айланади.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Аноним
08.02.2012 13:42
фойдасиз нарсалар артис билан шоир купаеип кетди бефойда тасаддуклар.оч коринга газсиз совук свети юк коронгу уйда утирган халкни кунглига китоп сигадими.саньат адабиет кимни кунглига сигади хозир одамлар совукда совет давридан колган сувалкани яьни катта катта мусрхоналарни кавлап мис алюмини топибсотип болаларига нон олиб бераяпти.бечора болалар гушт нималигини билмаеди.мана шунака нарсаларни езсин уша адиблар халкни оралап юрсин курсин.бир кушним бор жуда ночор яшаеди 4 боласи бор бир.киш совик эди бир куни машина кучада юрган кучугини урип кетди кушним уша итини суйип болаларига едирди алдасам худо бор нима кисин иш юк нон юк болалар оч уйда.мана бунака вокияларни езсин

муаллиф: davlatoy қаердан: er kurrasi
08.02.2012 01:03
ozodlik kitobni qaerdan topib uisa buladi iltimos javobilani kutaman yozuvchga bundanda baland ijodiy parvoz tilab qolaman

муаллиф: Ali қаердан: UZB
07.02.2012 22:10
Yashasin! Ijodlariga baraka! Mana shunday uzbek uglonlari kupayaversin. Adabiyot buyich nobek mukofoti laureati bulishingizni tilab qolaman!