Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:01

"Итларнинг ҳақини еб, энди пенсионерлар ҳақига кўз олайтирди"


Озодликнинг "ОзодМактуб" рукнида муштарийларимиздан бири жўнатган навбатдаги мактубни эълон қилмоқдамиз. Мактубда туман ИИБ ходими Т.Т., қинғир ишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Озодлик эслатмаси: муштарий ўз мактубида келтирган далил ва исботлар учун Озодлик радиоси масъул эмас. Муштарийларимизнинг эълон қилинган мактублари Озодлик радиоси позициясини англатмайди. Мактуб жузий ўзгаришларсиз, имло хатолари тўғриланган ҳолда чоп этилмоқда.

"Салом Озодлик радиоси мухбирлари. Сизларга бир муҳим масала юзасидан мурожат қилаяпмиз. Ушбу арзимизни назоратсиз қолдирмассиз, деган умиддамиз.

Қонун қўриқчисини қинғирликлари Навоий вилоятидаги ИИБда бира тўла учта, кинолог, кассир ва таъминот вазифаларида ҳормай-толмай ишлаб келаётган Т.Т.ни тилсиз жониворларнинг ҳаққини егани етмаганидек, эндиликда ходимлар, пенсионерларни ризқига кўз олайтирмоқда.

Бизга маълум бўлган айримларини сизга йўллашни жоиз, деб топдик.

2013 йил февраль ойларида очликдан, сувсизликдан нариги дунёга равона булган тўрт нафар йўқ итлар учун сентябрь ойига қадар итларни озиқ-овқати учун давлатдан маблағ олиб турган, бу маблағлардан Т.Т. йиллар давомида фақат мол боқиш учун фойдаланиб келаяпти.

Шу иш учун маъсул ИИБ вилоят молия бўлимидаги айрим жонкуяр ходимлар манфаатдор шекилли панжа орасидан қарашади.

Сентябрь ойида текшириш келишидан хабардор Т.Т. ерни тагидан олдими, худди ўша наслдаги итлардан келтириб қўйди.

Кассирликдаги қинғирликларига келсак, пенсионерлар раҳматига 4-5 минг сўм ташлаб кетишади. Ходимларни маошларидан қайтараётган пулларни эса чеки-чегараси йўқ, "Нима учун маошимиздан ушлаб қолинаяпди," десак, жавоб битта: “Бошлиқни топшириғи” дейишдан нарига ўтмайди.

Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур деганларидек Т.Т.ни ҳозир дарёдек тошган пайти. Бу қилаётган турли хил қинғирликларини, ходимларнинг маошидан отнинг калласидек қайтараётган пуллари тўғрисида бир неча бор шахсий таркиб бўйича бошлиқ ўринбосари Н. Т.га билдирганимизда, Т.Т. билан ҳамкорлиги борми, эшитмаганга олади.

Бирор марта кам таъминланган оилаларга бериладиган ходимлардан милионлаб йиғилган пулларни Т.Т. бермаган. Кабинетида спиртли ичимлик истеъмол қилиб турганини бир неча бор гувоҳи бўлганмиз. Ўзи тарбияга муҳтож бошлиқни бизга кераги йўқ.

Еб тўймаган, ялаб тўярмиди, деганларидек энг ачинарлиси, Т.Т. фаррошни мукофот пулларига сохта ведемость қилиб олаётган ҳоллар ҳам юз бермоқда.

Таъминотдаги қинғирликларни айтмаса ҳам бўлади. ИИБ хизмат машиналари учун давлат томонидан берилаётган бензинларни ундан бирини ҳам бермайди. Ҳайдовчиларни фиғони фалакда. Қидирув бўлими томонидан ушлаб келинган, давлатга мусодара қилиниши лозим бўлган ноқонуний сотилаётган бензинлар, пахта заводидан ўғирланган чигитлар, тергов бўлими томонидан фуқаролардан олинган ҳар хил далилий ашёлар ҳужжатда яроқсиз ҳолатга келтирилиб, Т.Т. томонидан «йўқ» қилинмоқда.

Қисқасини айтганимизда, туман Ички ишлар бўлими Т.Т.ни шахсий омборхонасига айланган.

ВСХда сақланаётган суткалик маҳбусларни эса Т.Т. уйига олиб бориб шахсий томорқасида қулдек ишлатмоқда. Бўлим ҳовлисига кирсангиз бирорта кўзни қувонтирувчи гул тополмайсиз, қўй боқиладиган яйлов, бу ерда яйраб, семириб етилган қўйларни Т.Т. сўйиб гўшт дўконига топширади.

Садақа учун ишчиларга 2-3 кун мобайнида 0,5 кгдан беради холос. Қўйлар каердан, кимни пулига келяпти, бу қўйларни пулидан ким манфаатдор буниси бизга қоронғу. Порахўрликка, ўғриликка, фирибгарликка жазо муқаррарлигини биламиз, бироқ мазкур жиноятларни Т.Т. бошқача кўринишда талқин қилаётгани учун жазо йўқми? Пенсия муддати ўтиб кетганлигига кўп бўлган бўлса-да, шунча даромадли жойни ташлаб кетишга кўзи қиймаяпти. Бўлимда жиноятга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ишлари биринчи ва иккинчи ўринбосарларни виждонан ҳалол ишлаётганлиги боис мазкур ишлар маъромида бораяпти. Юқоридан олқиш олиш учун ўз хузур - ҳаловатини ўйлаб қурувчилигу, меҳмоннавозликни ўзига касб қилиб олган раҳбарни парвойи палак. Олқишни орқасидан қанчадан-қанча инсонларни қарғиши борлигини наҳотки билмаса? Мажбуран қурилиш ишларига жалб қилинган навоийлик уч нафар қўриқлаш бўлими ходимлари ва қашқадарёлик бир нафар ҳуқуқбузарни томдан тушиб кетиб оёқ - қўли синиб азоб тортганида қарғамадими ? Бизга қурилиш ишларида мутахасис бўлган бошлиқ эмас, ҳақиқий ИИБ раҳбари керак.

(Хафсизлик учун исм фамиляларимизни ёзмадик)"

XS
SM
MD
LG