Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:24

Чинозда Аҳмадбойга тегишли ферма "талон-тарож" қилинди


Аҳмад Турсунбоевнинг ҳибсга олиниши унга пул берганлар орасида ташвишни кучайтирди
Аҳмад Турсунбоевнинг ҳибсга олиниши унга пул берганлар орасида ташвишни кучайтирди

Чинозлик табдиркор Аҳмад Турсунбоевга алоқадор чорва фермаси талон-тарож қилинди. Бу ҳодиса чинозликлар орасида "Аҳмабдой" номи билан машҳур 38 ёшли Аҳмад Турсунбоев молиявий пирамида тузишда айбланиб, 15 июнда ҳибсга олиниши ортидан юз бермоқда.

Озодликка Telegram oрқали етиб келган видеода ўнлаб одамларнинг чорва фермасидан қора молларни ёппасига талаётгани тасвирланган.

Видеода баъзиларнинг молларни юк машиналарига ортаётгани, баъзиларнинг эса қора молларни ушлаш умидида уларнинг ортидан чопиб юрганини кўриш мумкин.

Талон-тарож жараёнини афтидан ўз телефонига ёзиб олаётган йигит: "...Мана талон-тарож бўлди Аҳмаднинг фермаси. Биз ҳам турибмиз.... Ҳамма хоҳлаган ишини қилиб ётибди-да. Ўзимам учта молни олиб олдим... Оломон ҳамма ёқни босиб ётибди," дея изоҳ беради.

Чинозда Аҳмадбойга тегишли ферма "талон-тарож" қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Тошкент вилояти прокуратурасидаги Озодлик манбаси ушбу ҳодиса 16 июнь куни юз берганини маълум қилди.

Бу кеча тушлик пайтида Чиноз туманининг “Дўстлик” фермерлар уюшмасида рўй берган. Фермага Аҳмадбой (Турсунбоев) йигитларидан бири - Нуриддин исмли йигит эгалик қилади. Ҳозирда Нуриддиннинг ўзи қаердалигини билмаймиз,” деб айтди прокуратура ходими.

Унинг сўзларига кўра, милиция баъзи қора молларни фермага қайтаришга муваффақ бўлган.

"Ҳозирда 20дан кўпроқ милиция қоровуллик қилаяпти," дея илова қилди Озодлик манбаси.

Чиноз "Авто Ҳамкор" ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

16 июнь куни Ўзбекистон давлат телеканаллари чинозлик тадбиркорнинг молиявий пирамида тузгани ва у бошқарган ширкат устидан текширув бошлангани ҳақида "фош қилувчи" руҳдаги кўрсатувни эфирга узатган эди.

XS
SM
MD
LG