Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:37

Фотоблог: "Истироҳат боғини чойхоначиларга сотиб юборишди"


Блоггерлардан бири Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги истиҳорат боғи таъмирлаш баҳона маҳаллий бизнесменларга чойхона учун сотилганини даъво қилиб, Озодликка мактуб ёзди. Суратлар илова қилинган мактубда айтилишича, бир қисми болалар ўйингоҳига айлантирилаётган боғнинг айни кунда ҳожатхонаси ҳам бузилган.

OzodMikrofonга боғланган Андижондаги блоггерларидан бири Избоскан туманидаги истироҳат боғининг каттагина қисми бузилиб, у ерда чойхона қурилаётганини иддао қилди.

У йўллаган фотоблогга қуйида матн ҳам илова қилинди:

"Избоскан туман ҳокими Пойтуғ шаҳрида болалар учун, деб эски истироҳат боғини реконструкция қилиш баҳонасида боғнинг орқа эшик томонини полний чойхона қилиб сотиб ташлашди. У ердаги стоянка ва ҳожатхонани ўрнигаям хом ғиштдан жинни-ғинни қилиб чойхона қилиб ётишипти ҳозирда болаларга деб қилинаётган боғда нақ 8 та чойхона бўляпти. Мошина қўйгани жой йўқ", деб даъво қилди блоггер.

Қуйида у йўллаган суратларни ҳам томоша қилишингиз мумкин:

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG