Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:37

Фарғоналик 4-синф ўқувчиси Ислом Каримовга: "Сочингиз оқига ҳавасим келди"


Фарғона вилоятидаги бошланғич мактаб ўқувчиси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга атаб мадҳия битди.

Сўнгги кунларда интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолавҳада Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова эҳтирос билан Юртбошига атаб ёзган тўрт куплетлик шеърини ўқиб беради.

Маълум бўлишича, ушбу видеолавҳа дастлаб таниқли хонанда Тоҳир Усмонов томонидан Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилган.

Тоҳир Усмонов изоҳидан англашилишича, Маҳсума Абдулаҳадова шеъри Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали тадбирларидан бирида янграган.

Тоҳир Усмонов видеолавҳани жойлаштириб, остига “Фарғоналик Зулфияхоним издошлари” дея изоҳ битган.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан “Камолот”, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Шеъри бошида Маҳсума Юртбошини қишлоғига меҳмонга таклиф қилади.

У шунингдек катта бўлгач, Ислом Каримовга "атайлаб достон битаман", дейди.

Маҳсума Абдулаҳадованинг президентга аталган шеъри
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг номи барча расмий чиқишларда “Муҳтарам президентимиз”, “Муҳтарам Юртбошимиз”, “Мустақиллигимиз меъмори” каби таърифларсиз зикр этилмайди.

Телевизион кўрсатувлар ва радио эшиттишлар, газета ва журналлардаги мақолаларда президент Каримов улуғланади ва унинг номига шукрона айтилади.

Ижтимоий тармоқларда билдирилган танқидий фикр муаллифлари эса ҳақоратлар остида қолади.

Раҳбарларни улуғлаш Қирғизистон истисно Марказий Осиёнинг барча давлатларида чуқур илдиз отган:

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон "Миллат пешвоси" деб тилга олинади;

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов "Аркадаг" номи билан машҳур;

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эса "Элбоши" дея тилга олинади.

XS
SM
MD
LG