Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Оғири болалар елкасига ташланган металлолом бизнесининг эгаси ким?


Ўзбекистонда металлолом бизнесининг эгаси ким?

Мамлакат бўйлаб металлолом йиғиш босимини ҳис қилмаган ўзбекистонлик йўқ ҳисоби. Бюджет ташкилотлари ишчи-хизматчилари металлолом ëки унинг пулини беришга мажбурланса¸ ота-оналар мактабдаги ҳар бир боласи учун 30 кг металлолом¸ 10 кг макулатура топширишга мажбур. Озодликка мурожаат қилаëтган ўзбекистонликлар бу жараëннинг мафия манфаатига хизмат қилувчи занжирга айланганини тахмин қиладилар.

Тошкент вилояти шаҳарларидан бирида яшовчи онанинг Озодликка айтишича¸ металлолом “балоси” ўз ҳаëтини тинимсиз таъқиб қилаëтган ëмон тушга ўхшайди.

- 90-йилларда ўзим ўқувчи бўлганимда¸ металлолом олиб бормасам¸ изза қилишарди. Шуни қаердан бўлса ҳам топиб¸ бу қўрқувдан қутулиш учун яшаганимни эслайман. Орадан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтиб¸ айни мактабга қатнаëтган болаларим ҳам айни аҳволга солинган. Ҳар бири 30 кило металлолом топширмаса¸ ўқитувчидан гап эшитади¸ изза қилинади. Болангиз учун нималар қилмайсиз. Шулар қийналмасин деб¸ ота-оналар тўпланиб¸ машина топиб¸ металлолом сотувчиларидан уни сотиб¸ мактабга топширамиз. Кимдан олиб¸ кимга топшираëтганимизни¸ нима учун болаларимиз ҳам давлат номидан қандайдир сирли одамларга металлолом топшириши кераклигини умуман тушунмаймиз. Биз кўпимиз олий маълумотли одамлармиз ва саволимизга жўяли жавоб берилишини истаймиз. Лекин жавоб берадиган йўқ¸ дейди Озодликка мурожаат қилган тошкентлик оналардан бири.

Металлолом босими ҳақидаги суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Металлолом ҳақида тосҳкентлик она билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:42 0:00
Бевосита линк

Термиздаги “Ҳамкорбанк” майда доллар бериб¸ бизни зарарга қўймоқда

OzodMikrofonга Сурхондарë вилоятининг Термиз шаҳридан қўнғироқ қилган йигитнинг айтишича¸ шаҳардаги “Ҳамкорбанк” шўъбаси мижозларга хориж¸ асосан¸ Россиядан юборилаëтган долларларни 5-10 болларлик банкноталарда бермоқда. Бу ишнинг муаммоли жиҳатига тўхталган мижозга кўра¸ банкдан олинган долларни қора бозорда сўмга айлантирганда¸ кичик купюралар учун 50 ëки 100 долларликдан кўра анча паст баҳо берилади¸ ëки саррофлар уни олишни истамайди:

- Онам Россиядан ҳар ой олдинлари 200-100 доллар юбориб келган бўлса¸ Россияда доллар кўтарилиб кетганидан сўнг¸ 50 доллар юборадиган бўлиб қолди. Шу 50 долларни битта банкнота қилиб бер¸ десангиз¸ банкдагилар бермайди. Майда долларни эса¸ валютчиклар олмайди¸ ë вообше арзонга олади. Майда долларни алмаштирганда камида 20 минг йўқотаяпмиз. Банк бизга “хоҳласанг шу¸ хоҳламасанг катта кўча” дейди. Узундан-узун навбат кутиб¸ кассага етгандан кейин шунақа аҳвол. Катта купюраларни ўзлари ва танишларига беришади. Мижознинг ҳаққи йўқми¸ дейди термизлик йигит.

Тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Термиздаги "Ҳамкор банк" катта доллар бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:50 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG