Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

OzodlikOnline: Хованское тўқнашуви. Ҳақсиз ва ҳимоясиз меҳнат муҳожири журъатни қайдан олди?


Муҳожирлар таёқ ва тошлар билан “Калашников” кўтарган ҳужумчиларга қарши туришга қўрқмади.
Муҳожирлар таёқ ва тошлар билан “Калашников” кўтарган ҳужумчиларга қарши туришга қўрқмади.

Москванинг Хованское қабристонида ўтган шанба куни ўзбек ва тожик меҳнат муҳожирлари улардан ўлпон талаб қилиб келган қуролланган чечен ва доғистонликларга қарши чиқишди. 25 йиллик мустақиллик даврининг катта қисмини меҳнат муҳожирлигида ўтказган ҳақсиз, ҳимоясиз ўзбекларда журъат пайдо бўла бошладими?

Москванинг Хованское қабристонида ўтган шанба куни марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари билан чечен ва доғистонликлар ўртасидаги оммавий муштлашувда 3 муҳожир ҳалок бўлди, 30дан ошиғи жароҳатланди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеоёзувлардан қабристонга бостириб қирган кавказликлар ўқ отар қуролларни ишга солгани, уларни ҳатто полиция тўхтата олмаганини кўриш мумкин эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:31 0:00
Бевосита линк

Москвадаги энг йирик қабристонда гўрковлик ва фаррошлик қилган ўзбек ва тожиклар улардан ўлпон талаб қилиб келган қуролли кавказликларга қарши бош кўтаришгани бутун Россия муҳокама қилаётган мисли кўрилмаган ҳодиса бўлди.

Талафотлар асосан марказий-осиёликлар тарафида бўлган бўлса-да, шу пайтгача одатда Россияда ксенофобия қурбони ролини ўйнаб келган муҳожирлар бу сафар ўз ҳақи ва шаънини ҳимоя қилишга журъат топди.

Улар таёқ ва тошлар билан “Калашников” автоматлари билан қуролланган ҳужумчиларга қарши туришга қўрқмади.

OzodlikOnline: Хованское тўқнашуви. Ҳақсиз ва ҳимоясиз меҳнат муҳожири журъатни қайдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:24 0:00
Бевосита линк

25 йиллик мустақиллик даврининг катта қисмини меҳнат муҳожирлигида ўтказган ҳақсиз, ҳимоясиз ўзбекларда журъат пайдо бўла бошладими?

Меҳнат муҳожирлари шу йўл билан ўз ҳақлари ҳурмат қилинишига эриша оладиларми?

Ёки маҳаллий қонунлар уларнинг ҳақларини таъминламаса ҳам, тирикчилик ҳаққи бу қонунларга бўйсиниб юрган маъқулроқми?

Хованское қабристонида ҳалок бўлган уч муҳожирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун талаб қилинган ўлпонни тўлаш керакмиди?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Бу суҳбатда ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш учун 17 май, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG