Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

Москвада отиб кетилган муҳожир кўзидан айрилди


Сулаймон Саидов шифохонада
Сулаймон Саидов шифохонада

23 май куни Москва касалхонасида шу йилнинг 8 апрелида метро вагонида отиб кетилган тожикистонлик Сулаймон Саидов кўзини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ўказилди.

Сулаймоннинг кўзидаги операциясидан ташқари бош суягидаги ёриқларни тиклаш Фуқаровий кўмак ва шаҳарда фаолият юритаётган меҳнат муҳожирлари моддий кўмаги ёрдамида амалга оширилди.

Россия пойтахтидаги Гелмголц номидаги Кўз касалликлари институтида 23 май куни тожикистонлик Сулаймон Саидов кўзида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Аниқроғи, жарроҳлар жорий йилнинг 8 апрелида Москва метросида травматик пистолетидан отиб кетилган 38 ёшли бу муҳожир йигитнинг кўзини сақлаб қолишга имкон йўқлигини билдириб, уни олиб ташлади.

Tajikistan/Russia, Sulaimon Saidov, tajik migrant shop by russian man in Moscov metro,9April2016
Tajikistan/Russia, Sulaimon Saidov, tajik migrant shop by russian man in Moscov metro,9April2016

Кўзни олиб ташлашга “Фуқаровий кўмак” ташкилоти ва тожик муҳожири яқинлари томонидан 59 минг рубль маблағ йиғилди. Шунингдек, мигрантнинг ёрилган бош суягини тиклашга зарур бўлган металл пластиналарини ўрнатишга қўшимча маблағ зарурлиги айтилмоқда.

Бундан олдинроқ Пирогов Илмий тадқиқот институти шифокорлари отилган ўқдан ёрилиб кетган бош суягида мураккаб операция ўтказиб, суяк синиқларини олиб ташлаган эди.

Олиб ташланган кўз ўрнига махсус протез қўйилди.

Метронинг “Калужская” ва “Профсоюзная” бекатлари оралиғида содир этганликда айбланиб ҳибсга олинган 59 ёшли москвалик Сергей Царёв аввалига Саидов ва унинг жияни Муҳаммаджон Ҳакимовни “Қора маймунлар!” ва бошқа сўзлар билан ҳақорат қилган. Маст ҳолатда бўлган бу шахс “Бу вагон фақат руслар учун, сенларнинг жойинг эмас!” деб, вагонни тарк этишни талаб қилган.

Мезбон унга гап қайтариб кўрган Сулаймонни бошидан ва қорнидан ўқ отган.

С.Саидов Москвада
С.Саидов Москвада

Царёв отишмадан кўп вақт ўтмасдан полиция томонидан қўлга олинган. Россия Тергов қўмитаси Сергей Царёвга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 105 моддаси 1 қисми, яъни “одам ўлдиришга уриниш” асосида жиноий очди ва суд қарори билан 2 ойга ҳибсга олди.

Ногирон бўлиб қолган 5 нафар фарзанднинг отаси Сулаймон Саидов ҳимоячилари айбланувчидан моддий ва маънавий зарарни ундиришга судга ариза топширилганини ҳам билдирди.

Жабрланувчи Сулаймон Саидов адвокати терговчилар москвалик миллатчига нисбатан “миллий адоват” асосида янги айблов моддаси қўйилиши мумкинлигини инкор этмади.

XS
SM
MD
LG