шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:22

Махсус дастурлар / Жамият ва қонун

Хиëнат қилган хотин яланғоч сазойи қилинди

Куни-кеча Қўқон шаҳар суди кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бир жиноят юзасидан ўз ҳукмини эълон қилди. Ҳукмга қараганда¸ Ўзбекистон Жиноят кодексини тузганлар жиноятнинг бунақа тури ҳам бўлишини хаëлга келтирмаган кўринади.

Бугун аксар чойхоналарда Қўқон воқеасини муҳокама қилаëтган эркаклар¸ хотинини хиëнат учун сазойи қилган эркакка¸ "ўғил бола" дея юқори баҳо беришаëтган экан.

Мультимедиа

Аудио
Матн катталиги - +
Сарвар Усмон
Куни кеча Қўқон шаҳар суди май ойида бўлиб ўтган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бир жиноят юзасидан ўз ҳукмини эълон қилди.

www.newsuz.com сайтининг 7 декабр куни хабар қилишича, ўз турмуш ўртоғини ечинтириб Қўқон кўчаларида сазойи қилган шахсни шаҳар суди 14 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистондаги телеканаллар ҳам ҳикоя қилгани учун бу воқеадан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

Хабарсиз қолганларга қўқонликлардан бирининг мана бу мухтасар ҳикоясини ҳавола қиламиз.

- У иккинчи хотинини бегона эркак билан ушлаб олган. Асабийлашиб¸ мажбур ечинтириб кўчада олиб юрган. Унинг кўчада олиб юрганини¸ ҳозир нима кўп телефон кўп¸ кўпчилик телефонга сëмка қилиб¸ шу орқали у ëқ бу ëққа тарқалиб кетиб қолди¸ дейди қўқонлик суҳбатдошимиз.

Бошқа бир қўқонликнинг айтишича, аёлни ечинтириб сазойи қилган шахснинг ёнида унга ёрдам берган икки аёл ҳам бўлган.

- Буни республика телевидениесида ҳам беришди. Менимча¸ Ëшларда беришди шекилли. Орқасида иккита аëл ечинтириб¸ Нексиядан тушириб¸ бир магазиннинг ичига ҳайдашди. Кўрсатганида энди бу. Яланғочлигининг тасдиғи суратда кўриниб турибди. У магазинга қочади¸ магазинчилар итариб ташлайди. Яланғоч¸ сарсон бўлди у ëқдан бу ëққа. Менинг ўзимнинг кўришим. Бу ҳокимиятнинг кўчасида бўлган. Марказий кўчада бўлган иш. Буни ўша пайтда кўп нималар видеога олиб олган.

Озодлик: У қайдаражада яланғоч эди? Шир яланғочми?

- Қип яланғоч. Кўкракларини¸ нималарини қўли билан тўсиб олиб кўчада югуриб юрибдида. Иккита аëл у ëқдан бу ëқдан итараяпти. Хўжайинининг сингилларими энди у билмадим. Шу иккита аëл Нексиядан тушириб¸ ечинтириб¸ у ëққа¸ бу ëққа итариб юбораяпти марказий кўчада¸ дейди бошқа бир қўқонлик суҳбатдошимиз.

Воқеа тафсилотлари тушунарли бўлгандир.

Жамият ва қонуннинг бугунги сонида, яна бир бор таъкидлайман, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, ҳар ҳолда ўзбек жамиятида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бу воқеага оддий ўзбекистонликлар, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчилар ва умуман жамиятшуносларнинг муносабати билан сиз тингловчини таништирмоқчи бўлдик.

Суд хотинини хўрлаган шахсни 14 йилга озодликдан маҳрум қилган экан, демак уни руҳан соғ, деб топибди.

Бас шундай экан, бундай жиноят илдизларини жамиятдан излашимиз керакми?

Шу савол жавобини изламоқчи эдик мутахассислар билан. Ва ишни Қўқоннинг ўзидан, уч оддий қўқонлик киши билан суҳбатдан бошладик.

Улардан иккисининг овозини ҳозиргина эшитдингиз.

40 – 50 ёшлардаги уч қўқонлик билан ўтказганимиз суҳбатларни эфирга тайёрлаш жараёнида қайта эшитаётиб, бир нарсаларни тушунган бўлдик.

Мутахассислар ўз йўлига, лекин уч оддий қўқонликнинг гапларини диққат билан тингласангиз, май ойида рўй берган жиноят сабабларини тушуна бошлашингиз мумкин.

Қўқонликларнинг воқеага муносабати.

Биринчи қўқонлик.

- Энди бир ҳисобда тарбиявий томони бор бу нарсанинг. Аëллар энди онамиз¸ синглимиз¸ қизларимиз. Гоҳида турмуш ташвишлари билан аëллар ҳар хил йўлларга кириб кетиб қолаяпти. Ҳатто эрига хиëнат қилишдан ҳам қайтмаяпти. Шунинг учун бу нарсани маданийлаштириб тарғибот қилинса яхши бўларди. Энди у йигит жаҳл устида мажбур бўлиб шу ҳолатда сазойи қилганда¸ дейди биринчи қўқонлик.

Демак, биринчи қўқонликнинг фикрича, ўша йигитни, хотинини яланғоч кўчада сазойи қилган йигитниям тушунса бўлади. Лекин навбатдаги саволимиздан кейин фикрларига аниқлик киритди.

Озодлик: Шу ишни тўғри деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ¸ инсон ҳуқуқи поймол бўлган. Бунинг энди бўлак йўли бор. Ўша ерда этакни қоқиб чиқиб кетавериш керак эди. Ë бўлмаса танбеҳ бериш керак эди. Оғзаки сўкиб уришиш керак эдию¸ элнинг ичида инсонни бунақа қилиб сазойи қилиш нотўғри¸ дейди биринчи қўқонлик.

Биринчи қўқонлик, агар эътибор берган бўлсангиз, хотинни уриш ҳуқуқини ҳам эрда қолдирди.

Иккинчи қўқонликнинг фикрича, хиёнати учун хотинини бу қадар шарманда қилмаслик, хўрламаслик керак эди.

- Ҳақиқатан нотўғри бу. Ундан воз кечиб¸ мусулмончасига талоғини бериб чиқиб кетса ҳам бўлаверар эди. Эшитишимча¸ иккинчи рўзғори экан. Бормай қўйса ҳам бўлаверарди. Қонуний чора шу эди. Ким билади энди асабийлашиб¸ жаҳл келса¸ ақл кетади деган мақол борку. Энди ўч олиш учунми¸ хиëнатига чидай олмай шарманда қилиш учунми қилганда энди. Европа халқлари буни онг билан нима қилади. Бизда энди қизиққонликми¸ жоҳилликми¸ нотўғри бу иш¸ дейди иккинчи қўқонлик.

Учинчи қўқонликнинг фикри ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Эшитинг.

- Мана Амир Темур буюк бобомиз. Саркарда бўлган. У нимага ғалаба қозонган? Ҳеч анализ қилиб кўрганмисиз?

Озодлик: Қани сиз айтингчи?

- У одамда биринчи эркаклик ғурури бўлган. Гапирган гапига жавоб берадиган¸ қаттиққўл одам бўлган. Шу билан армия тузиб¸ ғалаба қозонган. Сотқинларни¸ ваъдасига вафо қилмаганларни¸ ëлғончиларни кечирмаган. Шунинг натижасида буюк Темур бўлган. Энди шу одамнинг авлодларига қаранг.

Озодлик: Сизнинг фикрларингиздан келиб чиқадиган бўлсак¸ аëлини ечинтириб сазойи қилган эркак лафзи ҳалол¸ ғурурли эркак бўлиб чиқаяпти тўғрими?

- Ҳалиги аëлчи ўша одамга ваъда берганда. Иккинчи хотин қилиб олишдан олдин келишиб олинган бўлиши керак. “Сен фоҳиша йўлига кирмагин. Мен қорнингни қиламан¸ устингни қиламан¸ уй билан таъминлайман¸ бола-чақангни боқаман” деганига у хўп деб ваъда берган. Кейин бу одам иккинчи хотин қилиб олган. Тасаввур қилинг¸ сиз билан келишувни бузгани сизни ҳурмат қилмагани биринчидан. Сизни назарга илмагани бўлади. Шу ишни қилишдан олдин “Э қўшним кўриб қолиши мумкин. Гап-сўз тарқалиши мумкин. Бу одамнинг олдида мен нима бўламан” деб ўйлаш керак эди. Бу иймоннинг сустлигида.

Озодлик: Демак¸ эри тўғри қилибдида.

- Менинг фикримча¸ тўғри¸ дейди учинчи қўқонлик.

Хотинини яланғочлаб сазойи қилган ҳамшаҳрингизга берилган жазога муносабатингиз қандай? Бу навбатдаги саволимиз эди.

Биринчи қўқонликнинг жавоби:

- Бу энди ниҳоятда баланд жазо. Жуда ҳам баланд жазо. Кўчада ечинтириб сазойи қилиб олиб юриш бу даражадаги жазога лойиқ эмас. Бунинг тагида бошқа нарсалар турибди шекилли. Интернетга чиқиб кетди¸ ҳар хил гап-сўз бўлиб кетди¸ бунинг орқасидан кимлардир ўзига яраша чорасини олгандир. Бу ҳақиқий жазо эмас. Бу кимларнингдир алами устига қўйилган жазо¸ дейди биринчи қўқонлик.

Иккинчи қўқонликнинг тайинланган жазога муносабати.

- Менимча¸ ҳозир аниқ айта олмайманку¸ 13 йилми 14 йилми берилди.

Озодлик: Хабарларга қараганда 14 йил берилибди.

- Бу энди жуда оғир жиноят бўлмаса керак. Инсоннинг ҳуқуқини поймол қилди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ëтибдию. Ë бир катта жарима қилиш керак эди. Энди урмаган¸ нима қилмаган. У аëлни ҳақоратлаган¸ нафсониятига теккан¸ дейди иккинчи қўқонлик.

Учинчи қўқонликдан ҳам сўрадик.

Озодлик: Демак¸ сизнинг фикрингизча¸ берилган жазо ноҳақ бўлган.

- Ноҳақ. Менинг фикримча¸ жуда ноҳақ¸ дейди учинчи қўқонлик.

Учалангизнинг фикрингизни билдик, чойхона гурунгларда шу воқеа муҳокама қилинганда кўпчилик нима деди, деб сўрадим.

- Биз ҳам энди улфатлар билан обсуждат қилганмиз. Бир хиллари “Ахмоқмисан¸ ташлаб чиқиб кетавермайсанми. Бунақалардан кўп бўлса. Бошқасини олиб олардинг” деган фикрга борган¸ дейди қўқонлик суҳбатдош.

Эътибор беринг, сазойи қилиб нима қиласан, дейдиганлар "Бундай қилиб нима қилардинг, бундайлар, яъни эрсизлар кўп бўлса, яна биттасига уйланиб олаверардингда", дейишди, деяпти қўқонлик.

- Бир хиллари “Бу бузуқларни бундан ҳам баттар қилиш керак эди. Бу буларга дарс бўлсин. Ҳозир жуда кўпайиб кетди. Мана шунақалар ўзбек аëлларининг номини дунëда ҳам булғаб юбораяпти. Бундан баттар қилиш керак эди” деган фикрни билдирди.

Озодлик: Мана ҳозир икки хил фикр айтдингиз. Шу иккаласидан қайси бири жамиятда кучлироқ?

-Бир-иккитаси “ташлаб чиқиб кетавермайсанми” деб айтди. “Бизнинг аëлларимизнинг номини булғайдиган бундай бузуқиларга бу ҳам кам” дейдиганлар ҳам кам бўлдида. Кўпчиликнинг фикри шунақа бўлди¸ дейди қўқонлик суҳбатошимиз.

Мен ўйланиб қолдим, мана шундай муҳитда ўша, 14 йилга кесилган шахснинг хотинини яланғочлаб сазойи қилиши шунчаки бир тасодифми ёки қонуниятми?

Яна бир-икки савол бердим қўқонликларга.

Озодлик: Қўқонда¸ умуман ўртача ўзбек оиласида аëлнинг ўрни кейинги йилларда мустаҳкамроқ бўлиб бораяптими ëки аëл ҳуқуқсизроқ бўлиб бораяптими?

- Энди менинг фикрим¸ давлатимизда ҳам кўп сиëсат нима қилинаяпти ҳалиги аëлларнинг у ëқ бу ëққа чиқиб кетаëтгани¸ мана янги қонунлар ҳам чиқди одам савдоси деган нималарга. Ҳозир бозорга чиқсангиз ҳам эркакдан кўп аëл. Кўп нималаримиз Россияга кетган. Уйланиб қўйган. Уч-тўрт ойдан кейин Россияга кетиб юбораяпти. Оилани аëл боқаяпти. Аëл боққандан кейин билингки оилада хўжайин ўша. Менинг фикримча¸ бу эски урф-одатларимизга ҳам тўғри келмайдиган нарса. Аëллар бозорга ëки бошқа ëқларга чиқиб оилани боқаëтган бўлиб¸ оилада ҳукмдор бўлаяпти¸ дейди қўқонлик суҳбатдошимиз.

Шу масалада яна бир қўқонликнинг фикрини эшитинг.

- Мен ҳозирги кунда ҳақиқатан аëлларимиз учун ҳозирги пайтда кечаëтган ҳаëтида бир хил жойларда жуда ачинаман. Лекин у аëлнинг ҳамма ëғини бекаму кўст бутлаб қўйган эканда. Нимага бунга қўл урди билмадим. Бу бир томони. Иккинчи томони аксарият ëшлар ишсиз. Бошқа ëққа иш излаб чиқиб кетган. Аëллар қолган. Рўзғор ўшаларнинг ташвишида. Бир хил жойларда йўқчилик бор. Ана шу нарсадан аксарият одам хаëл билан юради¸ асабийлашиб юради¸ мўлжалидаги нарсасига етиша олмайди. Қолаверса¸ ўзимизнинг ўзбекчилик менталитетда топганини “тўй қиламан¸ фарзандимни уйлантираман¸ қиз чиқараман” дейди. Қизининг бўйи етиб турсаю¸ бир тийин пули бўлмаса¸ совчи келиб турса. Қандай бу? Асабийлашмай бўладими.

Озодлик: У сиз айтган сабабларга кўра асабийлашадиган йигит эмас экан. Иккинчи хотинини ҳам бекаму кўст қилиб қўйган экан. Мана 52 ëшга кирибсиз. Кўпни кўриб қўйибсиз. Кейинги пайтларда ўзбек оиласида қанақа ўзгаришлар юз бераяпти? Эр-хотин муносабатларидаги ўзгаришлар қай томонга кетаяпти?

- Буларнинг ҳаммасининг тагида иқтисодий масалалар туради. Бир хил оилалар энди оила бўладими? Эр Қозоғистонда¸ хотин Россияда¸ бола энанинг қўлида қолган. Бундан қанақа тарбия чиқади. Бу билан ким тарбия қилинади?

Озодлик: Ўзбек оиласида аëл кишининг тутган ўрни кейинги йилларда баландладими ëки пастладими? Умуман олганда аëлнинг оилада гапириш ҳуқуқи борми йўқми?

- Аëлнинг гапириш ҳуқуқи бор. Ҳозир анча аëлларимиз ривожланган. Анча ривожланган. Бемалол интернетдан фойдаланишаяпти. Онги ниҳоятда юқори. Менимча¸ ҳозир аëлларимиз эркаклардан ҳам ўтиб кетаяпти. Шунақа тадбиркор аëлларимиз бор¸ битта аëл 10 нафар эркакнинг ишини бажараяпти. Ранг баранг бўлиб кетди ҳозир. Ҳамма соҳада бор. Европанинг энг олди ривожланган давлатидаги аëлни ҳам кўришингиз мумкин¸ феодал давридаги аëлни ҳам кўришингиз мумкин.

Озодлик: Шунақа табақаланиб қолаяпти денг.

- Худди шундай¸ дейди бошқа бир қўқонлик суҳбатдошимиз.

Шу ўринда эркакларчи, эркаклар, ўзларингизчи, деб сўрагим келди. Лекин сўрамадим.

Чунки эшитганим жавоблардан аллақачон бир фикрга келиб бўлган эдим.

Сизчи, азиз тингловчи, сиз қандай фикрга келдингиз?

Ҳа, айтганча, учала қўқонликдан, турмуш ўртоқларингиз билан ҳам гаплашсак бўладими, деб сўрадим. Улар билан аёл ҳамкасбим суҳбатлашади, деб олдиндан айтиб ҳам қўйдим.

Мана улардан бирининг жавоби:

- Менинг хотиним¸ илтимос лекин тўғри тушунинг¸ мен хотинимни ҳеч қачон бунақа мулоқотга ундамайман.

Озодлик: Бўлди гап йўқ. Шунинг учун мен олдиндан узр сўраб олдим.

- Ана гапирганим гап¸ айтганим айтган¸ деди қўқонлик суҳбатдошларимдан бири.

Бошқа икки суҳбатдошимиздан бири турмуш ўртоғи билан суҳбатлашишимизга розилик берди. Фақат мен уйга борганимдан кейин гаплашишингиз мумкин, чунки уйда телефон йўқ, мен борганимдан кейин қўл телефоним орқали гаплашасиз, деди.Шахсан мен учун масала ҳал бўлгандай эди. Шунинг учун ҳамкасбимни безовта қилмадим. Ўзим ҳам кутмадим.

Яна бир гап: хотинини қип яланғоч қилиб Қўқон кўчаларида сазойи қилинган шахс 14 йилга аҳоли орасида порнографик материаллар тарқатишда айбланиб қамалди.

Афтидан у содир этганга ўхшаш жиноятни одам боласи қилиши ҳатто Жиноят кодексини тузганларнинг хаёлига келмаганга ўхшайди.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
24.12.2009 03:25
avazuz.......иштонинг йук булса тиззаси йиртикка кулма дининг имонинг булмаса исломни тушунмасанг АЛЛОХни ишига аралашма.агар эркак булганингда ор-номус,гуруринг булганида бу ишларга тугри тушунар эдинг.афсус узбекистонда сенга ухшаган дини имони йук манкурртлар куплиги учун узбек аеллари орасида фохиша зинокорлар купайиб кетаяпти.фаргона водийсига тил текиза курма ИСЛОМ дини маркази,тоза имон ор-номуси,эркаклик гурури бор инсонлар маскани фаргона водийси булади.сенга ухшаган даюсларни макони албатта дузахдир.

муаллиф: Xadicha қаердан: California
24.12.2009 00:08
Бу воқеанинг энг дахшатли тарафи...Одамларнинг инсонга муносабати.Одамларга нима бўлди. Шуми, ўзи очдан ўлаётган бўлса ҳам бир бурда нонини бошқа халқларнинг етим болалари оғзига тутган ўзбек?... Ўша пайтда одамлар шу етимларни ўрнига ўзларини ва ўз болаларини ёки ўз яқинларини қўя билишган ,уларнинг аҳволини қалбан тушунган бўлсалар керак,уларни ейишга нони йўқ, кийишга кийими йўқ бўлишига қарамай меҳри дарё,қалби мурувватга тўла,рахм шафқатга лиммо-лим бўлган ўзбеклар қани?..Улар йўқ ,ўлиб кетишган,ҳозиргилар бошқа одамлар дерсиз.Инсонлар, ахир уларнинг,шу кишиларнинг қони югурмаяптими томирларимизда,ахир биз уларнинг хаёт давомчиси эмасмизми ?қилаётган ножўя, дахшатли ишларимизни кўриб уларнинг руҳлари чирқилламаяптими бошларимизда? Қилаётган ишларимиз билан, уларни оллох олдида уялтириб қўймаяпмизми,уларни жавобгар қилиб қўймаяпмизми? Ахир биз уларнинг зурриётлари,фарзандлари ёки невараларимизку?
Нега уятдан қалтираб,нима қилишини билмай жон талвасасида ҳар тарафга талпинаётган ,адашиб қолган бу ёш қизга ,озгина инсоний меҳр кўрсатиб,ҳеч бўлмаса устига кичик ёпинчиқ ташлаб қўя олмадик? Ўша пайтда у ўлимига рози бўлиб,ер ёрилиб уни ютиб кетишини орзу қилиб қолгандир,Ёш тула кўзлари билан, жайрондек жавдираб рахм-шавқат эгаси бўлган бирор кимсани қидиргандир у?.Наҳотки бир тўда мавжудот ичида биронта ОДАМ топилмади , унинг ҳозирги аҳволини ҳис эта оладиган.Бу жазони унга ким белгилади? Дунёдаги барча гуноҳлардан ҳолис бўлган унинг эрими? Ёки унинг атрофида юрган муслималар хижобига иснод келтирган икки махлуқми?
Бу дунёнинг жазосини қози белгилайди, у гуноҳкорнинг ишини ҳар тарафлама ўрганиб чиқиб, кейин, одилона белгилайди,чунки у хам бу иши учун Оллох олдида жавобгар.
Бу ёш аёлни,билибми ёки билмай, нима сабабдан бу ишни қилганини, уни одам ўрнида кўрмай,тепиб-кириб, тепиб чиқадиган,руҳий тазйиқлар ўтказадиган эр дастиданми,ёки уни, қулга айлантириб қўйган қайнисингил,қайнона дастидан қочиб янги ҳаёт қуриш нияти бўлганми,ёки бирон кимсани ҳақиқий юракдан севиб қолгани сабаб бўлганми (Ахир ҳаёт, фақат қорин тўйғазиш ва кийим кийиш эмас,руҳий озуқланиш учун ҳам ёнингда севган кишинг бўлиши керак) биз билмаймиз.Билмаганимиздан кейин нима ҳаққимиз бор уни жазолашга.?Ҳа, биз хам жазода иштирок этдик,лоқайдлик билан,худди театр кўраётгандек томаша қилдик уйин қилдик ,кулдик,расмга олдик.Инсонни, билмай туриб хўрланишига йўл қўйдик.Балки бу ҳам,ўша ерда бўлганларнинг ҳисобига ёзиладиган гуноҳдир;
Бу жуда яхши ёзилган кучли мақола.У мени юрагимни ларзага солди

муаллиф: umid қаердан: uzbekiston
23.12.2009 15:47
avaz man san bilan bir gaplashmoqchidim.yoz umid5656@mail.ru.

муаллиф: avazuzga қаердан: Askiyachi
22.12.2009 21:46
Do`stim agar Farg`ona yovoyyi bo`lsa unda qolgan viloyatlar hammasi QO`Y ekanda??? Butun tarixi davomid turli bosqinchilarning quli bo`lib yashagan o`zbeklarning ozodligi uchun Farg`ona kurashib kelmaganmi??? Shuncha buyuk ulamolaru, xalq ozodligi yo`lida jon berganlarning sizga ahamiyati yo`qmi?

муаллиф: Avazuzga қаердан: muslimadan
22.12.2009 19:41
O'zbek halqiga islomni,namozhonni shunchalik yomon ko'rsatishayaptiki bitta dalil mana sizning misolingizda.Yuqorida Doniyor aytganiday bu islomni tushunmasdan ko'r-ko'rona ish tutishimizdan.Alloh sizni hidoyatga boshlasin(zero islomda islom dushmanlariga shunday deyilgan)va yana bitta gapki Farg'ona vodiysiga umuman til tekkizmang.

муаллиф: dilya қаердан: rossiya
22.12.2009 19:39
хамма фикрларни ва булган вокеани укиб жуда куркиб кетдим. бундай вокеани хеч каерда хатто китобларда хам укимаганман. Ахир у аёл кишику, нима булганда хам аёл яратувчи хисобланади, одамдан одамни яратади, аёлни шундай хурланишига караб турган одамларга минг ланат, аёлни шу йулга киришига эри сабабчи, ман судя булсам бу эркакга бундан хам огир жазони берган булардим, хакикатан хам куз куриб кулок эшитмайдиган вокеа, хеч мусулмон давлатида аёлни бундай хурлшмаса керак.

муаллиф: doniyor қаердан: usa
22.12.2009 14:16
Assalomu alaykum meni Avazuz ga gapim bor.Hurmatli Avazuz bu voqeada nomozhoni nima aybi bor ?Islom hechqachon bu narsaga buyurmaydi bu bir ahmoqni ishi 14 yil berishibti betar bulsin .Bu aksincha Uzbekistonliklar Islomni yahshi tushunmasligidan dalolat beradi.

муаллиф: immigrant қаердан: USA
22.12.2009 01:33
Salom Hammaga,man ham Quqonlikman, usha kuni man usha voqea sodir bulgan joyda joylashgan ishhonada edim, asr namozi uqigani kirib chiqsam, ish honamning shunday oldida sodir bulgan ekan, eng jahlim chiqqani usha erda shuncha erkak hech narsa qilmagan yani qizni ustini yopishga narsa berib yordam berish urniga sotkasini chiqarib bepul tomosha deb yozib olgan, shunaqangi jahlim chiqdi, keyin birga ishlaydiganlarning telefonida kurdim. Keyin ushani eshitsam u bola sobiq Milisani ugli, u dadasi kupchilikni qahshantgan melisalardan biri, u bolaga kelsak unga 14 yil tugri berilgani tugri chunki u muqaddam sudlangan bulgan yani juda ham oppoq emas, ammo adolat bulmagan joyi haligi yonidagi ayollar "yahsi ayyollar emas ekanligi aftidan bilinadi" amnistiya asosida quyib yuborilgan, haligi ish bolani buyrugi bilan bulsa ham usha ishn i asosan usha ikkita ayol qilgan, u qizga kelsak u ham juda yahshi qiz bulmaganligini eshitdim, bunga fikr bildirganl;ar hammasi katta odamlar, ulardan kura yoshlardan surash kerak edi, yoshlarda ma'lumot kup buladi. rahmat

муаллиф: avazuz қаердан: komil
21.12.2009 21:36
Фаргонада сог одам колмапти шекилли бунга сабаб ислом дини ислом дининг кучайши узбек халки бошига жуда катта кулфатлар олиб келади иложи булса намоз укиганларни отиш керак хамма жойни шунга ухшаган бузук чала муллалар расво килаяпти фаргона водийси азаладан ёввойи бир худуд булган фавргонани умуман узбекистон худудидан чикариб ташлаш керак киргизлар боксин курамиз нонга зор булганда нима ктилар экан?

муаллиф: Sobit қаердан: Arab Amirligidan
18.12.2009 20:47
Shahlarni oqib chiqib, juda achinib ketdim, qisqa muddat ishida Ozbeklar tarbiyasi buzilib ketayotganidan, bu erda jabirlanuvchi, ayol albatta. Uni shu erga kirishga eri sababchi, togri, haromga itarmagan bolsa ham, jismonan qoniqtirmagan bolishi mumkin, ammo erkak kishi ham jabirdor, chunki oz nomusini ozi toptadi elga ovoza qilib. Ajrasib ketsa ham haqqi qolmas edi, kuchini ayolga korsatgandan kora, ayolni yoldan urgan boshqa erkakga korsatsa ayni muddao bolar edi. Yuqorida yozilgan bir fikirha qoshilaman, ozbeklar vahshiylashib ketayotibti degan fikirga. Bunyodbek aytganidak, Хеч қайси банда гунохдан холи эмас. Жазони муқаррар Оллохнинг ўзи беради. Қўлидан келса тўғри йўлга бошласин эди. NIhoyatda gozal sozlar, yomondan qaytarishga hech kim fikiran bolsa ham harakat qilmadi, inobatga olmadi ham shu kabi masalani echimini?
Шарҳлар саҳифаси