шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:35

Махсус дастурлар / Ислом ва мусулмонлар

Рамазон сиëсати

Озодлик тингловчи ва муштарийларидан Ўзбекистонда мусулмонларга нисбатан тазйиқлар кучаяётгани, айниқса, Рамазон ойи амалларини бажаришга тўсиқлар яратилаётгани ҳақида кўплаб хабарлар келаётгани боис, "Ислом ва мусулмонлар" рукнида Рамазон ойи бошқа мусулмон ўлкаларида қандай ўтади, деган саволни кўтардик.

Аксар мусулмон мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда Рамазон ибодатини бажаришга ҳукумат қўйган чекловлар етмаганидек, бозорларда нархлар ҳам кўтарилади.

Мультимедиа

Аудио
Матн катталиги - +
Барно Анвар

“Ислом ва мусулмонлар” рукнининг бу сонида Ислом давлати бўлган ёҳуд аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилган бир неча мамлакат мисолида Рамазон ойида юритиладиган давлат сиёсати ҳақида гап боради.

Зеро, Ислом дунёси учун муқаддас бу ой дунёнинг баъзи давлатларидаги мусулмонлар учун ҳукуматлар тақдим этган енгилликлар билан, баъзи давлатларда эса, аксинча, қийинчиликлар билан ўтади.

Рамазон ойи аввалида суҳбатлашганимиз кўпчилик ўзбекистонлик мусулмонлар Рамазон ойи муносабати билан ҳар йилгидек бу йил ҳам яратилайтган мушкулликлар, хусусан, маҳалла, кичик-кичик қишлоқларда масжидларнинг ёпилгани, 18 ёшгача бўлган намозхонларнинг жума намозларига қўйилмаётани, расман рухсат берилган диний муассасалардан бошқа жойларда диний либосда юрмаслик ва ибодат қилмаслик, сўнгги хабарларга кўра эса, кафе ҳамда ресторанларда ифтор бермаслик, аҳоли уйларида йиғилиб таровеҳ намозини ўқишга чекловларнинг кучайганидан сўзладилар.

Рамазон ойида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратида бўлган диндорларнинг муттасил кузатувга олиниши, қамоқдаги диндор маҳбусларнинг хўрланиши ҳақида Озодликка хабаралар келишда давом этмоқда.

28 миллиондан ортиқ аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган Ўзбекистонда диндорлар Рамазон ойини шундай қийинчиликлар билан ўтказаётган бир кезда дунёнинг бошқа мусулмонлар давлатларида аҳвол қандай, деган савол асосида эшиттириш тайёрлар эканмиз, дастлаб, Ўзбекистонга ёнма-ён қўшни бўлган Тожикистонга назар ташладик.


Тожикистонда Рамазонда бозор нархлари назорат қилинади

Тожикистон Республикасида ҳозир 7 ярим миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади ва аҳолининг асосий қисми Ислом динининг сунний мазҳаби мансубдир.

Тожикистонлик таниқли Ислом уламоси Акбар Тўражонзоданинг ҳозир шахсий ширкати бор ва унинг қўлида 230 киши ишлайди.

- Масалан менинг ишхонамда иш соат 1 гача. Эрталаб соат 8 дан 1 гача иш. Соат 1 дан кейин ҳаммага жавоб бераман рўза муносабати билан. “Шу тўрт соатда яхши ишланглар бўлди”, дейман. Ҳеч қандай зарар кўрмайман. Иншооллоҳ Худо баракасини беради.

Акбар Тўражонзода ўз вақтида дунёнинг бир неча Ислом давлатларида бўлган ва у ерда Рамазон ойи муносабати билан давлат миқёсида мусулмонларга бериладиган енгилликларга шахсан гувоҳ бўлган. Эндиликда ўз мисолида бунга амал қилар экан, Тўражонзода, бундан дин ва дунё ишларида фақат фойда кўраётганини айтади.

- Саудия, Қувайт, Иордания – мен ўзим Иорданияда ўқиганман, мамлакатларнинг барчасида Рамазон ойида иш вақти уч соатга камайтирилади. Баъзи мамлакатларда тўрт соатга камайтирилади. Иорданияда уч соат эди. Бундан ҳеч ким ҳеч қандай зарар кўрмас эди. Билъакс, фойда кўришади. Бунга имон керак, эътиқод керак. Баракага ишониш учун имон ва эътиқод керак. Пайғамбаримиз (С.А.В) ҳадисларида “Ҳар ким ўз қўлида ишлайдиганларга Рамазон ойида енгиллик берса, Оллоҳ унга енгиллик беради”, деган.

Акбар Тўражонзодага кўра, Тожикистон ҳукумати одатда Рамазон ойи муносабати билан алоҳида сиёсий қарорлар қабул қилмайди.

Фақат ҳар йили кузатиладиган бир хайрли иш бор, уни айтмасак бўлмас, дейди суҳбатдошимиз.

- Хайрли иш шуки, президент бозор нархларининг арзон бўлишини таъминлаш учун бутун шаҳар ҳокимларига буйруқ берди. Рамазонда нархлар баландлаб кетмасин, деган маънода кўрсатма берди. Бу тўғрида Душанбе шаҳар ҳокимияти ҳам гўшт сотувчи, ун сотувчи, умуман энг керакли маҳсулотларни сотувчилардан нархлар маълум бир чегарадан ошмасин деб талаб қилди. Иловатан уларга ҳукумат ëрдами шу бўлдики, уларни кундалик топширадиган маблағдан озод қилди. Шу ойнинг ичида ҳар қандай тафтишлардан озод қилишди, дейди тожикистонлик ислом уламоси Акбар Тўражонзода.

1988-92 йилларда Тожкистон муфтийси, кўп йиллар давомида Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва парламент депутати бўлган, таниқли уламо Акбар Тўражонзода аслида аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилган Тожикистонда аҳли исломга муносабат бошқача бўлиши керак эди, деб ҳисоблайди.

Унга кўра, гарчи Рамазон ойида бозордаги нарх-наволарни назорат қилиб туриш аҳолига катта енгиллик берсада, бошқа тарафдан мамлакатда диний таълимнинг чеклангани, мухолиф партияларга тегишли масжидлар фаолиятига тўсиқларнинг мавжудлиги, радикал диний оқимларга аъзолик, деган айбловлар билан мусуслмонларнинг маҳкамага тортилаётгани аҳолида ҳукуматнинг Ислом динига асл муносабати ўзгача, деган тасаввурни пайдо қилади.

Тожикистон ҳам худди Ўзбекистон каби фуқароларнинг диний ҳақ-ҳуқуқлари бузилгани, диний эркинлик бўғилгани боис, халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилиб келинадиган давлатлар сирасига киради.


Афғонистонлик мусулмонлар Рамазонда ярим кун ишлайди

Эндиги манзил – Ўзбекистон ва Тожикистонга қўшни бўлган, 28 миллиондан ортиқ аҳолисининг 90 фоизини мусулмонлар ташкил этган Афғонистон Ислом Республикасидир.

Афғонистон парламенти депутати, афғонистонлик ўзбек Сардор Раҳмон ўғли Рамазон ойи давомида давлат идоралари ишчиларини пешин намозидан кейин ишдан озод қилиш узоқ йиллик анъанадир, дейди.

- Афғонистонда Рамазон ойида, хусусан, давлат идораларида ишлаëтган инсонлар учун иш вақти озаяди. Давлат идораларида соат 8 дан 1 гача ишлайдилар. Ундан кейин дам олиш бўлади. Ҳатто эски шўровий тузумига тарафдор коммунистик ҳокимиятлар даврида ҳам бу қоидага амал қилинарди,- дейди Афғонистон парламенти депутати.

Ҳозирча Афғонистонда ҳукумат томонидан Рамазон ойида мусулмонларга берладиган ягона енгиллик шу, дея қўшимча қилади Сардор Раҳмон ўғли.

Қолган масалаларда эса Рамазон ибодати йиллар давомида Афғонистонда шаккланиб келган анъаналар асосида олиб борилади. Сардор Раҳмон ўғли сўнгги 30 йилдан бери давом этаётган оқибатлари, айниқса, Рамазон даврида сезилади, дейди.

- Карзай ҳукумати уруш замони билан шуғулланиб ëтибди ва жиддий бир шаклда давлатсозлик ва ë давлатдорлик масаласи билан ҳозир шуғулланмайди. Афғонистонда жиддий давлат идоралари ишлаб турмаганлиги сабабли ҳамма нарса ўз ҳолига қўйилган ва шунинг учун ҳам фақирлар Рамазон ойида арзон озиқ-овқатдан фойдалана олмайдилар, дейди Афғонистон парламенти депутати Сардор Раҳмон ўғли.

Аксар камбағал давлатларда кузатилгани каби Афғонистонда ҳам Рамазон ойи давомида бозорларда нарх-наволар қимматлаб кетади ва мамлакат ҳукумати, жилла қурса, бозорларни назорат қилиб туриш қурбига ҳам эга эмас, дейди у.


Эронда Рамазонда маҳбуслар озод қилинади

Афғонистондан фарқли ўлароқ, унга қўшни бўлган Эрон Ислом Республикасида Рамазон ойи давомида мамлакатдаги озиқ-овқат бозорлари ҳукумат назорати остига олинади.

75 миллиондан ортиқ аҳолисининг асосий қисми Ислом динининг шиа мазҳабида бўлган Эрон Ислом Республикасида Рамазон ойи давомида жамоат жойларида таомланиш мумкин эмас.

Бундан ташқари, Эронда Ўзбекистон ёхуд Тожикистонда умуман тасаввур қилиб бўлмайдиган анъана бор - Рамазонда эронлик маҳбусларнинг баъзилари озодликка чиқарилади.

Эронлик тарихчи, “Фардо” радиоси журналисти Мурод Вайсий мамлакатда ҳар йили Рамазон ойи олдидан ҳукумат томонидан жорий этиладиган иккита махсус тартиб-қоида бор.

- Рамазон ойида саҳарликдан ифторликкача бўлган вақт мобайнида уйидан ташқарида, яъни, жамоат жойларида овқатланиш ҳамма учун тақиқланган. Озиқ-овқат дўконлари ёки ошхоналар ишлаши мумкин, аммо, у ерларда овқатланиш мумкин эмас. Бу Рамазон ойи ҳурмати учун жорий этиладиган доимий расмий тартиб-қоида ҳисобланади,- дейди Мурод Вайсий.

Иш вақти эса Эронда йиллар давомида ўзгаришсиз қолиб келган эди. Бироқ, бундан уч йил аввал президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Рамазон ойида иш вақтини қисқартириш тартибини жорий этди.

- Уч йил муқаддам ҳукумат шу қарорини эълон қилди ва ҳозир бу ойда давлат ташкилотларининг иши, одатдагидек, эрталабки соат 8да эмас, балки 9да бошланади ва тушдан кейин соат 2да тугайди. Лекин, бунинг орасида пешин намози ҳам ўқилади. Шунинг учун, аксарият давлат ташкилотлари учун Рамазон кунлари, гўёки, ярим-байрам кунларидек ўтади,- дейди тарихчи журналист.

Бундан ташқари, Рамазонда давлат миқёсида амалга ошириладиган яна бир сиёсий тадбир – маҳбусларнинг озод этилишидир. Журналистга кўра, бу Аҳмадийнажод ҳукумати манфаатини кўзлаган тарғибот дастурининг бир қисмидир ва озод этиладиганлар кичик миқдорда иқтисодий жиноят содир этган маҳбуслардир.

- Бу давлатнинг тарғибот дастуридир. Яъни, давлат ташкилотларидан ёҳуд оддий одамлардан йиғилган хайрия пуллари ҳисобига енгил иқтисодий жиноятлар содир этган, бироқ, бунинг учун зиммасига юкланган жаримани тўлолмаётган маҳбуслар озод этилади ва бу мамлакат расмий телевидениеси орқали кенг кўламда намойиш этилади,- дер экан эронлик тарихчи журналист Мурод Вайсий, баъзи ўринларда мусулмонлар ҳақларини ҳимоя қилишга қаратилган бундай сиёсатнинг демократик тамойиллар билан зид келишини ҳам эътироф этиш кераклигини қўшимча қилди.


Мисрда Рамазон муносабати билан “ёзги вақт” тўхтатилди

Мисрда эса, бу йил 11 август куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланиши муносабати билан “ёзги вақт” вақтинча тўхтатилди ва бу чора рўзадорларга енгиллик яратиш нияти билан изоҳланди.

Ал-Азҳар университети ўқитувчиси, доктор Муҳаммад Саид, бу албатта рўзадорлар учун қулайлик, дейди.

- Бу мусулмонлар учун жуда катта қулайлик бўлди. Чунки, ҳозирги вақт билан биз Таровеҳ намозини оқшомги соат 11да якунлаяпмиз. Тасаввур қилинг, агар намоз бир соат кеч якунланганида биз 12 да чиққан бўлар эдик. Сўнг тонгги соат 3 да яна саҳарлик қилиш учун ўриндан қалқиш керак бўлар эди.

Мисрда аввал тилга олганимиз давлатлардаги каби Рамазон ойида иш вақти давлат миқёсида қисқартирилмайди. Аммо, мусулмонлар Рамазон ойи ибодатлари учун шароит истаса, уларга бундай шароитлар муаммосиз муҳайё этилади, дея давом этади “Ал-Азҳар” университети профессори.

- Баъзи давлат ташкилотларида ва хусусий ташкилотларида ярим кунлик иш тартиби жорий этилади, аммо, ҳамма давлат ташкилотларида ҳам эмас. Бироқ, рўзанинг охирги 10 кунида кўп ташкилотлар жамоа билан келишган ҳолда таътил эълон қиладилар. Бу мусулмонларнинг “эътикоф”га кириши, яъни охирги 10 кунни фақат ибодат билан ўтказиши учун ажратилади. Аммо, бу ҳам кўпроқ ташкилотларнинг ўз ихтиёри билан қабул қиладиган қароридир,- дейди доктор Муҳаммад Саид.

Миср Араб Республикаси расман дунёвий давлат ва мамлакатнинг қарийб 80 миллионга етган аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи ислом динининг суннийлик мазҳабига эътиқод қилади.


Рамазон сиёсати ҳам Ислом, ҳам мусулмон учун зарур

Тожикистонлик Ислом уламоси Акбар Тўражонзода аслида Рамазон сиёсати барча мусулмон давлатлари учун жуда зарур, деб ҳисоблайди.

Рамазон сиёсати дер экан, Акбар Тўражонзода, мусулмонлар учун муқаддас бўлган 30 кунлик бу ибодат чоғида ҳукуматлар аҳли Ислом бўлган халқи билан мулоқотни ривожлантириш ниятини намойиш этиш воситасида бугунги кунда аксар давлатлар учун катта муаммо бўлиб турган радикализмнинг пайини қирқиши мумкин.

Акбар Тўражонзода яна дунёда мусулмонлар истиқомат қиладиган давлатлар тажрибасидан мисоллар келтиради.

- Бутун Европа, Америка мамлакатини биз энди мисол қилиб келтирмаймиз. Ҳиндистон ҳам дунëвий мамлакат, аммо ҳамма динлар билан робитаси яхши. Ҳиндистонда 400 миллион мусулмон бор. Ҳамма масжидлари эркин, ҳамма мадрасалари эркин. Нега экстремистик ҳаракатлар Ҳиндистонда йўқ? Чунки озодлик бор. Индонезияда 170 миллион мусулмон бор, аммо мамлакат дунëвий мамлакат. Христиан ҳам бор, бошқалар ҳам бор. Ҳамма динлар бор. Озодлик борлиги учун ҳеч қандай жанжал йўқ, экстремизм ҳам йўқ. Жамиятлари, мадрасалари, мактаблари, институтлари бор. Масжиднинг фаолияти ҳеч қачон муаммога сабаб бўлмайди. Чунки аслан ижозат олиш деган гап у ерда йўқ. Қайси мамлакатда озодлик бўлмаса, экстремизм бўлади, терроризм бўлади. Агар авторитар бўлса, истибдодий ҳукуматлар бўлса, диктатура бўлса, унда бўлади,- дейди тожикистонлик Ислом уламоси Акбар Тўражонзода.

Азиз муштарий, "Ислом ва мусулмонлар" рукнининг бу сафарги сонида 4 давлат – дунёвий давлат саналган Тожикистон ва Миср, ҳамда исломий давлат мақомида бўлган Афғонистон ва Эронда Рамазон ойи муносабати билан жорий этиладиган махсус тартиб-қоидалар ҳақидаги баъзи маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистонда эса бу борада вазият қандай экани ҳақида аввалги дастурларимизда суҳбатлашган эдик ва бугунги маълумотларни сизга Ўзбекистонда ҳукм сураётган бугунги вазият билан қиёслаш имконияти ўлароқ сизнинг эътиборингизни қозонади, дея умид қилиб қоламиз.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Ғарибу Музниб қаердан: Мадинаю Мунаввара
27.08.2010 18:34
ҳурматли таҳририят бир оз олдин шошилиб ёзган таълиқимда брон дейман деб бронировка деб ёзворибман шуни тўғирлаб қўйсангиз, илтимос

муаллиф: Ғарибу Музниб қаердан: Мадинаю Мунаввара
27.08.2010 17:44
Бисмиллохир рахмонир рахим!!! Accалому алайкум хурматли мусулмон ака-ука,
опа сингиллар, Ушбу хатни сизга Саудия Арабистонида Мадина Мунаввара яшаётган ва ундаги Ислом Унверсититида ўқиётган бир мусулмон биродарингиз ёзмоқда синглимиз
*муаллиф: amina қаердан: rasiya* бу таги йўқ саҳифани тарқатиб ўзлари билмаган ҳолда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам нинг (кимки мен айтмаган нарсани менга нисбат берса жаҳаннамдан ўзига жой ҳозирлайверсин) деган тоифаларига кириб қолишларидан қўрқсинлар. Шейх ибн Боз раҳимаҳуллоҳдан бу варақа ҳақида сўрашганда у зот " бу турган битган хурофат ва ботила васиятдир ва кейин тариҳда пайғамбармиз ҳужраларинг ходими(сизнинг версиянгизда Масжидининг имоми дейилибди арабча нусҳасидан фарқли улароқ, шуни узи ҳам айтиб турибди бир жоҳил ёзганини) Аҳмад деган одам бўлмаган http://www.binbaz.org.sa/mat/17184 ёки http://www.saaid.net/fatwa/f43.htm (фатвода шундай қашқатгич далилар борки худо ҳоҳласа бир икки кунда таржима қилиб етиборларингизга ҳавола қиламиз) ..... бу бир бечора умматни ҳолига ачинган ва лекин тўғри йўл тормаган суннатдат йироқ инсондир тариҳда бир Нуҳ алВаззо деган шахс ўтган у набокор ҳар бир суранинг фазилати ҳақида ҳадислар тўқиб чиққан ундан муҳаддислар нега бундай қилгани ҳақида сўрашганда у қарсам ҳамма одам ҳадис илмига бурилиб қурон ўқишни ташлаб қўяйабти деган екан уни нияти тўғри бўлган(ҳудди бизда шўҳ безори болаларни Ана мелисага бервораман дегандек) ва лекин тутган услуби уни дўзахдан жой бронироват қилишга олиб келган. Аббосий ҳалифаларнинг бирини ҳузурига бир қиссаҳон яҳудийни жазолашга келтиришганда у ҳалифага қараб мен сизларнинг ҳадис китобларингиз орасига 400минг га яқин мавзуъ(тўқима) ҳадис тиқвордим деганда унга қарата ҳалифа бизда ЯҲЁ ибн МАИН ва СУФЁН асСАВРИЙ АҲМАД ибн ҲАНБАЛ дек забардаст муҳаддис олимларимиз борки улар тўқима ҳадисларингни ҳудди хамирга тушган сочдай суғириб олишади" деган екан. биздан чиққан имом Бухорийни ҳам "ИМОМ БУХОРИЙ" қилган нарса айнан шудир У киши умрларини РАСУЛУЛЛОҲга чапланган тўқима (лой) ҳадисларни тозалаш билан ўтган. ҳуллас ёзаман десам гап кўп
бу варақага 1987 йилдан бери етибор бериб келаман ҳар йили ҳар текстда чиқади ва таҳдидлар ҳам бошқача шу нарсалар ҳам уни тўқима еканлигига далолат. Мен ҳам бошида сизга ўхшаб ишониб анча мунча бидъат тарқалишига сабаб бўлганмиз Аллоҳим билмай қилган гуноҳимизни кечирсин. бундақа йўллар билан бузилган жамиат-у ва айниган одамларни тузатиб бўлмаслигини англаб етдим. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: (бу умматни охирини фақатгина умматни бошида тутилган йўлгина тўғирлайди) Аллоҳим барчамизга ҳақни ҳақ билиб унга ергашишлигимизни насиб қилсин ва одамларни тўғри йўлдан адаштирадиган "чала муллалар" дан қилмасин зероки Аллоҳ ундай деган Расулуллоҳ бундай деган кимса ҳудди улар номидан қўл қуйиб имзо чеккандайдир. қани билиб билмай тагига етмай раҳбарингиз номидан қўл қўйворингчи ҳолингиз не кечаркан. Расулуллоҳ саллолҳу алайҳи васаллам гапларига улардан минг милион марта эҳтиёт бўлишимиз керак.

муаллиф: amina қаердан: rasiya
27.08.2010 00:31
Бисмиллохир рахмонир рахим!!! Accалому алайкум хурматли мусулмон ака-ука,
опа сингиллар, Ушбу хатни сизга Саудия Арабистонидан барча > мусулмонларга
юборилмокда. Бу сузлар пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо > С.А. В. Масжидининг
имоми Шайх Ахмаднинг сузларидир. У киши жума куни кечаси Куръони Каримни
укиб булгач уйкуга кетадилар ва тушида пайгамбаримиз Muhammad С.А.Вни
курибдилар. Пайнгамбаримиз ул кишига айтибдилар: Эй Шайх Ахмад: Шу жума куни
600 киши вафот этди, аммо уларнинг бирортаси хам жаннатга йул олмадилар.
Чунки хотинлар уз эрларининг гапларига кирмай куйдилар, пулдор мусулмонлар
ночор камбагалларга ёрдам бермай куйдилар. Мусулмонларга фарз килинган беш
вакт намозни укимай куйдилар. Майли барибир Оллох Субхона ва Таоло билади!
Эй Шайх Ахмад, бу хат сиз томондан юборилаётгани барча мусулмонларга
етказинг, улар бу хатни купайтириб, уз мусулмон биродарларига таркатинглар.
Чунки бу хат Дуне мусулмонларининг барчасига етиб бормоги керак. Бу хатни
купайтириб таркатган киши барака топади. Пайгамбаримиз уни ва оиласини
жаннатга кирувчилар каторига куяди. Агар Ушбу хатни олганлар уни уз
биродарларига таркатишни хохламасалар уларга Оллохнинг рахмати тушмайди,
Иншооллох карздор киши юкоридаги шартни бажарса, Рахмдил Оллох унинг
карзидан кутулиши учун ёрдам жунатади. Мен Шайх Ахмaд сизларга айтамaнки
агар менинг айтганларим ёлгон булса пайгамбаримиз Muhammad С.А.В. мендан
норози булсин. Хурматли мусулмон биродарлар ва опа - сингиллар сиздан уз
динигизга содик булмогингиз Оллох пайгамбаримиз С.А.В. га вахий оркали
курсатгантугри йулдан юришингиз ва килган гунохларнигиз учун тавба килиб,
хар душанба куни Руза тутмогингиз керак. Бу хатни 20 дона кучириб
мусулмонларга таркатинглар. Шунда пайгамбаримиз С.А.В. нинг тилаклари
бажарилади. Бу хатни саклабгина куймасдан балки уни купайтириб таркатиш
лозимдир. К. Исмли одам Ушбу хатни олган ва котибга айтиб купайтирган ва
таркатган бир неча кундан сунг уни омади келиб, ишлари нихоятда юришиб
кетган. Омади келмай юрган Абдусалом исмли одам шу хатни олган, уни
идорасида эсдан чикариб колдирган, бир оздан сунг ишдан бушатилган, кейинрок
Ушбу хатни эслаган ва 20 нусха кучириб таркатган. Натижада орадан 5 кун утиб
ишлари юришган. Аввалгидан хам яхширок ишга жойлашган. В. Исмли одам эса
Ушбу хатни олиб кераксиз нарса деб йиртиб ташаган орадан 9 кун утгач вафот
этган. Сузимнинг охирида мен сизлардан яна бир марта бу хатни олиб
таркатишингизни илтимос киламан. Барчангизга Оллохнинг рахмати булсин.
Жавобан

муаллиф: Корахоний қаердан: Узган
27.08.2010 16:36
Эй одам сен узи кимсан сенхам шайихингхам Ислом номидан Пайгамбар С.А.В номидан бунака бемани хатларинг билан гапришга хакинг йук сен айтган нарсалар Ислом динга тугри келмайди ва мусулмонласни этикодини бузади

муаллиф: zafar қаердан: uzbekistan
27.08.2010 00:09
Avvalom bor hammaga assalomu alaykum! Barchalaringizga ramazon muborak! Sizlarning fikrlaringizcha shunaqa chegaralanishlar ataylab qo'yishaybdimi, dinimiz rivojlanmasiz deb qo'yishayapdimi? Nima sabab bulayapdi shu narsaga. Tojikistonlik ulamo hamma gapni aytmabdida, aslida dinning rivojiga usha AQSH, Evropa davlatlari xalaqit berayotganini aytmabdida. O'rta osiyoga terrorizmni bahona qilib din orqali kirmoqchi bulayotganini aytmabdiku, islomiy ulamolarning gaplaridan gapirmabdiku. Ha bozordagi narxlar va ishdagi yengillilar haqida bir narsa deya olmaymanu, lekin haqiqiy musulmon banda har qanday sharoitda ham Allohga shukur qilib qiyinchiliklarga chidab iymon e'tiqod bilan barcha amallarni bajarsa buladi, ota bobolarimiz bundan ham battar sharoitlarda yashab diniy chegaralanishlar juda kuchki bulgan SSSR davrida ham hamma joyga jar solib yotmaganku. Mumin kishining ishi aslida qanday bulishi kerak?!
O'zbekistonning shunday ahvolga kelishiga sababchilardan biri vatan sotqinlaridir, vatanini tashlab chiqib qayerdagi kofirlarga borib vatani haqida har xil gaplar qilib uzining kimligini ko'rsatib yuribdi, yana din haqida gapiradi, maqola yozadi!

муаллиф: Бобожон қаердан: Тожикистон
26.08.2010 23:36
Хожи Акбар Туражонзодадан Аллох рози булсин.Хак гапни айтибдилар.Аллохим биз ТОЖИКИСТОНЛИКЛАРга хам ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ каби Рамазонни бошка ойлардан фарклашни насиб килсин АМИН!

муаллиф: eeeeeeee қаердан: gggggggg
26.08.2010 21:45
olloh har bandani rizqi bilan yaratkan.ollohni nusrati yaqin.kup duo qilaelik olloh eoriqlik kunlarni bersin AMiN

муаллиф: Andijonlik қаердан: A.V.H.
26.08.2010 19:35
Salomalekum

Bugungi kunda er yuzida Ollohni tan oladigon biron bir millat yoki davlat komadi. Agarda Tarihga nazar solsangiz tushinib olasiz nima demokchi ekanligimni. Odam bolasi Ollohsiz ham har narsaga qodirman deb o'yledi ekan, lekin Ollohni azobi kelganda Olloh oldida hechkim emasligini tushunib etadi lekin kech buladi. Olloh fakat Mendan ko'rkin deyabdi Kalomida, lekin bugun Musulmonlar Davlat rahbarida ko'rkadilar, lekin shu davlat rahbari ham ertaga uladiku. Bugungi kunda Islomdan hech narsa kolmadi, hamma yuzaki musulmon bulib koldik. Olloh SWT Kiyomat kuni Odam(as) ga karab: Ey Odam gunohkorlarni Do'zzah aloviga ajrat deganda, Odam (as) Ollohim kanchasini ajrate derkan, shunda Olloh SWT 1000 dan 999 tasini degan ekan. bu paygambarimiz (SAWS) hadisidan. Jannatga hakikiy Mo'min Musilmon kiradi, yuzaki Musilmon hatto hidini ham hiydamedi Jannatni, Siz bilan Biz bugun manshu Yuzaki musulmon bulib koldik. Davlat Rahbarlari boshimizga ne kunlarni solishmasin, indame utiroramiz va shunde ulib ham ketamiz, hech bulmasam kurashib jon taslim kilelik. Fargona Vodisini bunchalik kattik nazorat kilyatganini sababini bilasizmi? Sababi shuki Hazrat Mahdi manashu Vodiy tomonlardan chukib keladi Islom Khalifasini tiklagani, shuning uchun Vodiydagi barcha erkaklarni hozirda yo uldirilyabdi yo kamashyabdilar. 2012 hali Odam bolasi bilmagan hodisa roy beradi karab turing, uzogi bir yarim yil koldi.

муаллиф: Корахоний қаердан: Узган
26.08.2010 17:53
Оллохни ерида яшаб Оллохни яратган ризск рузидан еб Оллохни куёшидан фойдаланиб Оллохнинг шарийат хукумларига карши чикиш ер юзида авжига чикди Имон келтириш имондан кейин Номоз, Руза,Закот,Хаж Аёллар хижоб кийшлиги бу амалларни хаммасини Оллох мусулмонларга фарз килган сокол куйишлик Мухаммад С.А.Вни суннатлари кимки суннатга карши чикса Пайгамбар С.А.Вга карши чикан булади Пайгамбар С.А.Вга карши чикан Оллохга карши чикан булади энди узинглар хулоса килинглар Узбеклар Оллохнинг буюрик ва кайтарикларига амал килса халол деганини халол деб харом деганини харом деса ёш кизлар мактабга румол ураб боришса румолини бошидан юлиб олса умуман Оллохни хамма хукмига карши чикса Карши чикётганлар хакми? ёки Оллохга иймон келтириб Оллохни буюрик ва кайтарикларига амал килган Узбеклар хакми ? узинглар бутун дунёда мусулмонларни куринглар Мусулмонлар Роббим Оллох дегани учун ватанидан кувгин комокларда утирган хар хил найранглар билан улдириляпти энди карши чикётганларга каранг харом харижни хамма турини киляпти Ароквозлик,Фохишавозлик, наркотик порахурлик аёллари ярим ялогоч шулар тугри йулда юриптими совол устига совол???

муаллиф: Shahbi қаердан: UK
26.08.2010 16:13
bir-ikki narsani inobatga olmasa, yaxshi maqola. Butun dunyo musulmonlarini Ramazon oyi bilan tabriklayman. Allohim bu oyda barcha gunohlarimizni mag'firat qilsin wa kechirsin,iymonimizni mustahkam qilsin. Amin.
Жавобан

муаллиф: ABDULLOH қаердан: USA
26.08.2010 19:33
ASSALAMU ALAYKUM OZODLIK RADIOSI XODIMLARI ALLOH XAYRLARINGNI BERSIN 1 MARTA PRINTGA BERINGLAR MANASHU MAQOLALARING ENG IBRATLIK MAQOLADAN BULDI BIRINCHI MARTA BUNAQASIDAN BULISHI, UZBEKISTON HUKUMATI BUNDAN IBRAT OLSA INSHAALLOH, AMIN!