пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 15:18

Махсус дастурлар / Қурултой

Олтин тухум қиладиган парваришсиз товуқ?

Ўзбек мардикори пайшанба куни Россиянинг биринчи канали кечки дастурининг салбий қаҳрамонига айланди. Худди Чехов ҳикоясидаги “Ëвуз ниятли киши” каби. Россиянинг Калининград вилоятида ишлаëтган самарқандлик меҳнат мухожири Ëрқин Тиллаев уруш ветеранини тунаганлик ва калтаклаганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Биринчи каналдаги “Пусть говорят" дастури да ана шу ҳолат Россия жамоатчилиги вакиллари ва Дума депутатлари иштирокида бир соат мобайнида муҳокама қилинди.

x

Мультимедиа

Аудио
Матн катталиги - +
Абдулла Искандар
Навбатдаги "Қурултой" давра суҳбатини "Ўзбекистон ҳукумати  меҳнат мухожирлари манфаатларини қўрувчи тизимларни қачон ташкил этади?"¸ деган савол устига қурдик.

Бундай ташкилотлар  қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда мавжуд.

Давра суҳбати қатнашчилари назарида¸ Саудия Арабистони учуун Ҳаж вазирлиги қанча муҳим бўлса¸ Ўзбекистон учун Меҳнат муҳожирлари вазирлиги шу қадар зарур ва муҳим.

Ўзбек мардикори пайшанба куни Россиянинг Биринчи канали кечки дастурининг салбий қаҳрамонига айланди. Худди Чехов ҳикоясидаги “Ëвуз ниятли киши” каби.

Россиянинг Калининград вилоятида ишлаëтган самарқандлик меҳнат муҳожири Ëрқин Тиллаев уруш ветеранини тунаганлик ва калтаклаганликда  айбланиб ҳибсга олинган эди.

Биринчи каналдаги  “Пусть говорят дастури” да ана шу воқеа  Россия жамоатчилиги вакиллари ва Дума депутатлари иштирокида  бир соат  мобайнида муҳокама қилинди.

Гумондор сифатида ҳибсда қолаëтган Ëрқин Тиллаевнинг онаси ва яқинлари Самарқанддан махсус келиб кўрсатувда иштирок қилишди.

Улар кўрсатувда иштирок қилаëтган  рус жамоатчилиги вакиллари оëқларига йиқилиб¸  боламиз айбсиз дея  йиғлаб ëлборишди.

Москва эса кўз ëшларга ишонмайди. Унга далил¸ исбот¸ кучли адвокатлар¸ ҳимоя қилувчи ташкилотлар керак.

Дастурда Москвадаги ўзбек диаспорасига оид иккита ташкилот вакили иштирок этди.

Биринчиси Умумроссия  ўзбеклар ташкилоти раҳбари Иброҳим Худойбердиев.

Яна бири эса Ўзбек юртдошларининг “Ватандош”  ташкилоти раҳбари Усмон ака Баротов.

Кўрсатув охирида сўз олган  “Умумросисия ўзбеклар ташкилоти”  раҳбари Иброҳим Худойбердиев  ўзбекистонни бойитаëтган туганмас  хазина  сифатида кўриладиган ўзбек муҳожири Россиядаги энг камбағал¸ энг ғариб ва энг камситилган қатлам эканини ташвиш билан гапирди.

Озодлик билан суҳбатда Иброҳим ака “Пусть говорят дастури” салбий қахрамонига айланган ўзбек мардикорига ҳуқуқий ëрдам кўрсатаëтганини айтди.

Шунингдек “Қурултой”эшиттиришида Россиядаги ўзбек юртдошларининг “Ватандош” ташкилоти раҳбари Усмон ака Баротов иштирок  этди.

Баротовга кўра¸ агар ўзбек мардикорини ўзбек давлати ҳимоя қилса¸ уларнинг Ўзбекистонга юбораëтган пули икки марта ортади.

Ўзбекистон ҳукумати мигрантларга оид ташкилот тузиши керак деган таклифни илгари сураëттган  Ўзбекистон “Бирлик” партияси марказий кенгаши азоси Анвар Усмонов ўзбек дипломатик идораларининг ўзбекларни ҳимоя қилиш бўйича бирор иш қилмаëтганидан ташвиш билдирди.

Россия  Биринчи каналининг Ўзбекистондаги минглаб телетомашибинларидан бири Жиззахдаги олийгоҳ ўқитувчиси Бобур домла пахта¸ олтин¸ газдан келадиган пул баробарида мамлакат хазинасига кирим қиладиган ўзбек мардикорининг Ўзбекистон ичида ҳам моли талон бўлаëтганидан ташвиш билдирди.

"Қурултой"ни тўла ҳолда мана бу ерда тинглай оласиз.

Ўзбек меҳнат муҳожири олтин тухум қиладиган парваришсиз товуқми?
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: сурхонбой қаердан: россия
15.02.2012 00:58
озодлик якинда болалар келди сурхондарйодан олдимга йулга козоклар роса кийнашибди правадникга кимки 1000 рубдан берган булса бемалол келипти .поезд ичига мол бозордай савдо правадник мени одамим деса козокга тегмайди .мени одамим емас деса козок танбурга обориб уради сукади хохласа тушуриб об колади поезд кетгунча хар хил бахоналар билан .озодлик ойдинлик киритинглар илтимос иложи буса узбекистонга телефон килиб суранглар макола йозиб сайтга чикаринглар хукукшинос маслахати биланг .8 йилдан буйон расияга келиб кетаман бирор узгариш йок козок чегарасига йетиб келсак азроилларга дуч кегандай хаммани куркув босади .билетни узи кулдан икки барабар киммат оламиз март ойидан бошлаб узб га билетни кассадан топиб бумайди кулга киммат .буни устига козок сурайди .узи козокни шу ишлари учун сурайдиган бирор ташкилот борми .олдимга келганларни биттаси касал йотипти козокдан тайок йепти корнига уришган . илтимос озодлик ойдинлик киритинглар .йозганларимни сарлавха куйиб сайтга чикаринглар .бошкалар ехтийод булсун .енди келишяпти бачалар узбекистондан илтимос макола йозинглар озодлик

муаллиф: сурхонбой қаердан: россия
15.02.2012 00:17
сурхондарйога юборилайотган пулимиз олдин денов олтинсой ва барча туман марказидан бериларди хозир пул йок дейишяпти мажбур уйдагилар термизга бориб олишяпти ортикча харажат йулпули .озодлик илтимос ойдинлик киритинглар деновга тел килиб суранглар 4 ой буляяпти илтимос. илтимос илтимос озодлик

муаллиф: Ishchi қаердан: Janubiy Korea
12.02.2012 14:45
Озодлик тахририятига уз фикр мулохазаларини ёзиб юбораётган юртдошларимга!
Купчилик шарх колдираётган шахслар уз мулохазаларини эйфорик холатда ёзмокдалар(асосан бирор- бир маколани чукур тахлил кимасдан).Купгина шархларда мавжуд давлат бошкаруви агдариш ва урнига уларнинг фикри буйича "жаннатни" куриб беришга кодир бошка хукумат келишини узларича тассавур этишади,бу аллбатта инсонга хос булган "детский" орзу.Хозирги вактда Узбекистонга(мавжуд тинчликни гала-говур "беспредел"га айланиш) энг катта хавф-хатар хисобланади.Табиийки буни на халк на хукумат хохлайди.Шу катори мен хам хохламайман.Хар бир муаммони бартараф этиш учун узбек минталетитдан келиб чиккан холда "акл ургатиш"дан ташкари вазиятдан чикиш йулларини шарх колдирувчилар кенг ёритсалар максадга мувофик булар эди деб хисоблайман.Кун тартибига куйилган мехнат мухожири Тиллаев вокеасини тахлил киладиган булсак бу мавзу нимни узгартиради???
Эртага булиб утган вокеалардан ким купрок жабридийда булади???
Купи билан бир хафта утар утмас Ёркин Тиллаев яшаган махалла ёки кишлок фукаролар йигини раиси,туман мехнат булими бошлиги ва яна 1-2 та мансабдор шахслар "курбон" килинади.(Озодлик буни уз назоратига олади деб умид киламан)Лекин мехнат мухожирларини хак-хукуклари олдингидек урнидан 1 мм хам олдинга силжимайди.Нима килиш керак???
Бюджет хисобидан кун кураётган Мехнат Вазирлигида ташаббус кани???Ким уни оммага олиб чикади???Уларни вазифасига Республикамизнинг мехнатга ярокли ахолисини хак-хукукларин химоя килиш конун билан белгиланганку!Олдинги шархларимда хам ёзганимдек Республикамизда талабдан ортикча иш кучи жуда катта,5-6 млн.кишини ташкил этади.Биз Европа эмасмиз 1 та оилади 1 угил ёки 1 киз булса.Бизда оилада 3-4 та ва ундан купрок фарзанд бор.Ишлаб чикариш эса Европадан 5-6 марта оркада.Хукумат томонидан энг аввало давлат молк-мулкини талон-тарож этаётган шахсларга (ГАИдан тортиб прокурор) каттик кураш олиб бориш вакти етиб келди.Агар уз вактида бу амалга оширилмаса "араб бахори"ни амалга оширадиган галамис "манфаатдор"лар анчагина.Тиллаев вокеасига кайтадиган булсак бу махсус сценарий оркали уюштирганлигини тахмин килиш мумкин.Керак булган УЗБЕК вахший мухожири ва уни "аъло"даражада "ясашди".Бу профессионалларни иши десак хам булади.ДУНЁНИ УЗГАРТИРМОКЧИ БУЛСАНГ,АВВАЛО УЗИНГНИ УЗГАРТИРИР.
Давоми бор...

муаллиф: Mening fikrim қаердан: Europa
12.02.2012 06:35
Шархларни укиб чикдим.бундай холатга тушишлигимизни асл илдизи каерда?!
Ватандошларимизни бундай ахволга тушишларига хозирги золим автаритар,диктатор Каримов ва унинг малайлари снб ва мвд айбдор.узининг фукаросини Узбекистонни ичида иш билан таминлай олиша олмагани етмагандай,яна мехнат мухужирларини узини фукаросини химоя хам килиша олмаёпти.РОССИЯДАГИ ДИАСПОРЛАРИ Усмон ака Баротов ЭСА ШУ ВАТАНДОШИМИЗНИ ,УЗБЕК ХАЛКИНИ ОБРУСИНИ ГАМИНИ ЕГАН ХОЛДА ХАРАКАТ КИЛМОКДАЛАР.РАХМАТ СИЗГА УСМОН АКА! ПРЕЗИДЕНТИМИЗ КИЛА ОЛМАЁТГАН ИШНИ УЗБЕК ХАЛКИНИ ОБРУСИНИ, ШАЪНИНИ КУЛИЗДАН КЕЛГУНЧА ХИМОЯ КИЛМОКДАСИЗ!!!
Бу режимнинг сиёсати факат мусулмон намозхон фукароларини тухмат билан камашга каратилган.
УЗБЕКИСТОН ИКТИСОДИГА КАТТА ФОЙДА (МИЛЛИАРДЛАБ ДОЛЛАР) КЕЛТИРАЁТГАН МЕХНАТ МУХОЖИР ФУКАРОСИ БИЛАН ИШИ ХАМ ЙУК.БУ РЕЖИМ УЗБЕК ХАЛКИНИ ОБРУСИНИ ТУКИШИГА САБАБЧИ БУЛМОКДА.УЗИНИНГ ХАЛКИНИ ОБРУСИНИ,УНИНГ ГАМИНИ ЕМАГАН РАХБАР,РАХБАР БУЛИШЛИККИ ЛОЙИК ЭМАС.
ИСЛОМ АБДУГАНИЕВИЧ! СИЗНИНГ ФУКОРАЛАРИЗ БУНДАЙ ХОЛАТГА (ХУРЛИККА) ТУШИШЛИККА СИЗГА УЯТДИР! ЧУНКИ ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ЧЕТГА ЧИКИБ ИШЛАБ,БУНДАЙ ХИЖОЛАТЛИК ХОЛАТГА ТУШИШЛИККА СИЗНИНГ БОШЧИЛИГИНГИЗДАГИ РЕЖИМ АЙБДОР!
УЗБЕК ХАЛКИГА ХАМ МАЪНАВИЙ,ХАМ ИКТИСОДИЙ ЭРКИНЛИК КЕРАК.ШУНДА ЧЕТГА ЧИКИШЛИК КЕСКИН РАВИШДА КАМАЯДИ.

муаллиф: Ishci қаердан: Janubiy Korea
11.02.2012 17:24
Давлат телевиденияси оркали хали суд томонидан айби исботланмаган шахсни айбдор деб эълон килиниши,унинг якинларини курсатувда таклиф килиниши (уларни ички кечинмалари,изтиробларини)200 млн.га якин аудиторияга намойиш килиниши хукукий жихатдан ахмокликдир.Бу хатти-харакатлар учун 1 канал маъмуриятини халкаро судларга бериб ва 100 фоиз ютиб чикиш мумкин.Буни Европадаги оддий кишлок адвокати хам эплаб олади.Ёркин Тиллаевнинг оила аъзоларига маслахатим шуки 1 канални халкаро суддга беринг,чунки у уз курсатуви оркали Сизнинг оилангизни шаънини айб исботланмаган вактдан олдин дунёга жар солишга улгурди.Камида 40-50 млн.$ ютиб чикишларингиз эхтимоли хам бор.Гап пулда хам эмас,кадр-кимматларингизни топталишига йул куйманглар Ватандошлар!

муаллиф: Америкалик бобо қаердан: Америка
11.02.2012 01:32
Пайшанба кунги Малаховнинг курсатуви ВВП томонидан олдиндан махсус тайёрланган деб уйлайман У сайловда ютиб чикиш учун хеч нарсадан тоймайди Хозир Россияда миллатчилик роса авжига чикган ВВП жуда хам мохир сиёсатчи у уша миллатчиларни хам кузига яхши куриниш учун узбекми тожикми киргизми ким булишидан катьий назар узини максадига етиш учун курбон килишга тайёр!Хозир собик иттифокда ВВП га худони узи бас келмаса бошка хеч ким бас кела олмайди!Мен Россияда яшаб мехнат килиб юрган хамюртларимизга Аллохдан сабр каноат тилаб коламан!

муаллиф: William Wallace қаердан: Scotland
11.02.2012 01:12
Pust govoryatdagi voqea uyushtirilgan manimcha, o'zbeklarni yomon qilib ko'rsatish maqsadida. Bitta qarovsiz odamning soati bilan medalini o'g'irlaydigan o'zbek bo'lmasa kerak Rossiyada.

муаллиф: хизматчи қаердан: бойнинг ховлиси
10.02.2012 22:17
БУНДАЙ ташкилот тузилса бир канча утмай коррупцияни боткогига бор буйи билан ботиб кетади.
ОЗОДЛИК ТИНЧГИНА ИШЛАБ ЮРАЙЛИК,узбекистон органларига лахм гуштга айланамиз-у ХОХЛАГАН инсонини чукилаб ейди.АГАР УЗБЕКИСТОНДА СУЗ ЭРКИНЛИГИ БУЛСА ЖАМИЯТ УЗИНИ -УЗИ БУНДАЙ ИЛЛАТЛАРДАН ДАВОЛАшни БОШЛАЙДИ .
Жавобан

муаллиф: Аноним қаердан: Осан
15.02.2012 13:40
Тугри ошно.бу идорача бир пайитлар кареяда бор эди.болларни шурини куритди хозир улар кочиб кетишган йук..хозирда хар бир регионда марказлар бор Нодонбу дейишади карисдиги,ушатда узбек кизлари ишлашади рахмат шуларга.тугри ишлашади.
Жавобан

муаллиф: bir gurux arbaytchilar қаердан: Ulsan jan.Koreya
16.02.2012 08:26
seuldagi konsulxona poraxonaga aylangan.elchi umuman yuq.bezbet uzbekcha bilmaydi.uzbekni bir pulga omaydi.bechora nolegallar pasport qilaman deb konsulni izdevasasiga uchrayabdi.faqat puli katta samarqandlik bizneslar bilan osh-qatiq.Komilov janoblari bularni bir odamiylikga chaqirsa bulardi.xar xolda vazir bu poraxurlarga cherik bumasa kerak.xabari busalar kerak tashqi razvetkaga ishlaganlarku.