Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:38

Муҳожирлар нега сиёсатга "аралашиш"ни исташмайди?


Ўзбекистонлик муҳожирларнинг аксарияти сиёсий фаолликдан кўра, ўзгаришларни Аллоҳдан сўраш тўғри, деб ҳисоблашади.
Ўзбекистонлик муҳожирларнинг аксарияти сиёсий фаолликдан кўра, ўзгаришларни Аллоҳдан сўраш тўғри, деб ҳисоблашади.

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекистонлик муҳожирларнинг сиёсий фаоллиги, бугун ўзбек жамиятидаги воқеаларга уларнинг қандай муносабатда бўлаётгани ҳақида баҳс бўлди.



Сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар ҳаётини ёритиб борадиган Интернет сайтларида мамлакатдан ташқаридаги ўзбекистонликларнинг муҳожирликда бошдан кечираётган ҳаёт тарзи, хорижда фуқаролик жамиятининг ўрни қанчалик муҳимлигини кўраётганига қарамасдан, Ўзбекистонда бўлаётган ҳодисаларга бефарқ қолаётгани, муҳожирлик тажрибасидан сабоқ чиқармаётгани ҳақида тортишувлар кўп бўляпти.

Швецияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик қочқин, мустақил журналист Тўлқин Қораев Ўзбекистонни тарк этган муҳожирларни бефарқликда, "зулмга қарши ҳаракат қилмасликда, сиёсий ҳаракатларга қўшилмаслик"да айблаб, бу мусулмонлар “иссиқ жойда ўтириб олиб дуо қилишдан бошқа нарсага ярамайди” мазмунидаги мақолаларидан сўнг ижтимоий тармоқларда бу мавзуда баҳс қизиб кетди.

Бундай дашном, айниқса, диний таъқиблар боис Ўзбекистонни тарк этган муҳожирларнинг ҳамиятига қаттиқ теккан кўринади. Муҳожирлар сиёсатга аралашишдан тийилишарини Ўзбекистонда қолган яқинларининг хавфсизлиги ҳамда Аллоҳнинг ўзи истаган кун бу зулмга барҳам берилади, деган важлар билан изоҳлашади.

Хўш, Ўзбекистондан ташқарида бўлган сиёсий муҳожирларнинг бундай позициясини тўғри деб бўладими?

Муҳожирларнинг сиёсатдан масофа сақлашининг сабаби уларнинг қўрқоқлигидами, эҳтиёкорлигидами ёки тақдирга тан берганида?


Бугунги Баҳс майдонида ана шу саволлар атрофида мунозара юритилди.

Баҳсда Швецияда яшаётган ўзбекистонлик мустақил журналист, 48 ёшли Тўлқин Қораев ва унинг оппоненти АҚШда яшаётган 35 ёшли Аҳмаджон Раҳимов иштирок этди.

Баҳс давомида мунозарага Швеция истиқомат қиладиган, мустақил журналист 48 ёшли Қудрат Бобожон ва тошкентлик ўқитувчи 34 ёшли Илҳом қўшилди.

Баҳсда эксперт сифатида Швецияда истиқомат қилаётган собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Обутов ҳам қатнашди.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:58 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG