Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:42

Россия Ўзбекистонни ичкаридан ишғол қилмоқчими?


Ўзбекистонликлар ТВ орқали рус сиëсатига мойил қилинмоқда.
Ўзбекистонликлар ТВ орқали рус сиëсатига мойил қилинмоқда.
Россия элчихонаси шамсияси остидаги россияпараст ташкилотларнинг Ўзбекистонда фаоллашуви кузатувчилар тарафидан Кремль геополитикасининг реализацияси каби кўрилмоқда. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Россия Ўзбекистонни ичкаридан ишғол қилмоқчими, деган савол устига қурилган мавзуни муҳокама қилинди.

Россия Давлат Думаси вице спикери Владимир Жириновский дохил рус сиëсатчиларининг собиқ Совет ҳудудларида Россия ҳукмронлигини тиклаш иддаолари ортидан “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги фаоллиги кучайгани ўзбек сиëсатшунослари хавотирига сабаб бўлди.

Қурултойда қатнашган Ўзбекистонлик сиëсатшунос Анвар Назиров бу ҳолатни “Кремль тарафидан Ўзбекистондаги россияпараст бешинчи колоннани парваришлаш” деб таърифлади ва Россиянинг Ўзбекистондаги агрессив активлигини кўрмаëтган расмий Тошкентни ҳам айблади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, хорижда яшайдиган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари учун масъул тузилма сифатида 2008 йилда ташкил қилинган “Россотрудничество”нинг Марказий Осиёдаги собиқ совет республикаларида аввал кузатилмаган тарзда фаоллашуви кузатувчилар диққатини ҳам тортмоқда.

Хусусан, кузатувчилар бу фаолиятнинг акцентларига эътибор қаратмоқда. Масалан, бу ташкилот шу кунларда нафақат Тошкент балки минтақанинг бошқа пойтахтларида ҳам “Георгий ленталари”ни тарқатиш акциясини уюштирмоқда. Бу тадбир ғалаба кунининг 69 йиллигига бағишлангани айтилаётган бўлса-да, “Георгий ленталари” Кремль пропагандасининг рамзи ўлароқ Украина шарқидаги айирмачилар томонидан ишлатилаётгани маълум.

Россия Фанлар академиясининг Тарих институти профессори, Болқон¸ Кавказ ва Марказий Осиё тадқиқотлар маркази директори Артем Улунян таъкидига кўра¸ Россия ўз орқа ховлиси деб биладиган Ўзбекистонни ўз таъсир доирасидан чиқармоқчи эмас:

- Бу энди реаллик. Чунки Кремль учун Марказий Осиёдаги давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга таъсир қилишнинг реал фурсати бошланмоқда. Ўзбекистон эса бундай таъсирга тез берилувчан давлатлардан биридир. Дарвоқе, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам шундай давлатлар жумласидандир. Туркманистон билан вазият бироз қийинроқ. Лекин Ўзбекистон турли шартлардан келиб чиққан ҳолда, Россия учун алоҳида қизиқиш уйғотадиган давлатдир. Шунинг учун, очиқ бўлмаса-да, аниқ кўринмайдиган шаклда таъсир ўтказишга қаратилган тадбирларни кутишимиз тўғри бўлади,- дейди Улунян.

Қурултой эшитиришини қуйида тўлиқ тинглайсиз:

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG