Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

“Қовун- тарвуз Россияга экспорт қилинса¸ Ўзбекистонда қимматчилик бўлади”


Санкт- Петербургда ўзбек мигранти қовун сотмоқда
Санкт- Петербургда ўзбек мигранти қовун сотмоқда

"Қурултой" эшиттиришининг навбатдаги сонида Россия Ғарбга ўз эшикларини ëпиши ортидан Ўзбекистон учун очилган иқтисодий дарвоза ҳақида суҳбатлашдик. Расмий Кремль Россияга қарши санкция жорий қилган Ғарб мамлакатларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини тақиқловчи фармонни имзолади.

Эндиликда Россияда Ўзбекистондан мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари сотиб олиш имкони пайдо бўлди.

Ўзбекистон 2016 йил охирига қадар Россияга мева ва сабзовот экспорти ҳажмини икки баравар ошириши мумкин.

"Қурултой" иштирокчиларининг айримлари ўзбек деҳқонларининг Россия бозорига мева етказиб бериш имкони хайрли эканини таъкидлаган бўлса¸ мутахассислар бунинг оқибатида Ўзбекистон бозорларида нарх кўтарилиши оқибатларидан гапиришди.

Ўзбекистон ўтган йили Россияга 200 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган. Бундан мамлакат 300 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўрган.

Бу йил Ўзбекистон Россияга 250 минг тонна мева-сабзавот етказиб беришни режаламоқда.

Ҳозир Ўзбекистон четга экспорт қиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

"Қурултой" эшиттиришида қатнашган хоразмлик фермер Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги учун очилган янги истқиболлар ҳақида гапирар экан, бу аснода мамлакат бозорларида гўшт ва полиз маҳсулотларининг қимматлаши эҳтимолига ҳам тўхталди.

Қуйида бу ҳақдаги Қурултой эшиттиришини тўлиқ тинглайсиз:

“Қовун- тарвуз Россияга экспорт қилинса¸ Ўзбекистонда қимматчилик бўлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:09 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG