Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:42

Ислом байроғи осиб кетилгани Ўзбекистонга жиҳодий ислом келаëтганидан ишоратми?


Тошкентда исломчи террор ташкилотининг қора байроғи осиб кетилгани Ўзбекистондаги жиҳодий исломни тамсил қилаëттган гуруҳнинг ишоратими ëки МХХнинг сайлов олди фитнасими?

Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Таниқли исломшунос олиш Сайфиддин Рафиддинов¸ журналистлар Шоҳида Ëқуб ва Сирожиддин Толиблар ўзбек мусулмонларининг сиëсийлашуви эҳтимолини муҳокама қилишди.

Эшиттиришда Америка мудофаа вазирлигининг мулозими сифатида Ироқда ишлаган собиқ ҳарбий Аброр Шарипов ва таҳлилчи Камолиддин Раббимов ҳам иштирок этди.

Хабарингиз борки, Тошкентда исломий байроқ 28 августга ўтар кечаси осиб кетилган ва эрта тонггача осиғлиқ турган.

Тошкент марказига осиб кетилган байроқ, мутахассислар фикрича, Яқин Шарқда "Исломий халифалик" эълон қилган гуруҳ - ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) байроғи билан бир хилдир.

ИШИД гуруҳи БМТ¸ АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар тарафидан террорчи ташкилот деб эълон қилинди.

Тошкент марказида ИШИДни тамсил қилувчи исломий байроқ осилиши билан боғлиқ воқеа мустақиллик байрами арафасида ва Яқин Шарқда "Исломий давлат" эълон қилган террорчи гуруҳ - ИШИД жамиятга қўрқув солаëтган бир пайтга тўғри келди.

31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш кунида Тошкентдаги "Шаҳидлар хиёбони"га борган президент Каримов уламолардан аҳолини "Исломий давлат" хавфидан огоҳлантиришни "илтимос қилди".

Ўзбекистон Президентининг 28 август куни Тошкент марказига ислом байроғи осиб кетилганидан ҳабари бор-йўқлиги маълум эмас.

Ўзбекистоннинг янги тарихида исломий байроқ ўрнатиш воқеаси 1991 йили Наманганда кузатилган.

​1991 йил декабр ойида Тохир Йўлдош бошчилигидаги “Адолат” исломий гуруҳи вилоят партия қўмитаси биносини ишғол қилиб¸ бино пештоқи ва ичкарисига ислом байроғини тиккан эди.

Тошкентда ислом байроғи осиб кетилгани Ўзбекистонга жиҳодий ислом келаëтганидан ишоратми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:44 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG