Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:24

Каримов номзодининг қўйилиши 159-моддага тортадиган жиноятми?


Сиёсий карикатура муаллифи Шуҳрат Бобожон.
Сиёсий карикатура муаллифи Шуҳрат Бобожон.

Озодликнинг "Қурултой" дастурида Ўзбекистон конституциясига кўра¸ бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлишга ҳаққи йўқлиги ва бу қоидани бузган одам айни конституциянинг 7- моддаси ва Ўзбекистон жиноят кодексининг 159- моддасига кўра жазога тортилиши эхтимолини муҳокама қилдик.

15 январь куни Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов 29 мартга белгиланган президентлик сайловида бу лавозимга кўрсатилган илк номзод бўлди. Унинг номзоди яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилди.

Айни пайтда¸ ташаббусчилар ўз ташаббусининг Ўзбекистон конституциясида ўзгаришсиз қолаëтган 90-модданинг "бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлишга ҳаққи йўқлиги" ҳақидаги бандига қанчалар мос келиш-келмаслиги ҳақида лом-мим демаган.

Ўзбекистон конституциясининг 90-моддасидан иқтибос:

“Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас “

Халқаро ҳуқуқшунос дипломига эга¸ Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё давлатлари бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов ҳулосасига кўра¸ халқаро ва миллий қонунчилик нуқтаи назаридан қаралганда ҳам Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов ўз номзодини тўртинчи марта қўйиб жиноят содир қилмоқда.

Қурултойда қатнашган Эрк Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, Ислом Каримовнинг бу ва бошқа жиноятлари малакаланиб маҳкамага тортиладиган кун яқин.

Каримов номзодининг қўйилиши 159 моддага тортиладиган жиноятми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG