Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Ислом замонавий сиёсий ўйинлар ўйинчоғими?


Куни кеча Буюк Британияда 60дан ортиқ имом ва мусулмон ташкилотларининг раҳбарлари ҳукуматга очиқ мактуб йўллаб, уни Исломни ёмонотлиқ қилишда айблади.Уларга кўра, Буюк Британияда бўлажак умумий сайловлардан олдин “террор хавфи”дан сиёсий очко тўплаш учун фойдаланилмоқда.

Очиқ мактубга имзо қўйганлар орасида таниқли журналист Ивона Ридлей, Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Муаззам Бек ва "Ҳизб ут-Таҳрир" Исломий фирқасининг етакчи аъзолари бор.

Очиқ мактубга имзо чекканлар Британия мусулмонлари “ҳеч қачон террор амалларини қўллаб-қуватламаган эса-да, мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш сиёсати олиб борилаётгани"ни кескин танқид қилдилар.

Британиялик дин пешволари илгари сураётган даъволарда қанчалар асос бор?

Ислом дини сиёсий ўйинлар ҳадафига айланмоқдами?

Озодлик айни савол билан Туркиядан мустақил журналист Камолиддин Йўлдош ва Польшадан Ислом масалаларида таҳлилчи Ҳабибулло Каримовни суҳбатга чорлади.

Суҳбатни тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG