Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:47

OzodlikOnline: 2016 йилда қандай ўзгаришларни кутаяпсиз?


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сўзларига кўра, 2015 йил Ўзбекистон учун “ҳар томонлама хосиятли ва файзли бўлди”.

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида алоҳида таъкидланишича, ўтган йилда ялпи ички маҳсулоти ўсиши “8 фоиздан кам бўлмади, аҳоли реал даромадлари 9,6 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 21,9 фоизга ошди.”

Ислом КаримовЎзбекистонда мавжуд муаммолар гапираркан, уларнинг “аввало ташқи томондан пайдо бўлаётган омиллар, яъни глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётгани, дунё бозорларида вазият ноаниқ бўлиб қолаётгани, терроризм ва экстремизм балоси тобора кучайиб бораётгани”ни эътироф этди.

“Бундай вазиятга қарамасдан, бизнинг прогноз ва ҳисоб-китобимиз шуни кўрсатадики, кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда.”

OzodlikOnline: 2016 йилда қандай ўзгаришларни кутаяпсиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:00 0:00

Хўш, Ўзбекистонликлар Юртбошининг бундай башоратига қўшиладими?

Улар янги йилда қандай ўзгаришларни кутаяпти?

Бу йилда Ўзбекистонда сиëсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда жиддий ўзгаришлар кутишга асослар мавжудми?

Озодлик мухлислари бу хусусдаги кузатишларингиз билан 4 январь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 1900 дан бошлаб Озодликнинг жонли дастурида иштирок этдилар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:13 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG