Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:38

Ўзбекистон автосаноатининг келажаги борми?


Ўзбекистон автосаноатининг келажаги борми? Қурултой дастурида айни саволнинг кўтарилишига Асака шаҳрида чиқариладиган автомобиллар экспортининг кескин қисқаргани, GM Uzbekistan ширкатида коррупция айбловлари билан ширкат раҳбарларининг ҳибсга олиниши ва ширкатга алоқадор яна ўнлаб шахсларнинг сўроқ қилинаётгани сабаб бўлди.

GM Uzbekistanга алоқадор коррупцион схемалар устидан текширувлар ўтган ойда президент Ислом Каримовнинг Москвага сафари сабаб очилди.

Президент Каримов Москвадан қайтиши биланоқ GM Uzbekistan бош директори ва айни пайтда “Ўзавтосаноат” бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари Тоҳир Жалилов ҳибсга олинди.

Россияга экспорт қилишга мўлжалланган машиналарни Ўзбекистонга қайта олиб кириб сотиш схемалари ёрдамида катта миқдордаги пулларни ўзлаштирганлик айби билан ўндан ошиқ одам, жумладан, Жалиловнинг ўғли ва МХХ ходимлари қўлга олинганини Озодлик манбалари билдирди.

Шу билан бирга Бош вазир ўринбосари ва айни пайтда “Ўзавтосаноат” бошқарув кенгаши раиси Улуғбек Рўзиқулов вақтинча ишдан четлатилгани тўғрисида маълум бўлди.

"Қурултой" рукнида автосаноатнинг бугунги аҳволи ва келажаги атрофидаги масалаларни Тошкентдан иқтисодчи Тошбек ва GM Uzbekistan қўшма корхонасидаги коррупцион схемалари бўйича қатор мақолалар муаллифи, Швециядан журналист Қудрат Бобожон муҳокама этди.

Қурултой: Ўзбекистон автосаноатининг келажаги борми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:34:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG