Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:25

“Бегуноҳ йигитларни ишидчига чиқариш¸ президент сиëсатига зиддир!”


Камбағал оиласига 100 минг сўм олиб келиш ўйида мардикорликка кетиб¸ бедарак йўқолган 23 яшар Бектемир Умрзоқовни яқинлари бир ойлик тинимсиз қидирувлардан сўнг¸ Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ изоляторидан топди. Бугунга келиб суд ҳукми билан ишидчи ўғрига чиқарилган Бектемир Жаслиқ қамоғига жўнатилди.

Жиззах вилояти Пахтакор туман Жиноят ишлари бўйича суди 19 февраль куни миллати армани насроний Арамаис Авакянни 7 йилга, унинг шериклари Фурқат Жўраевни 12 йилга, Бектемир Умрзоқовни 6,5 йилга, Дилшод Алимов ва Акмал Маматмуродовларни 5¸5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Судланувчилар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг қўпорувчилик, ўғрилик, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш каби моддалари билан айбланди.

22 март куни Жиззах вилояти суди Авакян ва у билан бирга судланган 3 кишининг қуйи суд ҳукмидан норози бўлиб киритган шикоят аризасини қондирмади.

Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланиб қамалганлардан бири пахтакорлик 23 яшар Бектемир Умрзоқовдир.

22 апрель куни Озодликка мурожаат қилган Бектемирнинг онаси Насиба Умрзоқова¸ ўз фарзандининг кимларнингдир фитнасига қурбон қилинганини айтади.

Камбағал оиланинг бегуноҳ боласини ишидчига чиқариб¸ уни Жаслиққа юбориш¸ онанинг таъкидича¸ Ўзбекистон президенти сиëсатига қарши иш.

Насиба Умрзоқованинг тўнғич фарзанди Бектемир ва оиласи тақдирини остин-устин қилган воқеалар ҳақидаги ҳикоясини қуйида тинглашингиз мумкин.

Бектемирнинг онаси Насиба опа билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:11 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG