якшанба, феврал 05, 2012 маҳаллий вақт 01:41

RSS


RSS нима? RSS – “Really Simple Syndication” сўзининг қисқартирилган кўриниши. Ушбу технология сайтимиздаги маълумотларни ўзингиз учун қулай бўлган йўл орқали кўриш имконини яратади. Сиз ҳар гал сайтни очиб ўтирмай, ўзингизни қизиқтирган маълум мавзудаги мақолани топишдан манфаатдорсиз. Сиз дастурни шундай мақола нашр этилган заҳоти автоматик равишда компьтерингизда пайдо бўладиган қилиб мувофиқлаштириб олишингиз мумкин.

RSSдан қандай фойдаланиш мумкин? (RSS орқали маълумот олиш тартиби)

Бунинг учун аввало сизга “news reader” деган илова керак бўлади. Бу RSS маълумотларини текширувчи ва унга қўшиб қўйилган ҳар қандай янги мақолаларни ўқишингиз учун имкон яратувчи дастурнинг бир қисмидир. RSSнинг бир қанча турлари бор. Уларнинг айримларидан браузер орқали фойдаланилади, бошқалари юклаб олинади. Браузерга асосланган “news reader”лар RSSингиз ёрдамида ҳар қандай компьютер орқали обуна бўлган бюллетенингизни қабул қилиш имконини яратади. Айни пайтда юклаб олинадиган дастурлар бу бюллетенларни асосий компьютерингизда сақлашга имкон беради.

Мустақил дастурлар

Сиз фойдаланиш учун жуда қулай бўлган Google сайтидан фойдаланишингиз мумкин. Интернетдан оддийгина қидириш орқали сиз турли тиллардаги бошқа "reader”ларни ҳам топишингиз мумкин. “news reader”ни танлаганингиздан сўнг, унинг воситасида сиз фақат ўзингизга мувофиқ RSSни топиб, обуна бўлиш орқали қандай мазмундаги янгиликларни олиш истагида эканингиз ҳақида қарор қабул қиласиз, холос.

Браузерлар орқали RSSдан фойдаланиш

“Mozilla Firefox”, “Microsoft Internet Explorer 7” ва “Opera” браузерлари ёрдамида ҳам RSS орқали маълумотлар олиш мумкин. Агар ўзингиз кўришни хоҳлаган RSS тугмасини боссангиз, браузер уни автоматик равишда очиб кўрсатади. Саҳифанинг юқори қисмида сиздан обуна ҳақида ва бюллетенларни қайси жойга сақлаб қўйиш ҳақида сўралади. Firefox браузерининг камчилиги Live Bookmarks, Bloglines, My Yahoo ва Google билан ишламайди. Обуна бўлганингиздан кейин дастур сизга сайтимиздаги сўнгги янгиликлар ва мақолаларни автоматик равишда кўрсатади.