Алишер Навоийнинг ғариб қабрида...
1
1501 йили вафот этган Алишер Навоий Ҳиротда дафн этилган. - Навоий жасади ўша давр темурийлар салтанати марказларидан бири бўлган Ҳиротда¸ Мусалло мажмуаси ëнидаги Гавҳаршодбегим боғига дафн этилади.Саккиз устунлик бу мажмуа 1885 йили Афғонистон амири Абдураҳмон буйруғи билан тўпдан ўққа тутилади. Бугун мажмуанинг фақат тўрт минораси омон қолган.
2
Гавҳаршодбегим мақбараси темурийлар меъморчилигининг бугунга қадар сақланиб қолган обидаларидан биридир. - 1418-1438 йиллар давомида меъмор Қавомиддин Шерозий Ҳирот ҳукмдори Шоҳруҳ Мирзонинг хотини Гавҳаршодбегим шарафига у ҳаëтлигида кўркам мажмуа қуради. Масжид ва мақбарали мадраса бўлган бу мажмуага кейинроқ Гваҳаршодбегим ва Шоҳруҳ Мирзодан бошқа уларнинг фарзандлари ҳам дафн қилинади. Навоий хоки ҳукмдорлар мақбараси қошига қўйилган.
3
Навоий қабри Гавҳаршодбегим мақбараси фонида. - Буюк мунажжим Улуғбекнинг отаси бўлмиш Шоҳруҳ Мирзо ва унинг айрим фарзандлари кўмилган бу қабрда Навоий билан бирга у узоқ вақт хизмат қилган Султон Ҳусайн Бойқаро хоки ҳам тупроққа топширилган.
4
Алишер Навоий қабри устига 20 асрга келиб қурилган бу мақбаранинг умри қисқа бўлди. - Ўзбекистон томони ташаббуси билан бузилган бу мақбара ўрнида қад тиклаши лозим ҳашаматли мақбарадан ҳозиргача дарак йўқ - Ўзбекистон шу мақсадда Ҳиротга юборган қурилиш материаллари маҳаллий аҳоли томонидан аллақачон талаб кетилган.