1863 йил 9 январда дунëдаги биринчи метро поезди Лондоннинг Паддингтон ва Фаррингтон бекатлари ўртасида ҳаракатланди. Очилганидан кейинги илк ойларда метро кунига 26 минг йўловчи ташир эди. Бугунги кунда бу рақам 3¸5 миллионга етди. "The Tube" номи билан танилган Лондон метроси 402 километрга тенг 270 бекатдан иборат бўлиб¸ бекатларнинг 45 фоизи ер устида жойлашган.
Лондон метросининг 150 йили
1
Лондон метроси рамзи Лондон марказидаги Биг Бен соати ëнида.
2
Ëш бола Лондтон транспорт музейидаги метронинг эски харитаси ëнидан югуриб ўтиб кетмоқда.
3
Туширилган куни номаълум бўлган бу суратда ишчилар Лондоннинг Праед кўчасида "кесиш ва қоплаш" конструкцияси бўйича темир йўлни узайтиришмоқда.
4
Ишчилар 1898 йилда Лондон метроси Марказий линияда жойлашган Британия Музейи бекати қурилиш ишида. Бекатдан ҳозирги пайтда фойдаланилмайди.