http://ngm.nationalgeographic.com фототанлови ҳайъати 150 мамлакатдан келган 22 мингдан ортиқ суратлар ичида ғолибларни эълон қилди. Суратлар Одамлар, Жойлар ва Табиат категориялари бўйича қабул қилинди.
Гран при соҳиби бўлган Эшли Винсент 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Суратлар табиатни суратга олиш билан шуғулланадиган суратчи Кристиан Циглер ва унинг ҳамкасблари Герд Людвиг ҳамда Дебби Флеминг Каффери томонидан баҳоланди.
Журналнинг суратлар бўлими раҳбари Кен Гейгернинг айтишича, танлов учун тақдим қилинган суратлар уни ҳайратлантиришда давом этмоқда.
2012 йилги 'National Geographic' фототанлови ғолиблари
1
ГРАН-ПРИ: Портлаш – Таиланддаги Као Кео очиқ зоопаркида яшайдиган бу Ҳиндихитой йўлбарсининг исми Бусаба. Мен Бусабани олдинлари ҳам кўп суратга олганман ва бошқаларидан фарқ қилувчи образни ўйлаб топиш қийинлашиб бормоқда. Шунинг учун мен ҳар сафар келганимда унинг қандайдир ҳаракатларидан бирини суратга олиш мақсадида синчиклаб кузата бошладим. Ниҳоят Бусаба бассейндан чиқиб ўзини қуритаëтган пайтда менга омад кулиб боқди. (Суратчи Эшли Винсент)
2
ЖОЙЛАР ОРАСИДАН БИРИНЧИ ЎРИН: Маттерҳорн (Цермат¸ Швейцария) -- Маттерҳорн¸ 4478 метр тўлин ой вақтида. (Суратчи Ненад Салийич)
3
ОДАМЛАР ОРАСИДАН БИРИНЧИ ЎРИН: Ахлат титувчилар орасида (Найроби яқинидаги Дандора ахлатхонаси¸ Кения) -- Кун охирида аëлларга ахлат титишга рухсат берилади. (Суратчи Майкаҳ Алберт)
4
ЖОЙ ОРАСИДАН ТОМОШАБИН ТАНЛОВИ: Айсберг овчилари (Понд Инлет¸ Нунавут¸ Канада) -- Айсбергдан муз парчасини кесиб олиш қуруқликда ичимлик сувига эга бўлишнинг энг кенг тарқалган йўлларидан бири. Дам олиш кунларидаги узоқ чўзилган ов пайтида мана шу катта айсбергга дуч келдик. Бу бизга саëҳатимизнинг қолган қисмида зарур бўладиган ичимлик сувини олишимиз учун жуда зўр имконият эди. (Суратчи Адам Койш)