Қирғизистон шимолидаги Норин вилояти Кочкор туманида “ёнарсув” топилди. 80 метрлик қудуқдан чиқувчи сув муздай эсада, гўгирт ёқсангиз ёнади. Бу сув таркибида газнинг борлиги билан изоҳланади. Маҳаллий аҳоли уни тери-пўст ва аллергия касалликларига шифо эканини айтади.