[www.ozodlik.org]
[www.ozodlik.org]

 
2006 йил, 30 январ, душанба


[ news header ]

[ архив ]


Ўзбекистонда мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари устидан судловлар давом этмоқда.
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева устидан бошланган судга ҳуқуқ ҳимоячилари киритлмаган.
Айни пайтда Тошкентда “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси вакили Нодира Хидоятова устидан ҳам суд давом этди.
Шунингдек, “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси етакчиси Санжар Умаров устидан судлов ўз ишини бошлади, лекин адвокатларга тайёрланиб олиш учун вақт бериш мақсадида жума кунгача танаффус эълон қилинди.
Ҳидоятова ҳам, Умаров ҳам пул ювганлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.
“Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси вакиллари бу ишларнинг ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидламоқда.
Лекин Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот вакили Светлана Ортиқова Озодликка берган суҳбатида, бундай таъкидларни инкор этди.
“Санжар Умаров ва унинг жиноий гуруҳи сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган иқтисодий жиноятни содир этган. Шунинг учун улар суд олдида жавоб берадилар. Жамиятга, давлатга ва одамларнинг хусусий манфаатларига келтирилган иқтисодий зиён учун улар албатта жавоб беридилар, деб ўйлайман. Яна бир марта таъкидлаб айтаманки, Санжар Умаров ва унинг жиноий гуруҳининг жиноий фаолияти сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Булар ғирт иқтисодий жиноятлардир”, - деди Ортиқова.
“Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси 2005 йилнинг апрелида тузилган. Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматини кескин танқид қилиб келган.
Германия канцлери Ангела Меркел Рамаллоҳда Фаластин еткачиси Маҳмуд Аббос билан учрашди.
Учрашув олдиданн Меркел Фаластин парламент сайловларида ғалаба қозонган Ҳамас гуруҳи Исроил давлатининг мажуд бўлиш ҳуқуқини тан олишини кафолатлаш масаласини Фаластин ҳукумати билан муҳокама қилишини билдирди.
Айни пайтда Ҳамас гуруҳи халқаро ҳамжамиятни Фаластинга берилаётган ёрдамни тўхтатмасликка чақирди.
Ҳамаснинг етакчиси Исмоил Ҳания берган баёнотда, адолатли ўтакзилаган сайловларда гуруҳнинг ғалаба қозонгани фаластинликларнинг демократик танлови экани ва бу танлов ҳурмат қилиниши лозимлиги айтилади. У берилажак ёрдам зўравонлик йўлида ишлатилиши мумкин, деган тахминларни инкор этди.
“Халқаро ҳамжамиятни Фаластин халқининг айни босқичдаги устивор мақсадларини тушунишга ҳамда минатқадаги кескин ва танг вазиятга эмас, балки барқарорликка ҳисса қўшиш учун маънавий ва молиявий кўмак беришда давом этишга чақирамиз”, - деди Ҳамас етакчиси.
Қўшма Штатлар Ҳамас етакчилигидаги Фаластин ҳукуматига ёрдам бермаслигини айтмоқда. Исроил ҳам Фаластинга бериладиган тўловларни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтаётган ойлик мажлисида бу вазиятни муҳкама қилмоқда. Айтилишича, ЕИ Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат Исроил билан тинчлик ўрнатиш ниятида эканини кўрсатган тақдирдагина, Фаластинга кўрсатилаётган ёрдамни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Эронни ўзининг уранни бойитиш ишларини тўхтатишга чақириб, қўшма баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда.
Акс ҳолда ЕИ бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширишдан огоҳлантирмоқда.
Мазкур огоҳлантирув ЕИ ташқи ишлар вазирларининг ойлик мажлисида кўриб чиқилган баёнот лойиҳасида келтирилган. Бу баёнотнинг бугун қабул қилиниши кутилмоқда.
Айни пайтда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон уранни бойитиш ишларини вақтинча тўхтатиши лозимлиги ҳақида баёнот берди.
Лавров Эрон ядровий дастури бўйича бугун Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашади. Мазкур учрашувда АҚШ давлат котиби кондолиза Райс ҳамда Британия, Франция, Германия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ҳам иштирок этади.
Сафар олдидан Лавров мазкур учрашувда Теҳронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга кўндириш йўллари муҳокама қилинишини айтди.
Германия, Франция, Британия ва Қўшма Штатлар Эрон масаласини БМТ Хавфсизлик кенгашига ошириш лозимлигини айтмоқда. Бу Теҳронга нисбатан санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. Хитой ва Россия бундай чорани ҳозирча қўллабқувватлагани йўқ.
Европа Иттифоқи Эрон учун уранни ўз ҳудудида бойитиб беришга оид Россиянинг таклифи бўҳронда чиқиш чораси бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матубот вакили Михаил Каминин Москва мазкур лойиҳада Хитойнинг иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Беларус сайлов комиссиясининг маълум қилишича, тўрт нафар номзод яқинлашаётган президентлик сайловларда қатнашиш учун талаб этилган 100 минг имзони тўплай олган.
Марказий сайлов комиссияси котиби Микалай Лазавик Минскда ўтказилган мтбуот анжуманида, иқтидордаги президент Александр Лукашенка икки миллионга яқин имзо тўплагани, унинг асосий рақиби бўлган мухолифат номзоди Александр Милинкевич эса, 200 мингга яқин имзо йиққанини маълум қилди.
Лазавикка кўра, талаб этилган 100 минг имзони шунингдек, социал демокрталар партияси етакчиси Александр Казулин ҳамда либерал демократлар номзоди Сергей Ҳайдукевичлар тўплай олганини айтди.
Россия Президенти Владимир Путин мудофаа вазирлигидан мунозараларга сабаб бўлаётган аскарнинг калтакланишига оид тергов юзасидан ҳарбий прокурорлар билан ҳамкорлик қилишни талаб қилди.
Ҳарбий хизматга чақирилган 19 ёшли оддий аскар Андрей Сичёв янги йил кунлари калтакланиши натижасида бир умрга ногирон бўлиб қолди.
Ҳукумат мажлисида Путин Челябинскдаги Танк билим юртида рўй берган воқеани фожеа ва жиноят, деб атади.
“Мудофаа вазирлигидан бу жиноятни тўла тергов қилишда барча керакли ёрдамни беришини сўрайман. Иккинчидан, мудофаа вазиридан армия ва флотда тарбия ишларини яхшилаш бўйича ҳуқуқий ва ташкилий таклифларни тайёрлашини сўрайман”, - деди Россия президенти.
Путин шунингдек, Сичевнинг оиласига молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Мудофаа вазирлигига топшириқ берди.
Путин мазкур воқеа бўйича биринчи марта очиқ баёнот берди.
Ҳарбий прокурорларга кўра, аскарнинг калатакланишида айбланиб 12 ҳарбий ҳисбга олинганини айтмоқда.
Сичевнинг оиласи, жавобгарларни, жумладан Мудофаа вазирлигини судга беришини айтмоқда.
Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда назоратни кучайтирди.
Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари бошлиғи баёнот берди.
Мазкур чорларга ўтган ҳафта Тожкикистон шимолидаги Сўғд вилоятида қамоқхонага қуролли ҳужум уюштирилгани сабаб бўлди.
Қуролланган ҳужумчилар қамоқхона бошлиғи Бобожон Гадибаевни ўлдириб, Ўзбекистон Ислом Ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган махбусни озод қилган эди.
Маҳаллий прокурор Абдуғаффор Қаландаровга кўра, Ўзбекистон Ислом Ҳаракати ўтган йилининг май оида Андижондаги исёндан кейин Тожикистонда фаоллашган.
Ўзбекистон ва ҳориж давлатлари ЎИҲни террорчи ташкилотлар рўйҳатига киритган.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси Мирослав Ниёзов мамлакат хавфсизлик хизмати расмийларига нисбатан босим ошиб бораётгани туфайли истеъфога кетиш ниятида эканини маълум қилди.
“Ростини айтадиган бўлсам, мен ҳам истеъфога кеитш ҳақида аризани ёзиб қўйганман ва президент бу масалани кўриб чиқади, деб ўйлайман”, - дедий Ниёзов бугун Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида.
Ниёзовнинг ёрдамчиси Вячеслав Хан ўтган шанба куни истеъфога чиқиш ҳақида аризасини топширган эди. Хан истеъфога кетиш қарорини изоҳлаб, ўзининг президент маъмурияти ёхуд Хавфсизлик кенгашига босим қилиш воситаси бўлишни истмаслигини айтган эди.
Баъзи депутатлар уни Россия ва Қирғизистон фуқаролиги борлигида айблаган эди.
Грузия Энергия вазири Ника Гилаури охирги 35 йил ичида биринчи марта Эрондан Грузияга газ кела бошлаганини тарихий воқеа, дея олқишлади.
Озарбайжон чегараси яқинидаги Гардабани шаҳарчасидаги газ қувури жумрагини бурар экан Гилаури хоним Эрондан газ кела бошлагани Грузия энергия воситаларига альтернатив имкониятларни қидираётганидан дарак, деб баёнот берди.
Эрондан келаётган газ Грузияда вужудга келган энергия бўҳронидан чиқишга ёрдам бериши кўзда тутилган. Ўтган ҳафта Россиядан газ келадиган газ қувурида портлаш рўй бергани боис, Грузи бир ҳафта эенергетик бўҳрон ичида қолган эди. Кеча Россия Грузияга газ таъминотини қайта тиклади.
Грузия фуқаровий авиация расмийлари Россиянинг ҳарбий учқичлари учун ўз ҳаво кенгликларини вақтинча беркитишларини маълум қилди.
Тбилисидан келган маълумотларга кўра, бу қарорга Россия ҳарбийларининг Грузия ҳаво кенгликларидан фойдаланиш учун тўпланиб қолган қарзлари сабаб бўлган. Грузия авиация расмийсига кўра, бу қарор Россиянинг фуқаровий самолётларига тегишли эмас.
Айни пайтда Россия ҳаво кучлари вакили Грузияга ва унинг устидан ўтадиган самолётлар парвозларини давом эттираётганини маълум қилди.
Польша жанубида жойлашган Котовице шаҳридаги кўргазма залида томнинг ўпирилиб тушиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 67 нафарга етди.
Шанба куни рўй берган фалокатга қалин ёққан қорнинг оғирлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Буган воқеада жароҳатланган эркаклардан бири касалхонада вафот этди. Фалокат қурбонларнинг сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қутқарувчилар кеча кечқурун, исковуч итлар ёрдамида топилган барча жасадларни бино вайроналаридан чиқариб олгач, қутқурув ишларини расман якунладилар. Бедарак йўқолганларнинг қариндошлари полицияга мурожаат қилишмоқда.
Бино эгалари томни мунтазам равишда қордан тозалаб турганларини таъкидламоқда. Бироқ воқеани тергов қилаётган комиссия том ўпирилиб тушишидан олдин унинг устида ярим метр қор ва муз бўлганини айтмоқдалар.
Ўтган ой Покистон билан чегарадош ҳудудларда ўғирлаб кетилган эронлик аскарларнинг етти нафари озод этилди.
Бу ҳақда Эрон ички ишлар вазири Муҳаммад Бағар Золғадр аскарлар қабилалар етакчилари, Эрон хавфсизлик хизмати ходмлари ва Покистон ҳукумати ҳамкорлиги натижаси ўлароқ озод этилганини баён қилди.
Хабарларга кўра, жаъми 9 нафар эронлик аскар ўғирлаб кетилган ва уларнинг бири бундан олдин озод этилган.
Гаровгирлар ўзларини Жундоллаҳ, яъни Оллоҳнинг аскарлари номли сунний жанггари гуруҳидан эканликларини айтган эди.
Лекин Эрон расмийлари уларнинг террорчи гуруҳларга алоқадар наркотик савдогарлари эканини таъкидламоқда.
Туркиянинг Адана шаҳрида рўй берган портлашда тўрт киши жароҳатланди.
Портлаш Аданадаги Турк-Америка дўстлик уюшмаси жойлашган бино ичида рўй берди.
Портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ. Полицияга кўра, жароҳатланганлар ҳаммаси Туркия фуқароси. Улар касалхонага ётқизилган.
Адана шаҳрида Инчирлик ҳаво базаси жойлашган. АҚШ қўшинлари мазкур базадан Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда фойдаланади.



  [RFE/RL Logo]
[Navigation]
[www.ozodlik.org]
 
news reports rubrics audio archive contact go-up homepage email print