[www.ozodlik.org]
[www.ozodlik.org]

 
2006 йил, 27 феврал, душанба


[ news header ]

[ архив ]


“Серқуëш Ўзбекистон” коалицияси раҳбари Санжар Умаров унга қўйилган айбловлар асоссизлигини таъкидламоқда.
У шунингдек¸ тергов давомида унга нисбатан қўйилаëтган айбловларни тан олиши лозимлиги¸ акс ҳолда қийноққа солиниши ҳақида огоҳлантирилиб тазйиқ ўтказилганини айтган.

Санжар Умаров устидан ўтказилаëтган судловнинг яқин кунларда якунига етиши кутилмоқда. Прокурор Умаровнинг 18 йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилмоқда.
Коалиция мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова учун эса¸ прокурор 12 йил сўраган эди.
“Серқуëш Ўзбекистон “ коалицияси 2005 йил 13 май воқеаларидан сўнг¸ ҳукуматни танқид қилиб келаëтган эди.

26 феврал куни Озодлик радиосининг Фарғона водийсидаги мухбири Носир Зокир озодликка чиқди.
Носир Зокир ўтган йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди. 6 ойлик қамоқни “қўнғироқдан қўнғироққача”, яъни охирги сониясигача ўтади.
Қамоқдан чиқиши билан биз мухбиримиз билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлдик:

“Миллий хавфсизлик хизматида ҳам¸ қамоқхонада ҳам менга нисбатан жисмоний тазйиқ бўлмади. Менга ўхшаган одамларга муносабат турлича. Лекин ҳибсга олинганингиздан кейин дунëдан узиласиз. Ахборот йўқ¸ уйингиздан хавотир бўласиз.Мен кўпроқ ҳамкасбларимдан хавотир олдим“, - деди Носир Зокир.

2005 йил 26 август куни ўз адвокати ва гувоҳлар иштирокисиз ўтказилган суддан сўнг Носир Зокир Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимини хақорат қилганликда айбдор¸ деб топилиб, суд залидан тўғри қамоқхонага олиб кетилган эди.
Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамалганини таъкидлаб келмоқда.
Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган мухбир. Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик хизмати томонидан мунтазам таъқиб қилинган.

Афғонистондаги юзлаб полиция ходими ва ҳарбийлар Кобул яқинидаги Пули Чархи қамоқхонасини ўраб олди.
25 феврал куни ушбу қамоқхонада махбуслар қўзғолон кўтарган ва унинг бир қисмини ўз назоратига олган эди.
Бугун расмийлар тўполонларда ҳалок бўлган уч кишининг жасади ва жароҳат олган 30 нафар одамни ҳукуматга топширишга розилик бергани айтилмоқда.
Жароҳат олганларнинг аҳволи оғирлиги ва қамоқхона атрофида тез тиббий ëрдам машиналари ҳаракатланаëтгани айтилмоқда.
Маҳбуслар қамоқхона қоидаси ва ундаги шароитлардан норозилик билдирмоқда.
Якшанба куни маҳбуслар билан музокаралар бошлангани хабар қилинган эди¸ аммо унинг қандай тугагани номаълум.
Қамоқдагилар билан музокара олиб бораëтган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ходими Нодир Нодирий маҳбуслар ўзларини озодликка чиқарилишини талаб қилаëтганини айтди.
Нодирийга кўра¸ қўзғолончилар етакчиларидан бири Темур Шоҳ бошчилик қилган гуруҳ ўтган йили италиялик ишчини ўғирлаб кетган эди.
Қолган икки кишининг толиблар қўмондони Мулло Мужадид ва Мулло Шаҳидзайлиги айтилмоқда. Аммо расмийлар қўзғолон учун жавобгар шахс ким эканлигини аниқлашнинг иложи йўқлигини айтмоқда.
Воқеа тафсилотлари ҳақида аниқ бир хабар йўқ. Аммо айрим маълумотларга кўра¸ 7 нафар шахс ушбу тўполон қурбонига айланганлиги айтилмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўттақий Японияга уч кунлик сафарини бошлади.
Япониялик ҳамкасби Таро Асо билан ўтказган учрашувида юқори мартабали меҳмон “Эрон тинч мақсадларда ядровий дастури устида ишлаш ҳуқуқига эга”¸ - деди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса¸ Эрон ўз ҳудудида уранни бойитиш ишларини олиб бормасликка чақирди.
Лавровнинг ушбу чақируви Москва ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасида Эрон ядровий дастури доирасида бўлиб ўтган музокаларадан сўнг янгради.
Россия Атом энергияси агентлиги раҳбари Сергей Кириенко Теҳроннинг ядровий дастури доирасида Эронга уюштирган уч кунлик сафар якунлари борасида томонлар келишуви учун оз вақт қолганини маълум қилди:

"Ҳали анча иш қилиниши керак. Биз музокаралар энг тез орада Москвада давом этиши ҳақида келишиб олдик. Музокаралар осон иш эмас. Аммо масаланинг дипломатик ечимини топишнинг иложи борлигига ишонаман", - деди Кириенко.

Теҳрон уранни бойитиш амалини Россияда олиб боришга рози ëки рози эмаслиги номаълумлигича қолмоқда. Ғарб Эрон атом бомбаси устида ишламоқда¸ деган хавотирда.
Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан 6 март куни йиғилиш ўтказиб¸ унда Теҳрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик Кенгаши кун тартибига чиқариш масаласини муҳокама қилади.

Россиянинг Итар ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра¸ 3 март куни Фаластин жанггарилар гуруҳи “Хамас” вакиллари расмий ташриф билан Москвага боради.
Ташқи ишлар вазирлиги ходими Михаил Камийнинга кўра¸ “Хамас” делегациясига гуруҳнинг сиëсий етакчиси Холид Машъал бошчилик қилади.
Фаластинда ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққач¸ Россия президенти Владимир Путин “Хамас” ни Москвага таклиф қилган эди.
Путиннинг ушбу таклифи “Хамас” ни террор гуруҳи деб ҳисоблайдиган АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан танқид қилинди.
Россия расмийлари эса¸ учрашув давомида “Хамас” ни зўравонликларни тўхтатишга ҳамда Исроилни давлат сифатида тан олишга чақиришини маълум қилмоқда.
Бугун Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши (Қирғизистон парламенти) парламент спикери Ўмурбек Текебаев истеъфосини қабул қилди.
Парламент раиси Қирғизистон Меҳнат кодексига биноан истеъфога чиқди.
Озодлик мухбирига кўра¸ Текебаевнинг истеъфоси юзасидан ўтказилган овоз бериш жараëнида 58та депутатдан 53 нафари “ҳа” деб жавоб берган.
Ўтган ҳафтада парламент депутатлари раиснинг истеъфосини қабул қилмаган эди.
Жўғўрқу Кенеш раислигига сайлов сешанба кунига тайинланди.
Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати ходимлари Эр Риëд атрофидаги ҳовлилардан бирини ўраб олгач¸ Ал Қайдага алоқдорликда гумон қилинаëтган 5 кишини ўлдиргани хабар қилинмоқда.
Ўлдирилганларнинг ўтган ҳафта жума куни Саудия Арабистонининг Абқаиқ нефт заҳирасини штурм қилишга уринган худкуш ҳужумчилар бўлганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз¸ 24 феврал куни Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари мамлакат шарқидаги нефт захираларига ҳужум уюштирилишининг олдини олишга муваффақ бўлган эди.
Шундан сўнг¸ Ал Қайда жанггарилари Саудия Арабистони ичидаги фаолиятларини давом эттиришини маълум қилган эди.
Ал Арабия телевидениеси Саудия полицияси маълумотига таяниб хабар беришича¸ якшанбадан душанбага ўтар кечаси ўтказилган амалиëтда полиция жума кунги ҳодисаларга алоқадорликда гумон қилинаëтган шахсларни қўлга олишга уринган.
Эр Риëд атрофида бўлган гувоҳлар¸ ўқ овозлари¸портлашлар овозлари эшитилгани ва камида бир вертолëт учиб юрганини маълум қилган.
Британия Олий Судида мамлакатда истиқомат қилаëтган икки тарихчининг шикояти юзасидан суд бошланди.
Гап 2005 йилнинг бест-селлери¸ яъни энг кўп сотилган китоблардан бири “Да Винчи Коди” китоби ва унинг муаллифи ҳақида бормоқда.
Китоб муаллифи Дэн Броун ўз асарида бошқа ëзувчилардан ўғирлаган ғоялардан фойдаланганликда айбланмоқда.
Шикоятнинг асосий мавзуси Ден Броуннинг ўз китобида Исо масиҳ ҳамда биби Марямнинг фарзанди бўлганлиги ҳақидаги тахминдан фойдаланганлигидадир.
Гап шундаки¸ янги зеландиялик ҳамда америкалик тарихчилар бундан бир неча йил аввал ëзган китобларида айни назария билан чиққан эди.
“Да Винчи Коди” ўтган йили 30 миллион нусхада сотилган ва у ҳақда айни пайтда Голливудда кино ҳам суратга олинмоқда.
Австралия фуқароси Ал Қайда раҳбари Усама бин Ладен томонидан молиявий қўллаб-қувватланганликда айбланмоқда.
Телевидениега берган интервюсида Бин Ладен ҳақида гапирар экан “содда ва номусли одам ¸ хушомадни ëқтирмас¸ аммо пивони яхши кўрарди”¸ - деб айтди.
Томасга кўра¸ у 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларидан олдин Бин Ладен бошчилигида Афғонистонда ўқув машғулотлари ўтказган ва Ал Қайда раҳбари билан бир неча бор учрашган.
Агар Томас айбдор деб топилса¸ 25 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
Исроилнинг Хайфа шаҳридаги ҳарбий тадқиқот марказларидан бирида юз берган портлаш оқибатида 12 киши жароҳат олди.
Полиция матбуот котиби Микей Росенга кўра¸ ҳодиса ҳукуматга қарашли Рафаэл тадқиқот марказида рўй берган.
Унга кўра¸ портлаш шиша идишга солинган хавфли модда кучга кириши натижасида юз берган.
Мазкур вазиятни ўрганиш учун махсус текширув гуруҳи тузилган.



  [RFE/RL Logo]
[Navigation]
[www.ozodlik.org]
 
news reports rubrics audio archive contact go-up homepage email print