|
[ Сиёсат ]
Нью Мексико Университети профессори Грегори Глисон билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг АҚШ га қилажак ташрифига доир интервью
Кузатувчилар Узбекистон рахбари Ислом Каримовнинг Вашингтон ташрифи икки мамлакат уртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб беради, деган фикрда. Бу эса иктисодий кийинчиликларни бошидан кечираётган Узбекистон учун хам, Афгонистон ва унинг атрофидаги минтакада баркарорликни таъминлашга бел боглаган Америка Кушма Штатлари учун хам мухим маъно касб этмокда. Шунга карамай Амрерика учун Узбекистондаги ижобий узгаришлар, фукаролик жамитяти куриш борасидаги ислохотларнинг бошланиши минтакада баркарорликни таъминлашда ахамияти катта. Узбекистонда бу борадаги муаммоларнинг ханузгача сакланиб колаётгани Вашингтон хукуматини жиддий ташвишлантириб келаётган. Жумладан Узбекистонда умум эътироф этилган демократия нормаларига риоя этилмаётгани, бу ерда инсон хукуларининг купол равишда бузулаётгани ва демократик ислохоталар сари интилиш сезилмаётгани айрим халкаро ташкилотлар ва молия муассасаларини бу давлатга шубха билан карашга ундаган эди. Шунга карамай халкаро кузатувчилар янги боскичга кутарилаётган Узбек-Америка муносабатлари Узбекистонда ижобий узгаришларнинг бошланиши учун кулай имконият эканини таъкидлашмокда. Техас университети профессорининг таъкидлашича бу жараён Узбекистонда аллакочон кузатилмокда.
Сунгги пайтларда Узбекистон хукуматининг уз зиммасига олган халкаро мажбуриятларни бажаришга интилишини кузатиш мумин. Шунга карамай мамлакат камокхоналарида куплаб сиёсий махбуслар хали сакланиб колмокда. Камокхоналарда махбусларни кийнокка солган турт нафар милицианер устидан булган махкама жараёни, айрим сиёсий махбусларнинг камокдан озод этилишини ижобий бахоласа булади. Бу каби тадбирларнинг бошлангани, биринчи навбатда Каримов хукумати учун жуда мухим ва ишонаман бу жараён давомли булади. Чунки хали мамлакат камокхоналарида сиёсий махбуслар сони бир неча мингни ташкил килади ва улар хам озод этилиши керак. Албатта Узбекистоннинг ички муаммолари тушунамиз. Бирок бу муаммоларнинг хал этилиши инсонларнинг хукуларини пой мол этилиши оркали хал этилмаслиги лозим, дейди биз билан сухбатда америкалик олим.
Бундан бир неча йил илгари Каримов хукумати мамлакат парламенти хузурида Омбудсман кароргохини очди. Мазкур институтнинг бош максади фукаролар хукуларини химоя килиш, бу борада ахолига хукукий ёрдам курсатишдан иборат булган. Ушанда хам Узбекистонда гуё кандайдир хукукий ислохотлар шамоли сезилгандай булганди. Куп утмай бу Омбудсман институтининг мамлакатда инсон хукуларини химоя килишдаги роли деярли кузатилмади. Айни пайтда мазкур ташкилот хукумат курсатмаларига мувофик фаолият олиб бормокда. Вахоланки Омбудсман институти инсон хукуларини химоя килувчи холис мустакил муассаса булиши керак. Нью Мексико университети профессори Грегорий Глиcон Узбекистонда халкаро ташкилотлар кумагида инсон хукуларини химоя килиш марказини очиш максадга мувофик деган фикрда.
Биласизми, мен Узбекистондаги хозирги вазиятни эътиборга олиб бир таклифни уртага ташламокчиман. Яъни Инсон хукукларини химоя килиш марказини очиш таклифини. Чунки, хозирда ушбу мамлакат ахолиси орасида бундай марказнинг ташкил килинишига мухтожлик кун сайин ошиб бормокда. Бу марказ Тошкентда буладими ёки Самаркандда Узбекистонда кутилаётган демократик узгаришларга хиссаси катта булиши мумкин. Колаверса бу ердаги жараённи урганиб бориш мухим ахамият касб этади.
Узбекистондаги инсон хукулари билан боглик вазиятни мунтазам кузатиб бораётган Хьюман райтс Вотч, Фридом Хауз, Амнести Интернэшнл каби халкаро ташкилотларнинг хисоботларида айтилишича Узбекстонда хали инсон хукулари, фукаролик жамияти борасида муаммолар анчагина. Жумладан, кароргохи Нью Йоркда жойлашган Хьюман Райтс Вотч ташкилоти узининг якинда чикарган баёнотида Америка Кушма Штатларини инсон хукулари копол бузулаётган давлатларга ёрдам бермасликка чакирган. Бу каби давлатлар руйхатига Узбекистон хам киритилган. Мазкур баёнотда айтилишича Американинг хар кандай ёрдами бу каби мамлакатларда авторитар режимларнинг янада мустахкамлашувига хизмат килиши мумкин. Бирок профессор Глиcоннинг фикрича агар Каримов бу ёрдамлар мамлакатда ислохотларнинг бошланиши учун мухим фурсат эканини тушуниб етса бу самара бериши мумкинлигини айтади.
Агар Каримов демократиянинг умумий кабул килинган мэъёрларини мамлакатда жорий этилиши канчалик мухимлигини англаб етсагина бу ёрдам самара бериши мумкин. Албатта Америка Кушма Штатлари Узбекистонга катта иктисодий ёрдамларни ваъда килиб Каримов билан муносабатларни яхшилашга уринмокда. Бошка томондан Узбекистон хукуматида мамлакатда ислохотларни бошлашга интилиш сезилмаяпти. Мамлакатда эса муаян сиёсатга танкидий куз билан караётганлар, демократик узгаришларни куллаб кувватлайдиган, мавжуд хокимият билан беллашаоладиган мухолифат йук эмас. Факат уларнинг мавжудлиги сезилмаяпти халос. Агар Каримов мамлакатда баркарорлик, демократик кадриятлар карор топишини истаса сиёсий мухолифатга йул очиб бериши керак. Вахоланки бундан Президент хам халк хам манфаат куради, дея фикрини якунлайди профессор Глиcон.
|