жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 03:53

Андижон: 13 май 2005 йил

Андижон - орадан беш йил ўтиб...

Озодлик билан суҳбатда бўлган андижонликлар 13 май воқеаларининг давлат томонидан атайлаб уюштирилганига ҳали-ҳамон шубҳа қилмайдилар.

Ўзбекистонликлар Андижон воқеасини эслайдиларми?

Озодлик саволларига жавоб берган айрим ўзбекистонликлар 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеаларни яхши эслашларини айтиб, буни қатлиом сифатида баҳоласалар, айримлари бу воқеаларни эслашгаям қўрқишларини айтадилар. Тафсилотлар


Андижонда нима гап?

Андижон марказидаги бундай беш йил аввал қонга беланган майдонида бугун атиргуллар гулламоқда.

Фотогалерея Андижон 13 май манзарасини унутмоқда

Андижондаги қонли воқеалардан беш йил ўтиб бугун Андижонда нима гап? Беш йил муқаддам мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор кўп минг кишилик намойишга чиққан Андижон аҳли бугун 13 май воқеаларини хотирлайдими? Тафсилотлар

Қирғиз исëнининг¸ орадан яна беш йил ўтиб¸ андижонликларни руҳлантириши расмийларга тинчлик бермаëтган кўринади.

Андижонда текшир-текшир

Ўзбекистон маъмурлари мамлакатнинг Қирғизистонга туташ ҳудудларидаги осойишталикни сақлаб қолиш мақсадида анча тер тўкишаëтган кўринади. Айрим андижонликларга кўра¸ вилоят бўйлаб огоҳликка даъват кампанияси янада кучайтирилган. Тафсилотлар

2005 йил 13 май воқеалари ортидан хорижга чиқиб кетган андижонликларнинг ватанда қолган яқинлари шу кунларда давлат террорига дучор бўлаëтганларини айтмоқдалар.

Андижонда террор муҳити ҳукм сурмоқда

Андижон қирғинининг беш йиллиги арафасида бу воқеалар ортидан ватанни тарк этишга мажбур бўлган қочқинларнинг яқинлари кенг кўламли давлат террорига нишон бўлмоқда¸ деб бонг урди Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти 4 май куни эълон қилган махсус баëнотида. Тафсилотлар


Суратларда муҳрланган қирғин

Сасли суратлар Андижон: 2005 йил манзаралари

Орадан йиллар ўтиб ҳам 2005 йилнинг 13 май кунги Андижон ҳақиқати чалалигича қолар экан¸ ўша кун ва ундан бошланган жараëнлар акс этган суратлар бу қоронғуликка ташланган бир қатим нур бўлиб қолаëтир. Озодлик архивида сақланаëтган бу тасвирлар ҳозирча катта бир фожианинг узуқ-юлуқ суврати¸ холос.



 

Йигирма уч тадбиркор судидан бошланган можаро кўплаб одамларнинг ёстиғини қуритиши андижонликлардан ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

"Андижонда МХХ билан келишув амалга ошмади"

2005 йил 13 майга ўтар кечаси Андижон қамоқхонасига ҳужум пайти турмадан қочиб чиққан 23 нафар андижонлик тадбиркордан бири Шамсиддин Атаматов Озодлик билан суҳбатда ўша машъум кунларда кўрган-кечирганларини сўзлаб берди. Тафсилотлар

 

Йонсон¸ Андижон воқеалари ҳақдаги ҳақиқатни заррама-зарра тўплашга киришганини айтади.

Видео Йонссон:"Дунë Андижондан сабоқ чиқармади!"

Андижон воқеалари ҳақида ҳозирча ягона китоб чоп этилди. Элин Йонссоннинг “Оммавий қирғинни яшириш санъати” китоби сарлавҳаданоқ бу воқеалар табиатини фош қилади. Тафсилотлар