Rates may not be current.
Браузерингизда JavaScript ўчирилган ëки компютерингизда Adobe's Flash Player нинг эски версияси ўрнатилган. Flash Player нинг янгисини бу ердан олиншингиз мумкин.
Озодликнинг Кобулдаги мухбири Олим Кўҳкан Алишер Навоий таваллудининг 569 йиллиги арафасида буюк шоирнинг ғариб мозорини зиëрат қилди.
Видеоархив
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1991 йилнинг 9 декабрида¸ илк президентлик сайловидан саноқли кунлар олдин¸ Наманган обкомини ишғол қилиб¸ мамлакатда исломий давлат бўлишини талаб қилган Тоҳир Йўлдош ва унинг тарафдорларини ҳовурдан туширишга уринмоқда.
1991 йил 9 декабр куни Наманганда юз берган норозилик чиқишини бостириш учун бу ерга келган Ислом Каримов Тоҳир Йўлдошдан ўзига парламентни тарқатиш ҳуқуқини бериш ҳақида халқ мурожаатини ташкил қилишни сўрамоқда.
1990 йил 30 апрел куни туғилган Ўзбекистон Эрк демократик партияси Болтиқбўйи жумҳуриятлари қатори собиқ СССР да биринчилардан бўлиб¸ Ислом Каримов раъйига зид равишда Ўзбекистон учун сиëсий мустақиллик талаб қилиб чиқди.
Абдулҳамид Чўлпон “Чечаклар унгуси кўз ëшларимдан” деб ëзган эди. Андижон қирғини боис мамлакатни тарк қилган оилаларда кейинги тўрт йил мобайнида туғилган ўнлаб фарзандлар шоир ташбеҳига мисолдай кўринади.
Европада расман масжидга эга бўлмаган ягона мамлакат - Чехия пойтахтидаги ўзбекистонлик мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини Прагадаги Ислом маданияти марказида ўқидилар.
23 сенябрдан бошлаб¸ ASIASAT сунъий йўлдоши каналлари орасидан Озодлик логотипи туширилган махсус канални топиб¸ дастурларимизни стерео форматда тинглашингиз мумкин.
Озодлик билан эксклузив суҳбат чоғида собиқ СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачëв бугунги Россия ҳаëтининг турли қирраларига оид ўз мулоҳазаларини баëн қилди.
20 октябр куни Прага судида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири¸ тошкентлик Шаҳзод Мақсудов устидан маҳкама жараëни бўлиб ўтди. Ҳакамлар Мақсудовни қотилликда айбдор деб топиб¸ уни 13¸5 йилга озодликдан маҳрум қилишди.
Дунë бўйлаб миллионлаб мухлислари поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг кутилмаганда вафот этганига мотам тутмоқдалар. Мусиқа дунëси билағонлари¸ Жексон қолдирган мероснинг ҳали узоқ йиллар яна ҳайрат манбаи бўлиб қолажагини айтмоқдалар.
Hotbird сунъий йўлдоши орқали Озодликни эшитмоқчи бўлсангиз¸ антеннангизни қуйидаги ўлчамлар асосида қайтадан мосланг. HOTBIRD 8 Orbital Location: 13 Degrees East POLARIZATION: Vertical FREQ: 12.226 GHZ FEC: 3/4 SYMBOL RATE: 16.3 MS/s VIDEO & PCR
Март ойида Бакуда ўтказилган Жаҳон мақом фестивалида биринчи ўрин қозонганининг эртасига Юлдузхон Озодликнинг озарий хизмати мухбирларига финалдаги қўшиғидан парча айтиб берди.
Орадан йиллар ўтиб ҳам 2005 йилнинг 13 май кунги Андижон ҳақиқати чалалигича қолар экан¸ ўша кун ва ундан бошланган жараëнлар акс этган суратлар бу қоронғуликка ташланган бир қатим нур бўлиб қолаëтир. Озодлик архивида сақланаëтган бу тасвирлар ҳозирча катта бир фожианинг узуқ-юлуқ суврати¸ холос.