шанба, феврал 04, 2012 маҳаллий вақт 23:50

ОЗОДЛИК РАДИОСИ МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ
 
Мақолалар, аудио ва видео материаллардан фойдаланиш
Озод Европа/Озодлик Радиоси (ОЕ/ОР) ўз вэб-саҳифасида эълон қилинган матнлардан фойдаланишни, уларнинг қайта чоп этилиши ва тарқатилишини рағбатлантиради. Биз шунингдек ОЕ/ОР материалларнинг бошқа вэбсайтлар, электрон почта адреслари рўйхатлари, вэб-гуруҳлар ва маълумот базалари орқали мунтазам тарзда эълон қилинишини олқишлаймиз. Бироқ ОЕ/ОР материалларини сотиш қатъиян тақиқланади.

ОЕ/ОР материалларидан фойдаланилганида ОЕ/ОР номи қуйидагича кўрсатилиши шарт:

* www.ozodlik.org сайтидаги мақолага линк қўйилиши,

* ҳар бир мақолага қуйидаги изоҳ илова қилиниши лозим:

Муаллифлик ҳуқуқлари (c) 2011. RFE/RL, Inc., 1201 Connecticut Ave., N.W. Washington DC 20036. Озод Европа/Озодлик Радиоси розилиги билан чоп этилди.

Мақоладан парча ёки иқтибос эълон қилинганда, унинг парча ёки иқтибос экани қайд этилиши лозим ҳамда материалнинг мазмуни, номи ва объективлиги сақланиб қолиниши шарт. ОЕ/ОР бошқа сайтда чоп этилган материали олиб ташланишини талаб қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

ОЕ/ОР ва унинг 18 хизматига дохил Интернет орқали жонли тарзда бериладиган ёки архивлаштирилган подкаст (аудио ва видео) материаллар фақатгина тингловчиларимиз шахсий мақсадларда фойдаланишлари учун мўлжалланган. Бу дастурлар ОЕ/ОРнинг ёзма рухсатисиз эълон қилиниши тақиқланади.

ОЕ/ОР матни, фото, аудио ёки видео материалларидан фойдаланиш рухсатини олиш учун web@rferl.org электрон почта адреси орқали мурожаат қилинг.

Учинчи манбадан олинган материал
ОЕ/ОР эълон қиладиган янгиликларнинг баъзилари Associated Press, Reuters, Agence France-Presse, ИТАР-ТАСС ва бошқа агентликлар томонидан ишланган (“Учинчи манбадан олинган материал”). ОЕ/ОРнинг Учинчи манбадан олинган материал ишлатилган материалидан фойдаланишдан аввал нафақат ОЕ/ОР, балки Учинчи манбадан олинган материал ҳуқуқига эгалик қилувчи ташкилотдан ҳам рухсат олишингиз шарт.

Бошқа Сайтлар Линклари
ОЕ/ОР баъзан ўз вэб-саҳифаларида ОЕ/ОРга алоқаси бўлмаган шахслар ёки ташкилотларга қарашли вэбсайтларга линклар бериб туради. Ўз вэбсайтида бошқа сайтга линк беришда ОЕ/ОР нотижорат, сиёсий партияларга алоқаси бўлмаган ва жамоатчиликка хизмат қилувчи ташкилотларни афзал кўради. Шунингдек, ОЕ/ОР бундай сайтларнинг мазмуни, операторлари, холислиги, сифати, рекламаси, маҳсулотлари, хизматлари ёки бошқа турдаги метариаллари учун жавобгар ёки масъул эмас. ОЕ/ОР бундай сайтларда эълон қилинган ёки улар орқали олинган материаллардан фойдаланилиши ёки уларга ишонилиши оқибатида кўрилган ёки кўрилган деб гумон қилинаётган зарар ёки талафот учун бевосита ёки билвосита жавобгар ёки масъул эмас.

Ишора/эслатма усули
ОЕ/ОР материалларидан илмий иш учун фойдаланганда бунга ишора/эслатма беришни унутманг. Ишора/эслатма бериш усулларига мисоллар қуйидаги сайтларда берилган:

APA:
Electronic Reference Formats Recommended by the American Psychological Association

Chicago & Turabian:
A Brief Citation Guide for Internet Sources in History and the Humanities (by Melvin E. Page)

General Resource:
Karla's Guide To Citation Guidelines



КОНФИДЕНЦИАЛЛИК СИЁСАТИ

Озод Европа/Озодлик Радиоси (ОЕ/ОР) Интернет фойдаланувчилари шахсий ҳаёт даҳлсизлигига ва ҳеч бир назоратсиз Интернетда ахборот қидириш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайди.

Сайтимиздан фойдаланувчиларга Интернет янгиликларини етказишда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида сайтимизга кирувчилардан икки турдаги маълумот тўплаймиз: электрон почта адреси орқали ОЕ/ОР материалларига обуна бўлишни истаганлардан электрон почта адреслари; ҳамда сайтимиздан фойдаланиш даражасини кузатиш мақсадида статистик маълумотларни жамлаш.

Электрон почта адреслари
ОЕ/ОР электрон янгиликларига обуна бўлганлар янгиликлар бюллетенини олиш учун ихтиёрий тарзда ўз электрон почта адресларини тақдим этади. ОЕ/ОР ҳеч бир шароитда бу электрон почта адресларини учинчи томонга тақдим этмайди. Обуна бўлганлар электрон почта адреслари рўйхати янгиликлар бюллетенини жўнатишдан бошқа мақсадларда ишлатилмайди ҳам. Электрон янгиликларга обуна бўлганлар истаган янгиликлар бюллетени ва вэбсайтда кўрсатилган тартиб бўйича обунани бекор қилиши мумкин. Обуначи обунани бекор қилишда муаммога дуч келса, бюллетенда кўрсатилган электрон почта адреси орқали ОЕ/ОР ходими ёки web@rferl.org адреси орқали Интернет бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Статистик маълумотлар
Ҳар қандай вэбсайт каби ОЕ/ОР ҳам ўз вэбсайтидан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар тўплайди. Бундан мақсад сайтга кираётган одамлар сони, улар қайси мамлакатдан кираётгани, қайси саҳифалар билан қизиқаётгани ва ҳоказоларни аниқлашдан иборатдир. Бу маълумотларни тўплаш воситасида ОЕ/ОР сизнинг кимлигингизни аниқлай олмайди, бунда фақатгина веб-сервер билан боғланаётган компьютернинг аниқ рақами қайдга олинади. Бу маълумотлардан тайёрланадиган ҳисоботлар браузернинг вэб-саҳифаларга кирувчиларни кузатадиган “cookie” номли файлларига асосланади. Бу каби cookie-файллар ҳар сафар вэбсайтга кирилганда оралатиб танланади ва фойдаланувчи сайтдан чиқиб кетгач ўчирилади. Бундан ҳосил бўлган ҳисоботлар сайтни такомиллаштириш ва муштарийларимизга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш учун ишлатилади ва бошқа манбаларда эълон қилинмайди.

Бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингизни web@rferl.org адресига юборинг