пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 15:42

Фойдаланиш қоидалари

Озодлик радиоси Сиз каби муштарийларимиз йўллаган материаллар кўмагида ўз интернет журналистикасини кенгайтириш ниятида. Айни пайтда¸ интернетдаги бошқа ахборот ташкилотлари каби Озодлик ҳам муштарийлар йўллаган материаллар ҳуқуқ жиҳатдан тортишувга асос бўлиши мумкин ҳолатларда ўзини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаши лозим. Шу боис¸ ўз материалингизни бизга йўллаш ниятида "Жўнатиш" тугмасини босиш учун Сиз:

  • Озод Европа/Озодлик радиосига (Озодлик) юборган материалингиз (Материал), ëки унинг бир қисмидан, сиз ëки учинчи шахсга пул тўламасдан фойдаланиш ҳаққини бериш;
  • бу материалдан фойдаланганлик учун Озодлик радиосини ҳуқуқий жавобгарликка тортмасликка ваъда бериш;
  • юборилган метериалнинг шахсан сизга тегишли экани ва унда порнография¸ирқчилик¸ туҳмат ва ахлоқий жиҳатдан ҳақоратли жиҳатларнинг йўқлигини тасдиқлаш;
  • бу келишувда зиммангизга олган мажбуриятларни бузиш оқибатида еткизиладиган зиëн учун Озодлик радиоси ва унинг Директорлар Кенгашига товон тўлаш;
  • агар Озодликка юборилган материаллар сизнинг ўз ишингиз бўлмаган ва улар туҳмат характерида бўлса¸ жабрланувчи томоннинг сизни ҳуқуқий жавобгарликка тортишига рози бўлиш ва бундай ҳолларда Озодлик радиосини жавобгарликдан соқит қилиш.