Хидирназар Аллақуловни, биринчидан, ўғлининг судлов тафсилотларини эшитиш учун, иккинчидан ўтган галги суҳбатимизда муҳокама қилганимиз мавзу – давлат бюджети тақчиллиги мавзуини давом эттириш учун бугун яна суҳбатга таклиф қилдик.
Москвадаги "Крокус Сити Холл" савдо-истироҳат марказида содир этилган террор ҳужумининг энг майда деталларигача кўпчилик билиб бўлди. Ҳар ҳолда, кўпчилик оммага ошкор қилинган тафсилотлардан хабардор.
Журналист ва ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда Америкада пиширилган Наврўз таомлари, Президент Мирзиёевнинг Наврўз ваъдалари, гроссмейтер Нодирбек Абдусатторовни табриклаётганда Президентнинг эсидан чиқиб қолган жиҳатлар ҳақида сўз бўлди.
Тадбиркор, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Қибрай туман кенгаши депутати Олим Сулаймонов OzodNazarнинг бугунги меҳмони. 59 яшар Олим Сулаймонов айни пайтда университет талабаси ҳам. Суҳбатдошимиздан қайси университетда ўқиётганини сўрадик.
“Жаҳоннинг руҳий ҳолати” тадқиқотига кўра, Ўзбекистон энг “бахтсиз” мамлакат, деб топилган. “Бахтиёрлик индекси”да Ўзбекистон 54-ўринни эгаллади. Бу икки рейтинг натижаларини куннинг баъзи воқеаларидан келиб чиқиб шарҳлаб беришни профессор Зарифбой Ибодуллаевдан илтимос қилдик.
Кўрсатув меҳмонлари, иқтисодчилар Сапарбой Жубаев ҳамда Шуҳрат Расул билан янги муддатга сайланган Путин Россиясининг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан муносабатлари истиқболи ҳақида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Бир соатдан ортиқроқ вақтга чўзилган суҳбат Шерзодхон Қудратхўжанинг, бир қарашда, шахсий ҳаётига тааллуқли, бироқ чуқурроқ қаралса, бутун миллат ғурурига дахлдор масала муҳокамасидан бошланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Анора Содиқова билан бугунги суҳбат давомида Сардор Умурзоқовнинг қаердалиги, январда ўтказилиши эълон қилиб қўйилган танловнинг нега ҳануз ўтказилмагани ҳақида ҳам сўрадик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
“Суюнчи пули” қисқариши билан давлат бюджети аҳволи ўртасидаги боғлиқликни иқтисодчи олим, профессор Хидирназар Аллақулов тушунтириб берди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Фарғона вилоят ИИБси 4 март куни Учкўприк туманида ИИБ ходимлари ота-болани калтаклагани ҳақидаги хабарга расмий муносабатини эълон қилди. Суҳбатдошларимиз фикрича, президент Мирзиёевнинг қийноқларга қарши чиқишларидан сўнг бироз пасайган зўравонлик кейинги пайтларда яна кучая бошлаган.
Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида сексологлару психологлар, гинекологлару оддий терапевтлар жинсий ҳаётга оид маълумотларни ўз аудиторияси билан ўртоқлашмоқда. Бу масалада дин пешволари ҳам сафнинг олд қаторларида. Улар ҳам жинсий ҳаёт сирларидан дарс бермоқда.
РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўтган ҳафтада Мудофаа вазирлиги коллегиясида қилган чиқишида Марказий Осиёдаги нодавлат ташкилотлари минтақада “ўзларининг аксилроссия фаолиятини кучайтиргани” тўғрисида гапирди. Шунингдек, Шойгу фикрича, “минтақага Афғонистондан келаётган таҳдид кучайиб бормоқда”.
Давомини ўқинг