Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 07:45

Бахтиёр Исабек(ов): Исмида -ов борлигидан ҳокимиятнинг юқори қатламидагилар фахрланади


Чор Россияси Тошкентни ишғол қилиш жараёнида ўлган босқинчи аскарлар хотирасига шаҳарда қурилган бутхона халқ пулига таъмирланган бир пайтда қўшни Тожикистон ҳукумати тожикларга бундан буён фамилияси ва отасининг исмини ёзишда“-ов/-ова” ва “-вич/-овна” каби русча қўшимчалардан фойдаланишни тақиқлади.

Бундан буён Тожикистонда фуқаролар ўз фамилияларида тожикча “зод”, “зода”, “он”, “ён”, “иён”, “ниёр”, “фар” ва бошқа шу каби қўшимчалардан фойдаланиши мумкин.

Бахтиёр Исабеков
Бахтиёр Исабеков

Тилшунос олим Бахтиёр Исабек(ов) Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда фамилиясини ўзбекчаларштиришга уринганлардан биридир.

Бахтиёр Исабек(ов) бугунги суҳбатда нега ўз вақтида исмини ўзбекчалаштира олмаганию бу ишни бугун ҳам уддалашнинг иложи йўқлиги сабаблари ҳақида гапирди.

Бахтиёр Исабек(ов): Исмида -ов борлигидан ҳокимиятнинг юқори қатламидагилар фахрланади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:55 0:00
Бевосита линк


Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG