Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 20:51

Бўлгинчи Тоғли Қорабоғ республикасида рус тилига давлат тили мақоми берилди


Бўлгинчи Тоғли Қорабоғ Республикасидаги этник арман аскари- 25 ноябрь, 2020

Бўлгинчи Тоғли Қорабоғ республикасида рус тили арман тили билан бир қаторда расмий тилига айланди.

Тегишли қарорни пайшанба куни тан олинмаган республиканинг парламенти қабул қилди. 27 депутат қарорни қўллаб овоз берди, икки депутат эса овоз бермади.

Тоғли Қорабоғ ўтган йилнинг кузида содир бўлган ҳарбий тўқнашувлар ортидан йирик ҳудудини Озарбайжонга қўлдан бой берган эди.

Рус тилига расмий мақом бериш заруриятини Тоғли Қорабоғ ва Россия ўртасидаги «маданий, ҳарбий, иқтисодий алоқалар хотираси» ва рус тили минтақадаги кўплаб одам учун иккинчи тил экани билан изоҳланди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тоғли Қорабоққа Россиянинг тинчликпарвар кучлари сафарбар қилинган.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжон ҳудуди ўлароқ кўрилади ва Боку Тоғли Қорабоғ расмийлари қарорларини тан олмайди. Аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Озарбайжонда ягона давлат тили озарбайжон тили эканини айтган эди.

XS
SM
MD
LG