Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:43

CPJ Кремлни матбуот эркинлигига тўсиқ қўймасликка чақирди


Россиядаги мустақил журналистлар ва хориж агентликлари мухбирларига нисбатан босимнинг кучайиб бораëтгани танқид ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Россиядаги мустақил журналистлар ва хориж агентликлари мухбирларига нисбатан босимнинг кучайиб бораëтгани танқид ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Журналист ва блоггерларни “чет эл агентлари” деб аташ Россия ҳокимият идораларининг ахборот эркин оқимига тўсқинлик қилувчи “тизимли сиёсати”даги яна бир қадам бўлди.

Бу ҳақда CPJ - Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси баёнот тарқатди.

Бош қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган ушбу ташкилотнинг 3 июлдаги баёнотида Россия ҳокимият идораларидан “бу ишдан қайтиш” ва россияликларнинг “кенг қамровли манбалардан” ахборот олишига тўсқинлик қилмаслик сўралади.

3 июль куни Россия Давлат Думасининг Ахборот ва коммуникация масалалари қўмитаси оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунга киритилажак ўзгартиришларни маъқуллади. Агар у қабул қилинса, ҳокимият идораларига жисмоний шахсларни “чет эл агенти” деб аташ ҳуқуқи берилади. Бундай ёрлиқ Адлия вазирлиги “чет эл агенти” деб атаган ташкилотларда ишлайдиганларга берилади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларнинг иши аудит қилиниши, ҳар икки йилда бир марта фаолияти ҳақида ҳисобот топшириши, барча тайёрлаётган материалларига “чет эл агенти” ёрлиғини қўйиши талаб этилади.

Янги ўзгартиришлар Давлат Думаси январь ойида қабул қилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш олдидан тайёрланди.

Лойиҳани қонун кучига эга бўлиши учун парламентнинг иккала палатаси тасдиқлаши ва президент Владимир Путин имзолаши керак.

Сўнгги таклифларни берганлардан бири, Давлат Думасининг Ахборот ва коммуникация масалалари бўйича қўмитаси раиси Леонид Левиндир. Бу депутатнинг “Интерфакс” ахборот агентлигига хабар қилишича, жисмоний шахсларга “чет эл агенти” ёрлиғини бериш учун Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура масъул бўлади. Бу иш Адлия вазирлигининг “жисмоний шахсларга нисбатан тасодифий қарорлар қабул қилиши”дан ҳимоялаш мақсадида қилинмоқда.

Левинга кўра, бундан “чет эл агентлари ахборотини шунчаки кўчириб босаётган” блоггерлар “зарар кўрмайди”.

Хабарларда келтирилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида вебсайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларини суд қарорисиз тўсишга йўл қўйилмаслигига оид бандлар бор.

Қонун лойиҳаси ўз хориж матбуотида ишлаётган журналистларга ҳам чет эл агенти деган ёрлиқ берилиши мумкинлиги хусусида хавотирларни юзага келтирди.

Ўтган йил ноябрида Владимир Путин имзолаб кучга киритган қонунда чет элдан молиялаштирилаётган ахборот воситаларига “чет эл агенти” ёрлиғи берилиши белгилаб қўйилган эди. Ушбу қонун Қўшма Штатларида Россия ахборот воситалари сиқувга олинди¸ деган иддао билан ишлаб чиқилди.

Россия Адлия вазирлиги ўтган йил декабрида “Америка овози”, “Озод Европа/Озодлик” радиостанциялари ва бошқа бир қанча чет эл ахборот агентликларини “чет эл агенти” сифатида рўйхатга олди.

АҚШ билан Россия ўртасидаги муносабатлар Кремлнинг Украинага нисбатан тажовузи ва Қўшма Штатлардаги 2016 йилги президент сайловига аралашганига оид гумонлар ортидан кескинлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG