Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 19:05

“Заковат”да Саида Мирзиёева саволини ечган билимдон 100 миллионга эга бўлди


Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева

11 март куни Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди ташаббуси билан “Humo arena”да ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиби Фарруҳ Рафиқов жамоаси финалда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг саволига тўғри жавоб бериб 100 миллион сўмлик совринга эга бўлди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, эндиликда ғолиблар президент қизининг шахсий эътибори ҳамда пул ютуғи билан финалга — Самарқандга йўл олишади.

Ютуқ жамғармаси 1 миллиард 690 миллион сўм қилиб белгиланган “Заковат” мусобақалари ташаббускори Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди бўлиб, мусобақаларни фонд раҳбарлари Комил Алламжонов ҳамда Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқ ва ОАВда ўзларининг қисқа реклама роликлар орқали тарғиб қилмоқда.

Шу йилнинг 15 январь куни Алламжонов - Мирзиёева тандеми "Миллий" телеканалида намойиши тўхтатилаётган "Заковат" лойиҳасини ўз "оталиғига" олганини эълон қилган эди.

Таниқли бошловчи Абдурасул Абдуллаев томонидан 10 йил муқаддам ташкил қилинган мазкур ўйинларга ўз вақтида аввалги президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам ҳомийлик қилган.

XS
SM
MD
LG