Линклар

Шошилинч хабар
09 июл 2020, Тошкент вақти: 06:38

Карантин туфайли Андижонда атмосферага зарарли моддалар чиқиши 7,5 мартага озайди


Андижон. Шу кунда вилоят худудида жами 2520 та автотранспорт воситасига харакатланишига руҳсат берилган.

Андижон шаҳарида ташкил этилган Гидрометеорология назорат постларидан олинган таҳлилларига кўра, шаҳар ҳавосида чанг, азот оксидлари, ис гази миқдори 7.5 баробарга камайиб, 36 тоннани ташкил қилмоқда.

Бу маълумот Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Алишер Тошмирзаевнинг Озодликка тақдим этган мақоласидан олинди.

Мақола таҳрирсиз берилаяпти, имло ва стилистика муаллифники.

***

Андижон Ўзбекистон Республикасининг йирик индустриал ривожланган вилоятларидан бири хисобланади. Вилоятимизда энергетика, нефть, газ, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил саноат, пахта тозалаш каби саноатлар яхши ривожланган.

Ушбу ишлаб чиқариш корхоналарида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида чора-тадбирлар кўрилишига қарамай, ҳозирги кунда атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламаларнинг ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.Андижон вилояти худудида чиқарилаётган ташламаларнинг асосий қисми транспорт воситалари улушига тўғри келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида коронавирус инфекцияси туфайли карантин чоралари тадбиқ этилган. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш корҳона, ташкилот ва харакатланаётган автотранспорт воситаларининг харакати чеклаб қўйилди. Бунинг натижасида вилоятимиз кўчаларида автотранспорт воситаларининг қатнови кескин камайди.

Вилоятимизда жами 220 минг 600 дона автотранспорт воситаси бўлиб, ўтган 2019 йилда 101,5 минг тонна зарарли моддалар атмосферага ташлаган. Демак кунига 278 тонна ташлама чиқарилган.

Вилоятимизда ташкил қилинган карантин чора-тадбирлари натижасида шахсий автотранспорт воситаларининг тўлиқ харакати тўҳтатилишига эришилди. Хозирги кунда вилоят худудида жами 2520 та автотранспорт воситалари харакатланишига руҳсат берилган бўлиб, шундан 1674 дона автотранспорт воситалари Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) томонидан тақдим этилган махсус рухсатнома асосида фаолият олиб бораётган бўлса, қолган 846 дона давлат ташкилотлари ҳамда тиббиёт ходимлари автотранспорт воситалари улушига тўғри келмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, карантин муносабати билан шукунларда автотранспорт воситаларининг кам ҳаракатланиши натижасида атмосфера ҳавосини мусаффо бўлганлиги сезиларли даражада ўзгаришига сабаб бўлган.

Масалан Андижон шаҳарида ташкил этилган Гидрометеорология назорат постларидан олинган таҳлилларига кўра, шаҳар ҳавосида чанг, азот оксидлари, ис гази миқдорлари кескин камайганлиги, яъни кунлик ташламалар миқдори 7.5 баробарга камайиб, 36 тоннани ташкил қилмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики COVID-19 вируси тарқалиши ва жорий этилган карантин сабабли автотранспорт воситалари ҳамда вилоятимиз фуқароларининг карантин чора-тадбирларига ўз вақтида риоя қилиниши сабабли атмосфера ҳавосининг тозаланишига сабаб бўлмоқда.

Атроф-муҳит қанчалик тоза бўлса инсон саломатлигига ҳамда она табиат кўркамлашишига хизмат қилади.

А. Тошмирзаев,

Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

XS
SM
MD
LG