Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 18:57

Кореяга ўқишга кетиши керак бўлган талабалар Мирзиёевдан ёрдам сўради (ВИДЕО)


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 1 мартдан Жанубий Кореяга қатновни вақтинча тўхтатган эди.

Жанубий Кореяда ўқишга қабул қилинган ёки ўқишини давом эттирмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабалар, Сеул шаҳрига махсус рейс ташкиллаштириб беришни сўраб, Ўзбекистон президентига видеомурожаат билан чиқди.

Ўз мурожаатида талабалар Тошкент ва Сеул ўртасида авиақатновлар тўхтагани сабаб ўқишга боролмаётганликлари ва ўқишдан ҳайдалиш хавфи остида қолганликларини айтишади.

Аммо, Кореядаги университет мутасаддилари хавотирга ўрин йўқлиги, ўз мамлакатидаги коронавирус билан боғлиқ шароит туфайли вақтида келолмаган талабалар ўқишдан ҳайдалмаслиги, улар ўқишни кейинги семестрга кўчиришлари мумкинлигини айтишмоқда.

Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиши ортидан айрим университетлар талабаларни қайтадан бағрига ола бошлаган.

Қашқадарёнинг Қарши шаҳридан бўлган 21 ёшли талаба Озодлик билан суҳбатда Жанубий Кореяда ўқиш учун 6 минг АҚШ долларига яқин пулни тўлаб қўйгани, аммо Тошкент ва Сеул ўртасида парвозлар 1 мартдан тўхтатиб қўйилгани сабаб ушбу давлат университетларида таълим олиш имконидан махрум қолиши мумкинлигини айтди:

10 майдан ёзги семестр бошланади.  Лекин авиарейслар йўқлиги сабаб таълим олишга жўнаб кетолмаяпмиз.

- Мен Сеул университетига қабул қилинганман. 6 ой учун ўқиш, ётар-турар, овқат ҳаммаси ичида, 5800 АҚШ долларини тўлаб ҳам қўйганман. 10 майдан ёзги семестр бошланади. Коронавирус камайгани учун университетлар қайта очиляпти. Лекин авиарейслар йўқлиги сабаб таълим олишга жўнаб кетолмаяпмиз. Агар 10 май кунигача Кореяга бормасак отчисленияга тушамиз, тўлаган пулимиз ҳам қайтариб берилмас экан.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан бўлган 22 ёшли талаба ҳам Сеул шаҳридаги Кванвун университетига қабул қилингани, аммо парвозлар тўхтатилгани сабаб Кореяда ўқиш имконидан мосуво қолаётганини айтди:

- Ўқишга қайтиб кетолмаяпмиз. Авиақатновлар тўхтаган. Виза муддатимиз ҳам тугамоқда. Қайтадан виза олиш мураккаб. Ўқишга вақтида етиб бормасак ўқишдан четлатишади.

4 май куни айрим талабалар Сеул шаҳрига махсус рейс ташкиллаштириб беришни сўраб Ўзбекистон президентига видеомурожаат билан ҳам чиқди.

Кореяга ўқишга кетиши керак бўлган талабалар Мирзиёевга мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00

Видеомурожаатда талабалардан бири бундай дейди:

"Биз 400 дан ортиқ талаба Жанубий Кореянинг нуфузли университетларига қабул қилинганмиз, аммо авиарейс йўқлиги сабаб учиб кетолмаяпмиз. Визамиз муддати ҳам тугаяпти. Кейин визани тиклаб бўлмас экан. Ҳурматли юртбошимиз, аввалам бор коронавирус тарқалиши олдини олишга қаратилган жонкуярликларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирги вазиятда ёрдам берадиган одам фақат сизсиз. Чет элларда ўқиб, ишончингизни оқлашга ваъда берамиз,", - дейди видеомурожаатда талабалардан бири.

Талабаларнинг мурожаатига расмий изоҳ олиш учун Ўзбекистон президенти матбуот хизматига боғланиб бўлмади.

Озодлик мазкур масала юзасидан изоҳ олиш мақсадида Жанубий Кореядаги Кванвун университетига ҳам телефон қилди.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш бўлими бошлиғи Кванг Чой Ли коронавирус сабаб ҳозирча ўқиш масофали, яъни онлайн режимида бўлаётгани, ёзги семестрда ўқиш аввалги холатига қайтган тақдирда ҳам узрли сабабларга кўра келмай қолган талабаларга ўқишни кейинги семестрга суриш имкони берилишини айтди.

- Айрим олийгоҳлар очиляпти, лекин келолмаса ўқишдан ҳайдалади, деган гап йўқ. Ҳозирча бизда ўқиш онлайн бўляпти. Ёзги ва кузги ўқиш қандай бўлишини ҳали билмаймиз. Агар онлайнда давом этадиган бўлса келишни умуман ҳожати йўқ бўлади. Юзма-юз ўқишга қайтиладиган бўлса ва талаба ўз мамлакатидаги шароит туфайли келолмаса ҳам улар кейинги семестрга ўқишни кўчиришлари мумкин бўлади, тўлаган пули куймайди, - деди Кванг Чой Ли.

Аммо, Озодлик билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик талабалар онлайн ўқишга норози эканликларини айтишади.

- Биз шунча пулни онлайнда ўқиш учун тўлаганимиз йўқ, - дейди янгийўллик талаба.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиаширкати коронавирус хавфи сабаб 1 мартдан Жанубий Кореяга парвозларни вақтинча тўхтатишини маълум қилган.

5 май куни Озодлик билан суҳбатда ширкат ходими парвозларнинг қачон тикланиши номаълум эканини айтди.

51 миллиондан ортиқ аҳоли яшовчи Жанубий Кореяда коронавирус 10 мингдан зиёд одамда аниқланган.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиши ва тузалаётганлар кўпайиши ортидан айрим университетлар ўқиш жараёнини қайта тиклай бошлаган.

Озодлик коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга кириб келиши ортидан юзага чиққан вазиятни кузатишда давом этади. Вазиятга оид факт ва маълумотларни Озодлик орқали жамоатчилик билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун Озодликнинг Telegramдаги @ozodnews каналига хабар юборинг.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG